"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet55/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Бизнес субъектларининг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишда пул оқимларини тўғри режалаштириш ва бошқариш муҳим роль ўйнайди. Пул оқимлари тадбиркорлик субъектининг бир йил давомидаги барча сарфланган ва кирим қилинган пул маблағларининг ҳаракатини ифодалайди. Субъектнинг “пул оқимлари” тушунчаси ўзида фаолиятининг узлуксизлиги жараёни давомида пул маблағлари тушуми ва чиқимининг тақсимланиш йиғиндисини акс этиради. Субъектларнинг пул оқимлари тушунчаси молиявий бошқарувнинг алоҳида объекти сифатида нафақат маҳаллий, балки хорижий адабиётларда ҳам молиявий бошқарув бўйича етарли даражада ўз аксини топмаган. Бу пул оқимларининг асосий таркибида пул активларини бошқариш, молиявий ресурсларни шакллантиришни бошқариш ва банкротлик хавфи шароитида инқирозга қарши субъектларнинг бошқаруви масалалари кўриб чиқилади. Унга шунингдек, молиявий ҳисоботлар, пул маблағларининг ҳаракат динамикасини тасвирловчи бухгалтеря ҳисобини юритиш каби ҳисоб турлари киради. Пул оқимларини тўғри режалаштириш ва бошқариш нисбатан мураккаб вазифа бўлиб, у эндигина амалиётга кириб келмоқда. Шунингдек, молиявий ҳисоботининг шаклларидан бири ҳам “пул оқимлари тўғрисида”дир.
Бизнес субъектларининг пул оқимларидан унумли фойдаланиш қуйидаги вазифаларни ечишга ёрдам беради:

  • у тадбиркорлик субъектининг “молиявий қон айланиш тизими” бўлиб, самарали ташқил этилганда молиявий барқарорликни таъминлайди;

  • пул оқимларини оқилона шакллантириш хўжалик операцион фаолиятининг бир маромда ва доимий амал қилишини таъминлайди;

пул оқимларини самарали бошқариш қарз маблағларига, яъни четдан жалб қилинган капиталларга бўлган эҳтиёжларни қисқартиради;
пул оқимларини бошқаришнинг фаол тизимига эга бўлиш ўз маблағларидан самарали фойдаланишни, ички молиявий манбаларни шакллантиришни таъминлайди;
пул оқимларини тўғри бошқариш хўжалик капиталининг айланишини тезлаштирувчи молиявий дастак ҳисобланади;
пул оқимларидан самарали фойдаланиш тадбиркорлик субъектининг тўлов қобилиятини оширади ва мақсадли фойда миқдорига эришишга ёрдам беради;
пул оқимларини самарали бошқариш шаклларига эга бўлиш, қўшимча фойда олишни, бевосита пул активлари бўйича ижобий натижаларга эришишни, яъни вақтинча бўш турган пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Тадбиркорлик субъектлари “пул оқимларини бошқариш” тушунчаси ўзида ҳўжалик фаолияти учун хизмат қилувчи турли шаклдаги пул оқимлари таркибини акс эттиради. Бунинг моҳиятини пул оқимларини бошқаришда уларнинг алоҳида хусусиятларига қараб аниқлаш талаб этилади. Бундай пул оқимларини гуруҳлаштиришни қуйидаги асосий белгилари бўйича ташкил қилиш таклиф қилинади.
1. Пул оқимлари хўжалик фаолиятига хизмат қилиш жараёнларининг ҳажми бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
корхона бўйича тўлиқ пул оқимлари;
корхона хўжалик фаолиятининг алоҳида шакллари бўйича пул оқимлари;
алоҳида таркибий тузилмалари (жавобгарлик марказлари) бўйича пул оқимлари;
алоҳида хўжалик операциялари бўйича пул оқимлари.
2. Халқаро ҳисоб стандартларига мос равишда хўжалик фаолиятининг шакллари бўйича пул оқимларининг турлари қуйидагиларга ажратилади:
операцион фаолият бўйича пул оқимлари;
инвестиция фаолияти бўйича пул оқимлари;
молиявий фаолият бўйича пул оқимлари.
3. Пул маблағларининг ҳаракат йўналишлари бўйича пул оқимлари икки асосий шаклга ажратилади:
ижобий пул оқимлари («пул маблағларининг кирими»);
салбий пул оқимлари («пул маблағларининг чиқими»).
4. Ҳажмини ҳисоблаш усуллари бўйича пул оқимлари қуйидаги шаклларга ажратилади:
ялпи пул оқимлари;
соф пул оқимлари.
5. Ҳажмининг етарлилик даражаси бўйича пул оқимлари қуйидаги шаклларга ажратилади:
пул оқимларининг етарлилиги;
пул оқимларининг етишмаслиги (дефицитлиги).
6. Пул оқимлари даврда баҳолаш усуллари бўйича қуйидаги шалларга ажратилади:
жорий пул оқимлари;
келгусидаги пул оқимлари.
7. Пул оқимлари кўриладиган даврда шакллантирилишининг узлуксизлиги бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
доимий пул оқимлари;
вақтинчалик пул оқимлари.
8. Доимий пул оқимлари вақт оралиғинг барқарорлиги бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади:
доимий пул оқимларининг бир хил вақтдаги оралиғи;
доимий пул оқимларининг ҳар хил вақтдаги оралиғи.
Тадбиркорлик субъектларининг пул оқимлари операцион фаолият, молиявий фаолият ва инвестицион фаолият натижасида шаклланадиган пул оқимларидан иборат бўлади. Операцион фаолият бўйича пул оқимлари мол етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар, ишчиларга меҳнат ҳақи харажатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий ажратмалар, асосий воситаларнинг эскириши, турли иш ва хизматлар учун тўланган пул маблағлари, фоиз кўринишидаги харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар, хўжаликни бошқариш харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва бошқа операцион харажатлар, бюджетга турли солиқлар кўринишидаги чиқимлар ҳамда маҳсулот сотишдан олинган, иш ва хизматлар кўрсатишдан келиб тушган тушум, роялти, фоиз кўринишидаги тушумлар ва операцион фаолият билан боғлиқ бошқа пул тушумларини акс эттиради.
Инвестицион фаолият бўйича пул оқимлари (7.1-расм) кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқаришга сарфлаган реал инвестициялари ва ортиқча асосий воситаларни сотиш, бошқа субъектларнинг акцияларини сотиб олиш ва сотиш ҳамда бошқа инвестиция хусусиятига эга бўлган кирим ва чиқимларни ўз ичига олади.




Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish