34
Биринчи фасл
Шунингдек, бобда қайд
этилганидек, ата-
малар умумистеъмол сўзларнинг атама лашиши ва
атамаларнинг умумлексик қатлам қаторидан ўрин
эгаллаши; от ясовчи ҳамда сифат ёки сифатдош
ясовчи қўшимчалар ёр дамида ясалиши; морфологик-
синтактик
тузи лиши; семантик хусусиятлари бўйича;
оми нимик, синонимик қаторлар ҳосил қилувчи;
моносемантик ва полисемантик хусусиятлари бўйича
таснифий белгиларга эгалиги хусусида хулоса чиқариш
мумкин.
Атамаларнинг миллийлик хусусиятига эга лиги
борасида бир қанча ишлар амалга оши рилган бўлиб,
мустақиллигимизнинг би ринчи кунидан бошлаб
ҳаётимизнинг барча жабҳаларида миллий ғоя ва
миллий маънавият соҳасига тегишли тушунчаларни
билдирувчи бирликлар ўзбек
тили лексикасида кенг
қулоч ёзди. Миллий тасвирий санъат атамалари ҳам
шулар жумласидан. Тадқиқод натижасида Мил лий
тасвирий санъат атамлари нисбатан кам эканлиги
аён бўлгач, тасвирий санъат соҳасига тегишли
тушунчаларининг номини ўзга тилдаги муқобили
комуникацияга киришиши кашф этилди. Ваҳолангки,
бу кўҳ на санъат минтақамизда чуқур
тарихга эга
бўлиб, буни адабиётлар билан далиллаш имконияти
мувжуд. Табиийки, тасвирий санъат соҳасига тегишли
тушунчалар ҳам нутқда мавжуд бўлган. Бироқ,
истеъмолда ўзлашган атамалар фаоллик қилган.
Ҳозирда, миллийлик атамаларда эмас, ғоя-
ларда, бурилишларда, инновацион ижод ларда намоён
бўлмоқда. Миллийлик моҳиятан
тасаввурларда яшар
экан, ғояни ифода этиш учун турли синонимларга
мурожаат этиш, ижод намунасининг глобализациси
учун ин тернационал атамалардан фойдаланиш ва
уни миллийликни ёйиш учун хизмат қилдириш,
35
Атамаларининг семантик структураси ҳақида
барча миллат вакилларига тушунарли бўлиши учун
ўзлашган атамалардан
фойдаланиш мил лийликнинг
аҳамиятнини пасайтирмайди.
Амалий
санъатдаги
атамаларнинг
кўпчи-
лиги истемолда эканлиги ҳамда хусусийлиги билан
қимматлидир. Бу миллий амалий санъат атамларининг
бошқа тилларга таржима қилинмаслиги, муқобил
йўқлиги ва қандай бўлса, шундайлигича таржима-
изоҳли луғат ларда акс этилишига сабаб бўлади.
Миллийлик миллатлар ўртасидаги фарқлар ва
тафовутларни билиш ва англаш билан юзага чиқар
экан, уларнинг орасидаги фарқларни мутлақлаштириш
эмас, балки бирлаштирувчи томонларга ҳам эътибор
бериш муҳим аҳа миятга эга. Зеро, ўзга миллатларнинг
тажри баларини ўзлаштириш орқали ўзлигини бойи-
тиш ва ривожлантириш – миллатни юксак самараларга
етаклайди.