4. Молиявий таҳлилнинг аҳамияти ва ахборот манбалари
Корхоналарнинг барқарор фаолият юритишида, ишлаб чиқариш жараёнининг барча элементлари, шу жумладан, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва иқтисодий таҳлил мукаммал ишлаши керак. Иқтисодиёт секторида бозор муносабатларини чуқурлаштириш ушбу соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштиришни тақозо этади. Шу сабабли, молиявий ҳисобот шакллари ва уларнинг таҳлилини такомиллаштириш, уни барча секторларнинг тузилмасига ва ўзгаришларига мос тарзда қайта қуриш, корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва назорат қилишнинг мақсадли шаклини ишлаб чиқиш ҳамда қарор топтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Шу жиҳатдан ҳам, кейинги йилларда республикамизда бошқарув ва молиявий таҳлилга эътибор кучайган. Бу эса бу борада илмий тадқиқотлар олиб боришни ҳамда замонавий иқтисодчи мутахассислар тайёрлашни тақозо этмоқда.
Ушбу ҳолатни ҳисобга оладиган бўлсак, корхоналарнинг молиявий
ҳолатини баҳолаш ва унинг таҳлилини тўғри ташкил этилиши ҳамда такомиллаштирилиб борилиши бозор иқтисодиётининг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим бўлади.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этиш орқали уни янада соғломлаштириш имкониятларига баҳо берилади ҳамда молиявий мустаҳкамлиги кучайтирилади. Агар илгари корхоналарнинг хўжалик фаолиятини, уларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш билан фақат молия, банк, статистика органлари ва юқори ташкилотлар шуғулланган бўлсалар, эндиликда бу иш билан юқорида кўрсатилаган ташкилотлардан ташқари солиқ органлари, аудиторлик идоралари, жамоа ташкилотлари, аксионерлар, таъминловчилар, истеъмолчилар ва бошқа органлар, ташкилотлар ҳам шуғулланишмоқда. Бу ҳолат молиявий таҳлил, жумладан, уни бажариш услуби олдига янги талаблар қўймоқда.
Маълумки, собиқ иттифоқ даврида корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, жумладан, корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг услубий масалалари марказда - бутун иттифоқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ва муаммолар ечилган иттифоқдош республикаларга фойдаланиш учун жўнатилган.
Собиқ иттифоқнинг парчаланиши туфайли иттифоқдош республикалар
мустақил давлатларга айланди, улардан ҳар биттаси бозор муносабатларига
ўтиш учун ўз йўлини танлаб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни давом
еттириб, бозор иқтисодиётини шакллантирмоқда. Улар орасида Ўзбекистон
ҳам ўзининг бозор иқтисодиётига ўтиш моделини ишлаб чиқиб, халқ
хўжалигини бозор муносабатлари шароитида ривожлантирган ҳолда ижобий
натижаларни қўлга киритиб келмоқда.
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий
базасини ташкил қилувчи Республика Қонунлари, Президент Фармонлари ва
Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг юзлаб қарорлари қабул қилинди
ва қабул қилинмоқда.
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг
асосий йўналишларидан бири – бу бошқарув тизимини такомиллаштириш
ҳисобланади. Бу масалани ижобий ҳал этишда корхоналарнинг хўжалик
фаолияти ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш муҳим рол ўйнайди, чунки
корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш бошқарув тизими самарадорлигини
оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Бозор муносабатлари даврида бу шартнинг асосий қисми корхоналар
молиявий ҳолатининг таҳлили ҳисобланади. Республикада янги молиявий
ҳисобот шакллари қабул қилинди, уларни ўрганиш ва улардан кенг
фойдаланиш услубларини барпо этиш муҳим аҳамиятга эга.
Бозор муносабатлари даврида республикада бу масалани ечиш
мақсадида молиявий таҳлил услубиятини такомиллаштириш учун бир қатор
тадбирлар амалга оширилмоқда, лекин бу борада ҳали ечилмаган
муаммолар ҳам кам эмас.
Молиявий таҳлил ўтказишдан манфаатдор ташкилотлар, органлар, мутахассислар ҳали ҳам илмий, ҳам амалий нуқтайи назардан асосланган услуб билан таъминланмаган. Бу ҳолат, албатта бозор муносабатларини шакллантириш даврида корхона ва ташкилотларга самарали бошқарувчилик қилишда салбий рол ўйнамоқда.
Молиявий ҳолат давлат, ташкилот ва шахслар ўртасида бўладиган
ўзаро муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ пул ҳисоб – китобларини ифодалайди. Молиявий ҳолат корхонани маблағ билан таъминланганлиги, барча турдаги маблағларни мақсадга мувофиқ йўналиши ва улардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, бюджет, банк, хомашё етказиб берувчилар, харидорлар ва бошқа ташкилотлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоб ҳолати билан характерланади. Корхонани молиявий ҳолати барқарор, нобарқарор ва кризис даражасида бўлиши мумкин. Молиявий барқарорликка эга бўлган корхоналарда ишчи ва хизматчилар билан иш ҳақи, бюджет, банк, мол етказиб берувчилар билан бўладиган ҳисоб – китоб ишлари ўз муддатида амалга оширилади. Молиявий интизомга риоя қилмаслик, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ортиб кетишига олиб келади ва муддати узайтирилган қарзларни сурункали давом етиши банкротлик аломатларини вужудга келтиради.
Корхоналарнинг молиявий ҳолати бу – комплекс равишдаги тушунча бўлиб, у ўз ичига кенг кўрсаткичлар тизимини олади, улар корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлигини ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |