Муаллиф: Наргиза Умарова



Download 280,15 Kb.
bet8/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

Равшан Назаров
Анклав бир мамлакатнинг бошқа мамлакат таркибига кирувчи қисмидир. Бунга Фарғона вилоятининг Сўх туманини мисол қилиб келтириш мумкин. Ушбу ҳудуд тўрт томондан Қирғизистон Республикаси чегаралари билан ўралгани боис, Қирғизистон учун анклав ҳисобланади. Бироқ Ўзбекистон учун у эксклав. Эксклав деб мамлакатнинг бошқа мамлакат ҳудуди билан ажратилган қисмига айтилади.
Баъзи ҳолларда муайян ҳудуд эксклав мақомига эга бўлатуриб, анклав ҳисобланмаслиги мумкин. Россия Федерациясининг Калининград вилоятини олайлик. У Россиянинг асосий ҳудудидан ажралиб қолган, шунга қарамай, анклав эмас. Сабаби Калининград нақ иккита мамлакат – Литва ва Польша билан чегарадош, учинчи томони эса денгизга туташган. Сув йўлларига чиқувчи ҳудудлар ярим анклав ёки ярим эксклав, деб юритилади. Чунки улар орқали давлат чегарасидан бевосита ташқарига чиқиш имкони мавжуд.
Бир вақтлар ҳатто Германия, Франциянинг айрим ерлари Буюк Британия таркибига киргани, кейинчалик баҳсли ҳудудларга айлангани ва охир-оқибат, Англия-Франция ўртасидаги Юз йиллик урушни келтириб чиқарганини ҳозир кўпчилик эсламаса керак. Тарихда бундай воқеалар кўп бўлган. Не-не жангу-жадалларни бошидан ўтказган Марказий Осиё минтақасида ҳам турли даврларда катта-кичик анклав ҳамда эксклавлар юзага келганди.
Халқаро тажрибада баҳсли ҳудудлар муаммосини ҳал қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд. Ҳудудлар алмашинуви, анклавда истиқомат қилувчи аҳолини бошқа жойга кўчириш ёки аҳоли айирбошлаш амалиёти шулар жумласидан.
1971 йилгача Бангладеш Покистоннинг эксклави бўлган (у Шарқий Покистон, деб аталарди). Бангладеш Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, Покистон таркибидан ажралиб чиқади. Шунда ҳам узоқ вақтгача мамлакатдаги 92 та қишлоқ Ҳиндистон ҳудуди, 106 та ҳинд қишлоғи эса Бангладеш ҳудуди билан ўраб олинган эди. 2015 йилда икки томон ушбу аҳоли пунктларини айирбошлаш бўйича ўзаро келишувга эришган.
Дунёда чегараси аниқ белгилаб қўйилган, ҳатто маъмурий-сиёсий бирлик мақомига эга бўлган анклав ва эксклавлар мавжуд. Лекин шунда ҳам муаммо тўлиқ бартараф этилмаслиги мумкин. Ривожланган давлатлар, хусусан, Европа мамлакатлари тажрибаси буни яққол кўрсатиб турибди. Айтайлик, Бельгия ва Голландия, Германия ва Бельгия, Дания ва Германия, Франция ва Италия, Испания ва Франция ўртасидаги чегаравий низолар ҳали-ҳануз тингани йўқ.
Марказий Осиё минтақасига келсак, 1991 йилгача биз учун давлат чегараларани расмийлаштириш масаласи ҳеч қандай аҳамият касб этмасди. Чунки барча социалистик республикалар СССР таркибида бўлган. Давлат чегараларини қатъий белгилаш зарурати улар мустақилликка эришгандан кейингина юзага келди. Бироқ делимитация ва демаркация ишлари ўз вақтда тўлиқ бажарилмаган. Мазкур жараён пайсалга солинганининг бир қатор объектив ва субъектив сабаблари бор.
— Айнан қайсиларни назарда тутяпсиз?
— Анклавлар муаммоси Қозоғистондан ташқари бошқа барча қўшни давлатлар билан виза режимини жорий қилганимиздан сўнг бўртиб чиқди. Қўшнилардан узоқлашиш сиёсати анклав ва эксклавлар аҳолисини мамлакат ҳудуди билан боғлаб турган транспорт йўлакларининг узил-кесил ёпилишига олиб келди.
Ваҳоланки, Қирғизистон ва Тожикистон билан муносабатларимиз таранглашган бир даврда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ярим анклавлар муаммоси муваффақиятли ҳал этилганини яхши эслайман. Масалан, Сирдарё сув омбори томонидан Қозоғистон билан чегарадош Мактаарал (собиқ Пахтаорол) тумани, шунингдек, Арнасой қишлоғида яшаб келган қозоқ миллатига мансуб аҳоли мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчириб юборилган.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан 4,5 километр узоқликда жойлашган Сўх тумани ҳам майдони, ҳам аҳоли сони бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик анклав ҳисобланади. Қолганлари асосан минг нафаргача фуқаро яшайдиган майда қишлоқлардан иборат. Мазкур ҳудудларда муаммони ҳал этиш осонроқ.
Сўх – Риштон йўлининг кўп йиллар давомида тамбаллаб қўйилганига 1999 йилги Боткен воқеалари ҳам сабаб бўлганди. Ўшанда бир гуруҳ террорчилар Афғонистон ва Тожикистон орқали Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Боткен туманигача (ҳозир мазкур маъмурий бирлик вилоят мақомига эга) етиб олиб, Ўзбекистон чегарасидан ўтишга ҳаракат қилган. Шу каби ташқи таҳдидларни қайтариш мақсадида мамлакат раҳбарияти кескин чоралар кўришга мажбур бўлган.
— Сўх фактори давлат элиталари қўлида “сиёсий инструмент” бўлиб қолганига доир тахминлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Мен бундай конспирологик фаразларга қўшилмайман. Ҳар қайси соҳада билим ва маҳорат бирламчи аҳамиятга эга. Сиёсий технологияларни ҳам уқуви бор инсонлар ишлатгани маъқул. Сиёсат билан дуч келган киши шуғулланмаслиги керак. Акс ҳолда, охири вой бўлади.
Инкор этмайман, Қирғизистонда раҳбариятнинг тез-тез ўзгариши чегаравий муаммоларни бирёқлама қилишга имкон бермади. Зотан, давлатлараро муносабатларга доир масалалар юзасидан оптимал келишувга эришиш учун келишадиган субъектнинг ўзи аниқ бўлиши керак. Сиёсий беқарорлик шароитида эса буни амалга ошириш ниҳоятда мушкул.
Яна бир гап. Баҳсли ҳудудлар бўйича нафақат президентлар, балки қуйи поғона раҳбарлари ҳам фаоллик, ташаббускорлик кўрсатмоғи даркор. Чунки минглаб инсонлар тақдирига дахлдор бўлган минтақавий маммоларга марказдан туриб қараш бошқа, ҳаммасини жойида туриб хулоса чиқариш бошқа.
— Ўзбекистон ва Қирғизистон лидерлари март ойида чегаравий масалалар бўйича бир тўхтамга келганини маълум қилди. Садир Жапаров администрацияси мазкур жараённи охиригача олиб боришига қанчалик ишонч бор?
— Мен бунга қаттиқ умид қиляпман. Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак, Садир Жапаров президентлик лавозимига яқиндагина киришди. Унинг командаси ҳали янги. Муаммо ечимига фақат давлат раҳбари хоҳиш-истак билдириши етарли эмас. Анклав ҳудудлар билан боғлиқ вазиятни ичдан ўрганиш, ҳис қилиш керак. Ҳарқалай, томонлар бу масалада якдил экани, кучли сиёсий ирода кўрсатаётгани катта гап.
Илгари мана шу истак ҳам йўқ эди, менимча. Реал истак билан бирга, реал имкониятлар ҳам бўлмагандир, эҳтимол.
Ҳозирда Қирғизистон билан давлат чегараларини делимитациялаш жараёнлари тўлиқ якунига етказилди. Лекин бу чегалар фақат харитада белгилаб олинганини англатади. Навбатда демаркациялаш жараёни турибди, яъни чегаралар амалда белгилаб олиниши керак. Бунинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ҳарқалай, узоқ йиллик орзулар тез фурсатда рўёбга чиқишига ишончим комил.

Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish