“Ўзбек тили байрами куни”ни кенг нишонлаш мақсадида “Ранглар жилосида она тилим” ва “Она тилим – жону дилим” каби мавзуларидаги онлайн кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказиладиган “Ранглар жилосида она тилим” ва “Она тилим – жону дилим” каби мавзуларидаги кўрик-танловини (кейинги ўринларда кўрик-танлов деб аталади) онлайн тарзда ташкил этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Кўрик-танловнинг барча босқичларини адолатли, шаффоф ўтказилишига ва унда қатнашиш учун иқтидорли тарбияланувчиларни тўлиқ жалб этиш юзасидан масъулият тегишлилигига қараб вилоят мактабгача таълим бошқармаси раҳбарият ва мутахассислари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
2. Кўрик-танловни ташкил этиш, ўтказиш ва иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолаш билан боғлиқ ташкилий-амалий ишлар кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштирилади.
3. Тарбияланувчилар “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” давлат таълим дастурларига асосланиб, ёш гуруҳларига мос равишда ижодкорона ёндашган ҳолда ижодий ишларини намойиш қилишлари мумкин.
II. Кўрик-танловнинг асосий мақсад ва вазифалари
4. Кўрик-танловни ташкил этишнинг асосий мақсади:
“Ўзбек тили байрами куни”ни кенг нишонлаш ҳамда тарбияланувчиларда давлат тилига ҳурмат ҳисини ошириш;
Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, уларни эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида янги марраларга сафарбар этишдаги улкан аҳамиятини ҳисобга олиш;
Мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларнинг бадиий дидини, эстетик тушунчасини, материалистик дунёқарашини, гўзаллик олами ва ижодий истеъдоди, ижодкорлик қобилиятини тарбиялаш, жамиятдаги нарса ва ҳодисаларни кузатиш, кўриш, уларни идрок этиб, нарса, воқеа- ҳодисаларнинг тасвирини-расмини чиза оладиган иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, тасвирий санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш;
Мактабгача таълим тарбияланувчиларининг ижодий изланишларини жонлантириш, иқтидорли, истеъдодли тарбияланувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш.
5. Кўрик-танловни ташкил этишнинг асосий вазифалари:
Ўзбекистон Республикасининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари билим ва кўникмаларини шакллантириш;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг юксак маънавияти, маънавий-ахлоқий фазилатлари, уларнинг ташаббускорлиги ва ижодкорлигини ошириш;
болаларни онлайн тарзда оилада мактаб таълимига тайёрланиши учун кенг имкониятлар яратиш ва мазкур жараёнда ота-оналарнинг иштирок этишларини таъминлаш;
болаларни эстетик руҳда тарбиялаш, санъат ва маданиятга ўз қизиқишини намоён қила олиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |