52
Учинчи фасл
барча нарса, ҳодиса, ҳаракат ва шахсларнинг турли
номларига таянамиз. Улар хилма-хил. Шу нуқтаи
назардан, дастлаб миллий ва ўзлашма тасвирий санъати
атамаларини ажратиб олишимиз даркор.
Аввало, “тасвирий санъат” бирикмасига нисбатан
“миллийлик” тушунчасининг қўлла нилишини тасвирий
санъат усталари ва санъатшунослар рад этишини айтиб
ўтиш жоиз. Минтақамизда “тасвир” сўзи қўлланган.
Аслида “санъат” арабча сўз бўлса-да, “тасвирий санъат”
атамаси ишлатилмаган. Усталар унинг ўзи бўлмаган,
деб ҳисоблайдилар. Бу атама рус маданияти билан кириб
келган “изобразительное искусство” бирикмасининг
маъносини
берувчи таржима, муқобил сўз сифатида
намоён бўлади. А.Умаров нутқимизда ўрнашиб қолган
мазкур бирликни, келгусида қайта номланишига умид
қилади
1
. Унинг фикрига кўра, бу бирлик кенг доирада
баъзида рангтасвир, ҳайкалтарошлик, қаламтасвирни
ҳам,
шунингдек, амалий санъат, меъморчиликни ҳам
қамраб олади. Бизнинг назаримизда, қадимий ва
бой
тарихга эга “амалий санъат” атамалари “миллий” деб
таърифланишига ҳақли. Бу ҳам русча “прикладное
искусство” бирикмасининг ағдармаси, деб ҳисоблайди
А.Умаров ва “унинг ўрнига “ҳунармандлик” атамасини
ишлатиш тўғри бўлади”
2
дейди у. Бироқ, “ҳунармандлик”
тушунчаси ўзга тил вакиллари учун тушунилиши қийин
бўлаган тор маъноли тасаввур уйғотиши эҳтимолдан
холи эмас. Зеро, “ҳунар” нафақат санъат ёки билим,
кўникма, маҳорат, усталик, балки касб ҳамдир. Унинг
“атама” дейилиши учун бирор соҳага ёки йўналишга
тегишли бўлиши керак. Чунки, ҳунар сўзининг кўчма
1
Умаров А., Аҳмедов М. Тасвирий санъат атамаларининг изоҳли
луғати. – Т., Ўқитувчи. 1997 й. – Б.3.
2
Умаров А., Аҳмедов М. Тасвирий санъат атамаларининг изоҳли
луғати. – Т., Ўқитувчи. 1997 й. – Б.3.
53
Миллий тасвирий ва амалий санъат атамалари тадқиқи
маънолари ҳам бор. Ҳунарманлик – ҳунарманд эканлик,
яъни уйида ёки ўз дўконида маҳсулот ишлаб чиқариш
билан шуғулланувчи касб-ҳунар эгаси ёки ўз иш-
касбининг моҳир устаси
1
. Амалий санъат эса амалда
татбиқ
этиладиган, тажрибада қўлланадиган барча
санъаткорона қўл меҳнати маҳсули. Ишмиздан мақсад,
“Тасвирий ва амалий санъат атамаларининг ўзбекча,
русча, инглизча қисқача изоҳли луғат-кўрсаткичи”ни
яратиш экан, барча учун қабул қилиниши қулай бўлган
тил бирлигини қўллашни маъқул кўрамиз. Шунинг
учун, тасвирий ва амалий санъат атамларини бемалол
миллий ҳамда ўзлашма
тасвирий санъат атамалари,
дея таснифласак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: