Бизнес-режа қуйидаги ҳолларда ишлатилиши мумкин:
- реклама ҳужжати сифатида;
- фирма раҳбарияти салоҳияти ва мувофиқлик даражасини баҳолашда.
Бизнес-режа қуйидагиларга имкон беради:
- қўйилган мақсадларга эришишнинг йўллари ва усулларини аниқлаш, бизнес юритишнинг концепциясини ишлаб чиқиш;
- корхонанинг рақобатчилик устунликларидан фойдаланиш ва заиф томонлари таъсирларини камайтириш;
- лойиҳанинг асосли, ишончли ва амалий эканлигини исботлаш ва намойиш қилиш;
- сармоя ва пул маблағларига эҳтиёжни аниқлаш;
- хатоларнинг олдини олиш ва турли таваккалчиликларга қарши ҳимоя тадбирларини кўриш;
- фирма ривожланишининг жараёнларини назорат қилиш;
- молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини холисона баҳолаш;
- кредиторлар ва потенциал инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш.
Қуйидагилар бизнес-режани тайёрлашлари мумкин:
6.1-жадвал
Бизнес-режани тайёрлашдан манфаатдор шахслар
Ишлаб чиқувчилар
|
Режалаштиришнинг эҳтимолий устунликлари ва камчиликлари
|
Устунликлар
|
Камчиликлар
|
Тадбиркор, мулкдорлар, АЖ Кузатув кенгаши
|
Хусусий капиталнинг ўсиши ва тежамкорликка қаратилганлик
|
Таваккалчиликсиз фаолиятга интилиш, иқтисодий ва техник билимларнинг нисбатан паст даражаси.
|
Топ-менежмент ва компания мутахассислари
|
Нисбатан юқори касбий малака ва мувофиқлик, компания фаолиятининг барча нозик томонларидан бохабарлик.
|
Мавжуд ишлаб-чиқаришда қотиб қолиш, қайта ташкил қилишлардан келиб чиқувчи қўшимча юкламалардан қочиш, бажарилиши қулай бўлган ишларни режалаштиришга интилиш.
|
Ташқи маслаҳатчилар
|
Ташқаридан янги қараш, ташҳис қўйиш, таҳлил қилиш ва режалаштиришда катта тажриба, маркетинг ва оптималлаштириш тадқиқотларида нисбатан юқори даража.
|
Лойиҳалаштириш ишлари харажатларининг нисбатан юқори бўлиши, амалийлиги камроқ назарий схемаларнинг кўп бўлиши, режалаштиришга нисбатан муносабатнинг турлича бўлиши: маслаҳатлар учун яхши бизнес-режа – фаолиятининг аниқ натижаси, бошқалар учун эса – маълум бир натижага эришишга қаратилган фақат ҳаракатлар режаси.
|
Бизнес-режани тузишда қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:
- ташаббус кўрсатиш – мўлжалланаётган ҳаракатларни фаоллаштириш, рағбатлантириш ва мотивациялаш;
- прогнозлаш – фирманинг келажакдаги ҳолатини олдиндан кўриш ва асослаш;
- оптималлаштириш – корхона ривожланишининг энг мақбул вариантини танлаш;
- мувофиқлаштириш ва интеграция – ягона умумий натижага қаратган ҳолда компаниянинг барча тузилмавий бўлинмалари ўзаро алоқадорлиги ва узвий боғлиқлигини ҳисобга олиш;
- бошқарувнинг хавфсизлиги – салбий оқибатларни камайтириш ёки олдини олиш бўйича олдиндан чоралар кўриш учун таваккалчиликлар ҳақида ахборот бериш;
- тартибга солиш – муваффақиятли фаолият ва масъулиятни аниқлаш учун ягона умумий тартибни ҳосил қилиш;
- назорат – режанинг бажарилишини кузатиб бориш, ҳатоларни аниқлаш ва тўғрилаш;
- тарбия ва таълим – рационал режалаштирилган ҳаракат намуналарининг ходимлар хулқига ижобий таъсири ва уларга билим бериш имконияти;
- ҳужжатлаштириш – ҳаракатларни ёзма шаклда баён қилиш.
Бизнес-режелаштиришнинг асосий тамойиллари:
1. Зарурият.
2. Узлуксизлик.
3. Эгилувчанлик ва мослашувчанлик.
4. Ягоналик ва тўлиқлик (тизимий ёндашув).
5. Аниқлик ва муфассаллик.
6. Тежамкорлик.
7. Оптималлик.
8. Бошқарув сатҳларининг ўзаро алоқаси.
9. Иштирокчилик.
10. Холизм (мувофиқлаштириш ва интеграциянинг уйғунлиги).
Бизнес режалаштиришнинг муваффақиятли жараёни учун нима керак:
- корхона миссиясини аниқлаш;
- корхона мақсадларини аниқлаш;
- одамларни жалб қилиш: Айнан ким ва нима учун?
Do'stlaringiz bilan baham: |