молия бозори тўғрисидаги қушимча маълумотларни йигиш ва таҳлил қилиш;
ташқи муҳит ва молия бозори конъюктурасининг ўзгариш тенденцияларини прогноз қилиш;
хўжалик фаолиятининг ахборот билан таъминлаш даражасини ошириш;
Корхона менежерларининг рискларни бошқаришдаги асосий вазифаларидан бири бўлиб, рискларни пайдо бўлиш манбаларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг алоҳида йўллари ва усулларини белгилаш ҳамда бундай рискларни келгусида олдини олиш бўйича аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарда рискларни бошқариш механизмини тўғри ташкил этиш ва рискларни самарали бошқариш, корхонанинг молиявий барқарорлигини сақлаб қолиш билан биргаликда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнини узлуксизлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири саналади.
Хорижий компанияларда рискларни бошқариш бўйича алоҳида бўлимлар ва масъул ходимлар тайинланган бўлиб, ушбу бўлим ёки риск-менежментининг асосий функцияларига қуйидагилар киради:
рискларни юзага келиш соҳалари ва манбаларини аниқлаш;
рискларни камайтириш йўллари ва усулларини белгилаш;
рискларни суғурталаш жараёнини бошқариш;
рискларни башоратлаш;
диверсификациялаш жараёнини бошқариш;
рискларни бошқариш ва камайтириш бўйича ишларни ташкил этиш;
рағбатлантириш;
назорат ва бошқалар.
Риск-менежментининг асосий мақсади тадбиркорлик фаолиятининг мақсади билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бозор қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда рискларни камайтириш ёки олдини олишнинг энг оптимал усулини танлаш ҳисобига фойдани максималлаштириш ҳисобланади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, иқтисодиётни ривожланиш циклининг ҳар қандай босқичида ҳам корхоналарда рискни самарали бошқариш долзарб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам корхоналар молиявий сиёсатини ишлаб чиқишда рискни бошқаришга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Корхонада рискни бошқарувчи менежерлар юксак маҳорат, назарий билимларнинг мукаммаллиги ва чуқур амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналар хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда амалиётга тадбиқ қилишлари истиқболда ижобий натажаларга олиб келади.