Муаллиф: Наргиза Умарова



Download 280,15 Kb.
bet2/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

Станислав Притчин
Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, илк давлат ташрифини Туркманистон Республикасига амалга оширди. Ўшанда Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари билан боғлайдиган транспорт йўлагини очиш масаласи муҳокама қилинган. Бунинг натижаси ўлароқ, Туркманистонга йўловчи ҳамда юк поездлари қатнови тикланди.
Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ташқи бозорларга чиқиш учун ички автомобиль ва темир йўл транспорт тизимини такомиллаштиришга бел боғлаган. Бироқ республика бу борадаги мақсадларига якка ҳолда эришолмайди. Таассуфки, ҳозирча хорижий ҳамкорлар билан маросага келиш ҳамда режадаги ишларни тўла-тўкис рўёбга чиқаришнинг имкони бўлмаяпти.
Ўтган йили Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг инвестицион жозибадорлиги рейтингини аниқлашга доир тадқиқот ўтказгандик. Ўзбекистон мазкур рўйхатда Қозоғистондан кейинги ўринни банд этди. Рейтингни тузишда асосий омиллар сифатида ички ва ташқи транспорт маршрутларининг ривожланганлик даражаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон бу бўйича учинчи натижани кўрсатган. Таҳлиллардан маълум бўлишича, мамлакатнинг ички транспорт маршрутлари нисбатан яхши ривожланган. Буни соҳада олиб борилган ислоҳотлар самараси, деб биламан.
Бахтиёр Эргашев – сиёсатшунос, Ўзбекистондаги “Маъно” тадқиқотлар ташаббуси маркази директори:
Авваламбор, бир нарсага аниқлик киритиб олсак. Каспий денгизи ички континентал сув ҳавзаси ҳисобланади. Шу боис моҳиятан на Қозоғистон, на Туркманистон, на Марказий Осиёнинг бошқа республикалари очиқ денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқа олади.
Амалдаги транспорт коридорлари орқали битта юк контейнерини Ўзбекистондан хорижга жўнатиш денгиз йўли билан етказиб беришдан кўра салкам уч баравар қимматга тушади. Бу дунё бозоридаги рақобатбардошлигимизни тушириб юбораётган энг асосий омилдир. Транспорт харажатларининг юқорилиги импорт маҳсулотлари нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Бахтиёр Эргашев
Ҳарқалай, ўтган йиллар ичида Ўзбекистон ташқи савдо маршрутларини бирмунча диверсификациялашга эришди. Илгари фақат шимолга йўналган халқаро темир йўлдан фойдалардик. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида эса Тежен шаҳри (Туркманистон) орқали Форс кўрфазига чиқиш ҳамда Эроннинг Бандар-Аббос денгиз портидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Дарвоқе, ўз вақтида ўзбек пахтаси айнан шу йўл билан жанубий бозорларга етказиб берилган. Янги йўналиш ҳисобига республиканинг транспорт харажатлари бирмунча қисқарди.
Кейинчалик Қозоғистон орқали Шарқий Хитойга йўл очилди. Бундан ташқари, охирги икки-уч йилдан буён мамлакатимиз логистика компаниялари юк контейнерларини Ўрта Ер денгизи, жумладан, Туркия портларига жўнатяпти. Бунда Жанубий Кавказ (“Боку – Тбилиси – Карс”) транспорт йўлаги, айниқса, қўл келмоқда.
Кўриниб турганидек, эндиликда Ўзбекистон юк ташувларида фақат шимолий йўналиш – Қозоғистон ва Россияга боғланиб қолмаган. Муқобил транспорт маршрутларидан фойдаланиш хорижий ҳамкорлар билан савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шунга қарамай Ўзбекистон жаҳон бозорларига чиқиш учун янада мақбул вариантларни излашда давом этяпти.
Ўзбекистон бир қанча халқаро транспорт коридорларига қизиқиш билдирмоқда. Эрон ва Покистон денгиз портларига олиб чиқадиган трансафғон темир йўл магистраллари, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли, “Боку – Тбилиси – Карс” транзат йўлаги шулар жумласидан.

Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish