Бизнес-режанинг умумий тузилмасини аниқлаш
Лойиҳа мақсади ва вазифаларини таърифлаш
Миссиянинг аниқланиши
Зарурий ахборотларни йиғиш, меъёрларнинг ишлаб чиқилиши
Бизнес режанинг тузиб чиқилиши (режалаштириш жараёни)
6.4-расм. Бизнес-режани ишлаб-чиқиш босқичлари
Корхона миссияси (фалсафаси, моҳиятини/ўрнини англаш) – фирмани, унинг асосий мақсадларини, нима учун яратилгани, фаолият соҳаси, хулқий қоидалар ва минтақа, жамият ижтимоий масалаларини ҳал қилишдаги ролининг қисқача тавсифи.
Миссия корхонанинг ўзи учун аниқланади, бироқ доимо мижозга, жамиятга қаратилган бўлади. «SONY» машҳур фирмасининг миссияси: «Тараққиётни амалга ошириб, бутун дунёга хизмат қилиш» каби ифодаланади. Ёки бошқа мисол: «Бизнинг маҳсулотларимиз курраи-заминни турмуш учун қулайроқ қилади». Лифт ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Otis elevator компаниясининг миссияси:
«Бизнинг миссия – барча мижозларга одамлар ва юкларни юқорига, пастга ва ёнбош томонга чекланган масофага бошқа бирорта компания таъминлай олмайдиган даражада ишончлилик билан кўчирувчи воситаларни бериш». Баққоллик дўконлари тармоғи бўлган Trades Joe’s компаниясининг миссияси: Trades Joe’s миссияси – юқори сифатли маҳсулотлар ва ичимликларни сотиш, ҳолис ахборот, хизмат кўрсатишнинг энг юқори андозалари, яхши муносабат, индивидуал ёндашув, корпоратив руҳ.
6.2-жадвал
Корхона миссияси ва мақсадлари орасидаги фарқлар
Кўрсаткичлар
|
Миссия
|
Мақсадлар
|
1. Вақт мезони
|
Келажакка йўналтирилган, аммо муддат бўйича аниқланмаган ва жорий ҳолатга боғлиқ эмас
|
Ҳар доим уларга эришиш муддатлари назарда тутилади
|
2.Ахборот йўналиши
|
Корхона ташқи муҳитига – мижозларга, жамиятга, ҳудуд, уларнинг манфаатлари, қадриятлари, кутишлари ва устуворликларига қаратилганлик
|
Одатда фирманинг ички муҳитга қаратилган бўлиб ресурс ва заҳиралардан яхшироқ фойдаланишга йўналтирилган.
|
3. Баён қилиниш хусусияти
|
Умумий атамаларда ифодаланади ва корхона образини, унинг товар белгиси, иш услуби ва бошқаларни ёритади
|
Одатда фаолият натижаларининг аниқ ифодасига эга
|
4. Ўлчамлилиги
|
Сифатий характеристикалар ва ифодаланишнинг нисбий кўлами кўпроқ ишлатилади
|
Асосан миқдорий жиҳатдан ўлчанадиган ҳамда аниқ қийматли ва кўп турли бўлиши мумкин
|
Миссиянинг аниқланиши.
Миссияни аниқлаш учун уч саволга жавоб бериш керак:
- кимнинг эҳтиёжларини қондирмоқчимиз?
- мижозларимиз қандай эҳтиёжларга эга?
- бу эҳтиёжларни қандай қондирамиз?
|
Ким?
(мижозлар)
|
Нима?
(эҳтиёжлар)
|
Қандай қилиб?
(хизматимиз)
|
Бугун
|
|
|
|
Эрта
|
|
|
|
Режалаштиришнинг муаммолари
80 фоиз муаммолар – бу ижродир.
Мақсаднинг қўйилиши
Мақсадлар қуйидагича бўлиши керак:
- ўлчовга эга;
- эришиб бўладиган;
- мувозанатга келтирилган ва ўзаро мувофиқлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |