РАХИМОВА Д.М., Андижон вилояти, Андижон туман 36-мактаб ўқитувчиси
Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг барча турларини давлат ва
жамият эҳтиёжларига мос равишда тубдан янгилашга қаратилган инновацион ўзгартириш ва
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги
даврда янги фикр, янги ғоя, инновацияга таяниш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг: “Инновациябу
келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни
айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Келгуси йилда
илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий
ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва
ишланмаларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади”,
деб айтган фикрларида бугунги кунда ҳар бир соҳа ва тизим фаолиятини инновацион ғоялар
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
50
ва технологиялар асосида олиб бориш ўзига хос муҳим аҳамият касб этиши ўз ифодасини
топган.
Педагогик тадқиқотларда ва илмий ишларда қўлланилаётган инновация тушунчасига
берилган бир қанча таърифларнинг таҳлилига кўра, инновация тушунчаси мазмуни
ўзгаришларни, яъни янгилик киритиш асосида маълум бир жараённи ривожлантириш ёки
самарали ташкил этиш каби маъноларда қўлланилади. Шунингдек, инновацион фаолиятда
соҳага янгилик киритиш асосида маълум бир жараённи самарали мувофиқлаштириш
мумкин. Бизнинг фикримизча, педагогик инновацияларнинг илмийлиги, янгилиги ва
амалиётга татбиқ этилиши унинг амалий аҳамиятига молик зарурий хусусиятларидан
ҳисобланади. Шундай экан, инновация натижалари самарадорлиги инновацион жараён ёки
инновацион фаолиятнинг илмий асосларда ташкил этилиши билан бевосита боғлиқ.
Педагогик тадқиқотлар жараёнида инновацияларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда
намоён бўлади:
– уларнинг ишончлилиги ва илмий асосланганлиги;
– қўлланилиш соҳаси ва кўлами;
– татбиқ этилиши ва самарадорлиги;
– натижавийлиги ва унумдорлиги;
– татбиқ этиш методлари ва технологияларини тавсифлаш имконияти;
– вазиятларга кўра жамоада ёки татбиқ этиш жараёни иштирокчилари ўртасида
ихтилофларни келтириб чиқариши.
Демак, инновация тушунчаси асосан янгилик киритиш сифатида қўлланилади,
инновацион жараён тушунчаси эса янгилик яратиш ва уларни ўзлаштириш ҳамда амалиётга
татбиқ этиш ҳамда инновацияларнинг самарадоролиги ва натижавийлигини ўрганиш, таҳлил
қилиш ва объектив баҳолаш каби жараёнларни қамраб олади.
Инновацион фаолиятнинг тузилиши – ижодий ёндашув, ижодий фаоллик, янгиликни
киритиш, технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, муомала маданияти.
Инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив, эвристик, креатив бўлиши мумкин.
Демак, ўқитувчилар касбий компетентлилиги асосан инновацион жараёнларда шаклланиб,
ривожланиб боради деб айтган фикримизн юқорида келтирилган олимларимизнинг
фикрлари ҳам қўллабқуватлайди. Инновацион ёндашув ўқитувчидан бошланғич билим ва
кўникмаларни амалиётга қўллашни эмас, балки уларни доимий такомиллаштиришни талаб
этади. Мазкур талаб билан боғлиқликда ўз навбатида ўқитиш методларини танлаш тизими
ҳам ўзгаради. Ўқитиш методларини танлаш ва амалиётда қўллаш ўз навбатида, таълим
жараёнида қўйиладиган талабларга мувофиқ келадиган компетенция ва функцияларни
такомиллаштиришни
талаб
этади.
Ўқитувчиларнинг
касбий
компетентлигини
ривожлантириб боришда, энг аввало, кўзланган мақсадларга эришишда муассасанинг
истиқбол мақсади ва имкониятларини ўқитувчилар манфаати билан уйғунлаштиришни ҳамда
таълим муассасасининг фаолиятини замонавий ўзгаришларга мослаштириб бориш, таълим
инновацияларини жорий этишни назарда тутувчи узоқ муддатли бошқарув дастурларини
бошқарув жараёнига татбиқ этиш зарур. Бу ўз навбатида истиқболни тадқиқ қилиш ва
мақсадларга эришишда, ривожланишга таъсир этувчи омилларни олдиндан таҳлил қилиш,
ривожлантирувчи бунёдкор ғоялар ва уларни амалга ошириш йўналишида зарурий билим,
кўникма ва малакалар талаб қилади. Жумладан, ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини
ривожлантириб бориш узлуксиз малака ошириш жараёнларида амалга оширилади. Демак,
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириб бориш жараёнлари – халқ
таълими ходимларининг ўз соҳаси бўйича фан ва технологиялар ютуқлари, янгиликлари
билан мунтазам таништириб бориш асосида касбий ва педагогик маҳоратини, ўқувтарбия
жараёнларида илғор педагогик технологиялар, ўқитишнинг инновацион методларидан
фойдаланиш бўйича уларнинг касбий билимлари, малака ва кўникмаларини тизимли
ривожлантириб бориш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш бўйича қисқа
муддатли ўқув курслари, сайёр малака ошириш, ўқув семинарлари, семинартренинглар,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
51
очиқ дарслар, ўзаро дарс кузатишлар, фан кечалари, илмийамалий конференциялар, илмий
методик материаллар тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш муассасаларидаги назарий ва
амалий машғулотлар ҳамда масофадан малака ошириш жараёнларини ўз ичига олади.
Умумий ўрта таълим педагог ходимларининг узлуксиз малака оширишини ташкил этишдан
кўзланган мақсад – таълимтарбияда намуна кўрсатган ва барчага ўрнак бўлган педагоглар
тажрибасини оммалаштириш, таълимтарбия тизимида олиб борилаётган илмийтадқиқот
ишлари самарадорлигини таъминлаш, мустақил таълим, қисқа муддатли ва сайёрмалака
ошириш жараёнларини тизимли ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини
ривожлантириш кабилардан иборат.
ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ, ЗАМОНАВИЙ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |