"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet93/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

3-савол баёни. Корхоналарда рискни бошқаришни муҳим жиҳатларидан бири уларни камайтириш йўлларини тўғри танлаш ва амалиётга самарали тадбиқ этиш ҳисобланади. Рискларни камайтиришни хорижий давлатлар ва мамлакатимизда фойдаланиладиган қуйидаги усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга:
1. Корхонанинг ички молиявий имкониятлардан фойдаланган ҳолда рискларни камайтириш. Бунда асосан, юзага келган рискни корхонанинг ички молиявий захиралари ва молиявий ресурслари ҳисобига камайтиришни кўзда тутади. Бу усул корхона учун рискни камайтиришни энг оптимал йўлларидан бири бўлиб, корхонада қўшимча мажбуриятлар пайдо бўлишини олдини олади. Албатта, бунинг учун корхоналар ихтиёрида қоладиган фойданинг бир қисмини кўзда тутилмаган ҳолатлар учун захиралар шаклллантиришни янада кенг йўлга қўйиш лозим. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган аксарият корхоналарда бундай тартибга унчалик эътибор қаратилмай келмоқда. Кўпгина ҳоллларда корхоналар ўзларининг ихтиёрида қоладиган фойданинг деярли барча қисмини айланма маблағларни кўпайтиришга йўлантиради. Шунинг учун корхоналар фаолиятида бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, уларнинг ихтиёрида қоладиган соф фойданинг бир қисмини қўшимча молиявий захиралар яратишга йўналтиришни қонунчилик билан қатъий белгилаб қўйиш рискни камайтиришда ижобий самара беради.
2. Корхонада рискни камайтиришнинг яна бир усули рискни шерикларга ёки учинчи томонга ўтказиш (трансферт қилиш) ҳисобланади. Бунда юзага келиши мумкин бўлган рискни учинчи томонга ўтказиш қуйидаги операциялар орқали амалга оширилиши мумкин:
- факторинг операциялари орқали;
- кафиллик шартномлари тузиш орқали;
- юзага келиши мумкин бўлган рискни ҳамкорлар ўртасида тақсимлаш ва бошқалар.
3. Ўз оқибатлари бўйича энг хавфли рисклар суғурталаш орқали пасайтирилади. Рискларни суғурталаш риск даражасини камайтиришнинг энг тарқалган усулларидн биридир. Сйғйпта учун албатта икки томон бўлиши зарур суғурталовчи ва суғурталанувчи. суғурталочи суғурталанувчининг тўловлари ҳисобига пул фондини ташкил қилади. Рискни бирлаштириш - бу умумий муаммоларни ҳал қилишга ҳамкорлар сифатида бошқа корхоналар ёки юридик шахсларни жалб қилиш орқали ўз рискининг даражасини пасайтиришдир. Бунинг учун акционерлик жамиятлари, молия - саноат гуруҳлари ташкил этилишлари мумкин, корхоналар бир-бирларининг акцияларини сотиб олиши ёки алмашишлари мумкин, турли ассоциация ва концернларга аъзо бўлишлари мумкин. Шундай қилиб, рискларни бирлаштириш деганда рискни иқтисодиётнинг бир нечта субъектлари ўртасида бўлиш орқали уни пасайтириш тушунилади.
Диверсификация рискларнинг алоҳида турларини пасайтириш имкониятини беради. Рискларнинг бундай турларига кредит, депозит инвестицион ҳамда валюта рисклари киради. Диверсификация - бу инвестицион рискни қўйиш, яъни инвестиция қилаётган маблағларни бевосита бир-бири билан боғлиқ бўлмаган объект ўртасида тақсимлашдир. Диверсификация тамойили асосида фаолият юритувчи сифатида инвестицион фондларни мисол қилиб келтириш мумкин. Улар мижозларга ўз акцияларини сотишади, олинган маблағларни турли қимматли қоғозларга қўйишади ва улар барқарор даромад келтиради. Диверсификация рискнинг бир қисмини четлаб ўтиш имкониятини беради. Бунда капитал турли хил фаолият ўртасида тақсимланади. Лекин, деверсификация инвестицион рискни умуман йўқота олмайди. Бу шу билан боғлиқдир, тадбиркорлик ва инвестицион фаолиятга ташқи факторлар ҳам таъсир кўрсатади.
Ташқи бозорлар бутун молия бозорига таъсир кўрсатади, яъни улар инвестицион институтлар, банклар, молиявий компанияларнинг фаолиятига таъсир кўрсатади. Ташқи факторларга бутун бир мамлакат иқтисодиётида содир бўлаётган жараёнлар киради: ҳарбий ҳаракатлар, фуқароларнинг ташвишланиши, инфляция ва дефляция, марказий банк ҳисоб ставкасининг ўзгариши, тижорат банкларининг депозит ва кредитлар бўйича фоиз тавкаларининг ўзгаришларидир.
Диверсификациянинг турли шакллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидаги расмда келтирилган. Кохона молиявий ҳолатининг диверсификацияси турли молиявий операциялардан даромад олиш алтернатив имкониятларидан фойдаланишни кўзда тутади. Бунда агар кўзда тутилмаган ҳолатлар натижасида молиявий операциялардан бири зарарли бўлиб қолса, бошқа операциялар даромад олиб келади. қимматли қоғозлар портфелининг диверсификациясида инвестицион портфелнинг даромадлилик даражасини камайтирмасдан инвестицион рискларни пасайтириш имкониятини беради.
Реал инвестициялаш дастурининг диверсификацияси бунда реал инвестицион портфелни шакллантириш соҳасида корхонага унча катта бўлмаган капитал сиғимига эга бир нечта лойиҳаларни реализация қилиш дастурларига битта йирик инвестицион лойиҳадан иборат бўлган дастурга нисбатан устунлик бериш тавсия этилади. Ҳаридорлар диверсификацияси тижорат кредитлашда вужудга келадиган кредит рискини пасайтиришга ҳизмат қилади. Корхона депозит қуйилмаларининг диверсификацияси бир нечта банклардан даромад олиш мақсадида вақтинча бўш тўрган йирик пул маблағларини жойлашни кўзда тутади.
Корхона валюта саватининг диверсификацияси ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш жараёнида валютанинг бир нечта турини танлашни кўзда тутади (бу валюта рискини минималлаштириш имконини беради). Хеджирлаш корхона томонидан рискни бошқа тарафга ўтказиб юбориш йўли билан прогноз қилаётган даромад даражасини суғурталаш учун фойдаланилади. Фойдаланилаётган қимматли қоғозлар турига боғлиқ ҳолда молиявий ресурсларни хеджирлашнинг бир нечта тури мавжуд:

  • фючерс шартномаларидан фойдаланиш орқали хеджирлаш;

  • «своп» операциясидан фойдаланиш орқали хеджирлаш.




Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish