Молиявий тахлил субъектларига тахлил этувчиларни кенг камровли гурухи киритилади. Уларни шартли равишда ички ва ташки тахлил субъектларига булиш мумкин. Ички тахлил субъектларига факат шу фирма, компания ходимлари кирса, ташки субъектларга таъсисчилар, солик органи ходимлари, аудиторлар, юкори ташкилот ва вазирликлар, харидор ва буюртмачилар, мол етказиб берувчилар, суЁурта агентликлари ходимлари, реклама агентлари, банк ходимлари ва бошка шахслар кириши мумкин.
Тахлил субъектларининг манфаатлари хам албатта бир-биридан тубдан фарк килади. Масалан, таъсисчилар купрок фирма ва компанияларни фойдаси билан, солик идоралари купрок "даромад-харажат-натижа"лар алокадорлиги тахлилидан, кредит инспекторлари ва банк ходимлари фирма ва компанияларнинг кредитга лаЁкатлиги ва молиявий баркарорлиги билан, мол етказиб берувчилар фирма ва компаниянинг тулов лаёкатини урганишдан ва тахлил этишдан манфаатдорлар (2-жадвалга қаранг).
2-жадвал
Молиявий тахлил субъектлари ва уларнинг манфатлари
№
|
Молиявий тахлил субектлари
|
Субъектлар манфатлари
|
1
|
2
|
3
|
1
|
Корхона ходимлари
|
Фирма ва компаниянинг молиявий натижавийлиги ва молиявий холати туЁрисидаги маълумотларни билишдан
|
2
|
Таъсисчилар
|
Фирма, компанияга қўйилган ва қўйиладиган маблағларнинг фойда-лигидан
|
3
|
Аудиторлар
|
Эълон килинадиган ҳисобот шаклларини тўғрилигини ҳуқуқий тамоиллар асосида бахолаш ва фирма, компаниялар молиявий холатини яхшилашни ички имкониятларини курсатиб беришдан, мулк эгалари манфаатларини химоя этишдан
|
4
|
Юқори ташилотлар
|
Банд килинган моддий ва молиявий ресурслар харакатини ва самарадорлигини урганишдан
|
5
|
Солиқ идоралари
|
Мажбурий туловлар, соликлар ва ажратмалар ундириш юзасидан ресурслар холати, харакатини фаолият натижавийлигини урганишдан
|
6
|
Суғурта агентликлари
|
Фирма, компания мулкини турли тахликалардан химоя килиш, сакланиши юзасидан маълумотларни урганишдан
|
7
|
Мол етказиб берувчилар
|
Шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш томонларнинг ўз мажбуриятларини бажариши, тўлов интизомига риоя килиш, туловга кобилликни холати тўғрисидаги маълумотларни ўрганишдан
|
8
|
Харидор буюртмачилар
|
Таъминотдаги узилишларга йўл қўймаслик юзасидан фирма ва компанияларнинг молиявий ва иқтисодий салохиятининг таянчи тўғрисидаги маълумотлардан
|
Молиявий тахлил ва уларнинг манфаатлар муштараклигини куйидаги 2-жадвал маълумотларидан куриб чикиш мумкин. Молиявий тахлилни ташкил этилишида ички ва ташки тахлил турларини таркиланишига ахамият бериш лозим. Ички молиявий тахлил шу фирма, компания ходимлари томонидан ташкил этилса, ташки тахлил фирма, компания фаолияти билан кизикувчи учинчи шахслар томонидан ташкил этилади.
Молиявий тахлилни алохида тахлил хизмат булимини очиш оркали юритиш, ёлланган тахлилчидан фойдаланиш ёки унинг хизмат функциясини алохида ходимга юклаш оркали бажариш, мулк эгаси томонидан мустакил юритилиши каби ташкилий шаклларини ажратиш мумкин. Бу ташкилий шакл ички молиявий тахлил учун хос булган таркиблашдир.
Ташки тахлилчилар томонидан утказиладиган тахлил натижаларидан манфаатдор ташкилотлар ва ходимлар томонидан мустакил ёки шартномавий асосда ташкил этилиши мумкин.
Тахлилни ташкил этиш боскичларига куйидагиларни киритиш мумкин:
Тахлил максадини белгилаш ва унинг режасини тузиш;
Тахлил юзасидан зарур булган маълумотларни йиЁиш, уларни саралаш, курсаткичлар холатига келтириш, аналитик жадваллар тузиш;
Тахлилни утказиш;
Тахлил натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва чора-тадбирларни белгилаш.
И.ф.д., проф. М.К. Пардаев томонидан молиявий тахлилни 3 та боскичи яъни, тахлил максадини аниклаш ва унга ёндашиш йулларини белгилаш; тахлил учун такдим килинадиган ахборотлар сифатига бахо бериш; тахлилни усулларидан фойдаланган холда тахлилни утказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш боскичлари таркибланади17.
Ушбу таркиблашни хам туЁри дейиш мумкин. Лекин унда тахлилни бирлик боскичлари умумлаштирилган тарзда ифода этилган.
Тахлил боскичларини 5 та (Ибрагимов А.), 6 та (Астахов В.П.), 7 та (Абдукаримов И.), 8 та (Сайфулин А.), 9 та (Шеремет А), 12 та (Артеменко В.Г.) боскичдан иборат килиб белгилаш хам мумкин. Улар бир-биридан мазмун жихатдан фаркланмайди. Бирлик ифодаларни алохида боскич килиб белгиланишигина улар каторини кенгайтирган халос. £кувчи турли адабиётларни урганиш асосида нотуЁри хулосага келмаслиги лозим. Негаки улар мазмун жихатдан айнан битта нарсани ифода этади.
Молиявий тахлилни ташкил этилишига мухим ахамият берилиши яна шу билан характерлики унинг ютуЁи куп жихатдан ташкил этиш тартибига хам боғлиқ. Албатта ташкилий шаклларни у ёки бу шакли корхонанинг мулкий холати, катта - кичиклиги, жараЁнларнинг мураккаблиги ва узига хослиги, молиявий имкониятлар, иш кулами, малакали кадрлар ва бошка имнониятлардан келиб чиккан холда танланади. Агар, фирма, компаниянинг иш кўлами, ишлаб чикариш жараЁнининг мураккаблиги, молиявий имконияти, малакали кадрларга булган талабининг кондирилишидан келиб чиккан холда алохида тахлил хизмат булимини ташкил этиш макбул деб топилса, албатта бу энг тўғри йул хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |