"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet22/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

3-савол баёни. Молиявий менежментнинг мақсади, хўжалик субъектининг мақсадлари ва иқтисодий стратегияларидан келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, молиявий менежментнинг мақсади корпоратив корпоратив корхоналарнинг мақсадлари билан тўғри келиши мумкин. Корпорати корпоратив корхонанинг узоқ муддатга белгиланган стратегик мақсадларини амалга ошириш ва уларнинг хўжалик-молиявий фаолиятини ривожлантириш, банкротликни ва йирик молиявий йўқотишларни олдини олиш, кескин рақобат муҳитида бозорда ўз ўрнига ва рақобатчилар орасида маълум устунликка эга бўлиш, харажатларни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хажмини унга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни инобатга олган ҳолда босқичма-босқич ошириб бориш ҳисобига фойдани кўпайтириш ва пировардида корпоратив корхонанинг таъсисчилари, манфаатдор шахслар ва мулкдорлар даромадларини кўпайтириш, молиявий менежментнинг асосий мақсадларини ифодалайди.
Компанияларнинг ўз олдига қўйилган мақсадларига эришиш кўп жихатдан молиявий менежерни бошқарув қарорларини тўғри ва аниқ қабул қилишига боғлиқдир. Молиявий менежер белгиланган мақсадларга эришишда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тўғри ва оқилона бошқарув қарорларни қабул қилиши керак бўлишини айтиб ўтган эдик:

  • операцион фаолият (тахлил, режалаштириш, башоратлаш ва корпоратив корхонанинг молиявий холатини назорат қилиш);

  • молиялаштириш – жалб қилинган ва ўз маблағлари манбаларини бошқариш (молиявий қарорлар қабул қилиш);

  • инвестициялар – инвестиция сиёсати ва активларни бошқариш (инвестицион қарорлар қабул қилиш).

Бозор қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда корпоратив корхоналар мулкчилик шакли ва хўжалик фаолиятининг турлари ҳамда иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг узоқ муддатли стратегиялари ва бошқарув тизимини мустақил ҳолда белгилайдилар. Ушбу мақсадларга эришишда корпоратив корхоналар ўз олдига аниқ вазифаларни қўйиб олади ва белгиланган вазифалар уларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин.
Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида ҳар бир корпоратив корхона ўзининг молиявий сиёсати ва устувор йўналишларини мустақил белгилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини ўзининг моддий ва молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кенгайтириш, пировардида, жорий ва стратегик вазифаларни оқилона бажарилиши натижасида, корпоратив корхонанинг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлашлари мумкин бўлади. Албатта, корпоратив корхоналар молиявий сиёсатидан ҳамда бошқарув тизимининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларда молиявий менежментни ташкил этиш йўналишлари ва унинг тадбиқ этиш соҳалари белгилаб олинади.
Корпоратив корхоналарда молиявий менежмент тизими бевосита молиявий менежернинг функциялари ва амалга оширадиган вазифалари, бажарадиган ишларига боғлиқ ҳолда ташкил қилинади. Корпоратив корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш жараёни ёки уларнинг молиясини бошқариш тизими, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ёки операциялар кўлами, мулчилик шакли ва фаолият турининг хилма хиллигига боғлиқ ҳолда шунчалик мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин. Албатта, хар бир корпоратив корхонанинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унда молиявий менежментнинг ўрни, роли ва ташкил қилиш шартлари ўзига мос ҳолда фарқланади.
Корпоратив корхоналарда молиявий менежмент тизимини ташкил этишда хусусан, молиявий ресурсларни ташкил қилиш ва бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириш шартлари, уларни тақсимлаш усули (методи) ва йўналишлари, асосан қуйидаги жиҳатларга боғлиқ ҳолда фарқланиши мумкин бўлади:

  • хўжалик-молиявий фаолиятининг кўлами ёки хажми;

  • корпоратив корхоналар ривожланиш циклининг босқичлари;

  • бизнесни юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва бошқалар.

Амалга ошириладиган фаолият кўламини (ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган махсулотлар хажми, капитал қўйилмалар, ишчи ходимлар сони ва шу кабилар) инобатган олган ҳолда корпоратив корхоналарни қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: йирик, ўрта ва кичик. Корпоратив корхоналарнинг ушбу гурухнинг қай бирига мансублиги ҳамда уларнинг хажми, бевосита молиявий ресурсларга бўлган эхтиёжининг миқдори ва молиявий фаолият турларининг хилма хиллига ҳам, молиявий бошқарувнинг амалга ошириш тизимини ташкил қилишга, ҳамда унинг ихтисослаштириш даражасига ҳам таъсир кўрсатади, яъни корпоратив корхоналарнинг хажмий нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда уларда молиявий бошқарув тизими ва функциялари, молиявий операциялар турлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун керакли молиявий ресурсларнинг миқдори белгиланади.
Корпоратив корхоналар ўзларининг бутун фаолияти давомида бир қанча тараққиёт жараёнлари ёки ривожланиш босқичларини босиб ўтади. Ривожланишнинг ёки тараққий этишнинг ушбу босқичларини фалсафий нуқтаи назардан инсоннинг туғилгандан то кексаликкача бўлган даврий ҳаётий босқичларига ҳам қиёсласа бўлади. Корпоратив корхоналар ҳаётий циклининг ривожланиш босқичларини қуйидагича ажратиш мумкин: “туғилиш”, “улғайиш”, “мустақил даври”, “кексайиш”. Корпоратив корхоналарнинг хар бир ривожланиш босқичида улар фаолиятларини молиялаштиришга бўлган эхтиёжи, капитални жалб қилиш имкониятлари, амалга оширилаётган фаолиятларида ёки операцияларида рискларни даражалари, молиявий муносабатларда иштирокчи субъектларнинг сони, инвестицион фаолиятларни амалга ошириш имкониятлари, бюджет ва бошқа молия муассалари олдидаги мажбуриятлари, уларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқалар турлича бўлади.
Корпоратив корхоналарнинг дастлабки “туғилиш”, “улғайиш” босқичларида уларда молиявий ресурсларга бўлган талаб даражаси нисбатан юқори бўлади. Бундай турдаги корпоратив корхоналар молиявий маблағларни жалб қилиш борасида агрессив молиявий сиёсатни амалга оширадилар, олинган даромадларни барчасини хўжалик фаолиятини реинвестициялашга йўналтириши ёки унинг кўп қисмини қайтадан бизнесга сарфлашлари мумкин бўлади. Корпоратив корхоналарнинг дастлабки ривожланиши даврида бундай ҳолатларнинг кузатилиши табиий ҳисобланади, чунки улар келгусида ўзларининг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш ва тўловга қобиллик кўрсаткичларини ошириш, истиқболдаги устувор вазифаларни амалга ошириш учун молиявий замин яратишга асосий эътиборни қаратади. Бундай ҳолатларларни корпоратив корхоналарнинг кейинги (“мустақил даври”, “кексайиш”) ривожланиш даврларида кузатадиган бўлсак, уларнинг молиявий ресурсларга бўлган талаб даражаси маълум маънода мувофиқлашади, олинган даромадлар нафақат хўжалик фаолиятни қайта молиялаш ва тартибга солишга йўналтирилади балки турли инвестицон лойиҳаларни амалга ошириш, фаолият турларини диверсификациялаш ва бошқа операцияларни амалга оширишга сарфланади ҳамда ушбу жараёнларни молиялаштиришнинг аксарият қисми ўз манбалари ҳисобига таъминланади.
Корпоратив корхоналар молиясини янада самарали бошқариш ва ташкил қилиш, уларда молиявий менежмент тизимини тўғри йўлга қўйишнинг асосий талабларидан бири ҳам, корпоратив корхоналарнинг ҳар бир ривожланиш босқичини асосий жиҳатлари, хусусиятларини ҳисобга олиш ва мукаммал ўрганиш ҳисобланади.
Корпоратив корхоналарда молиявий менежментни ташкил этишда яна бир асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳат уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳисобланади. Бизга маълумки, корпоратив корхоналарнинг хўжалик фаолияти ёки тадбиркорлик фаолият маълум бир ташкилий-ҳуқуқий шаклга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Хорижий ва миллий амалиётдаги мавжуд барча корпоратив корхоналарнинг мулкчилик ва ташкилий шакллари ҳамда бизнесни юритишнинг турли хил кўринишлари мавжуд, уларда ушбу жараёнларни амалга оширилиш тизими, мулкий эгалик қилиш ва жавобгарлик даражалари ҳамда бошқа жиҳатлари фарқлансада, лекин уларнинг барчаси қуйидагилардан бирига таълуқли бўлиши мумкин:

  • якка, ёки шахсий эгалик (соле проприэторшип);

  • шериклик, ёки ҳамкорлик (партнершип);

  • акциядорлик жамияти, ёки корпорация (корпоратион).

Бозор иқтисодиёти шароитида корпоратив корхоналар ўзларининг молиявий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда уларнинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда фаолият олиб боришларини белгилайдилар. Иқтисодий нуқтаи назардан, тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг юридик шакллари ўртасидаги асосий фарқлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • даромадларнинг тақсимланиши;

  • мажбуриятлар бўйича жавобгарлик;

  • рискларнинг тақсимланиши;

  • тадбиркорлик фаолияти ёки хўжалик фаолиятини назорат қилиш;

  • мулкий ҳуқуқларни бошқа томонга ўтказиш;

  • молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятлари.

Шахсий эгалик, ўз номидан келиб чиққан ҳолда, бир кишининг шахсий мулкка эгалиги ҳисобланади. Бундай фирма, корпоратив корхоналарнинг активлари мажбуриятлари ва даромадлари унинг эгасини активлари, мажбуриятлари ва даромадлари ҳисобланади. Молиялаштириш фирма эгасининг ўз маблағлари ҳисобига ёки учинчи шахсдан олинган қарз (займ) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Фирма, корпоратив корхонанинг эгаси барча мажбуриятлари бўйича шахсан ўзи, мавжуд молиявий ва моддий ресурслари, мулклари орқали жавоб беради, фаолият натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарар таваккалчилигини ўз зиммасига олади, яъни унинг жавобгарлик даражаси чегараланмаган.
Ҳамкорлик асосида ташкилий тузилишга эга корпоратив корхоналар шахсий эгалик шаклига асосланган корпоратив корхоналардан, уларда мулкдорларнинг яъни корпоратив корхона эгаларининг сон жиҳатдан кўплиги билан фарқланади. Шерикчиликни молиялаштириш жараёни шерикларнинг ўз маблағлари ҳисобига ёки қарз маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, Устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Агар жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг уставида тегишли ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина, акциядор мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлади. Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамиятнинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) акциядорнинг ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган деб ҳисобланади. Давлат ва унинг органлари жамият ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайдилар, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди.
Мамлакатимизда бозор муносабатлари шароитида, корпоратив корхоналарда молиявий менежмент тизимини оқилона ташкил этиш ва такомиллаштириш, корпоратив корхоналар фаолиятига таъсир этувчи барча омилларни инобатга олган ҳолда устувор йўналишларни белгилаш, истиқболда стратегик мақсадларга оғишмай эришиш кабилар кўп жиҳатдан молиявий менежернинг ёки корпоратив корхоналар молиявий фаолиятини бошқаришда масъул ҳодимларнинг вазифалари ва мажбуриятларини аниқлаб олишни таъқозо этади. Ҳозирги кунда корпоратив корхоналар фаолиятини самарали бошқаришда молиявий менежерлар ёки корпоратив корхоналар молия бўлинмалари олдида турган асосий вазифалардан бири корпоратив корхоналарнинг молиявий фаолиятига таъсир этувчи барча омилларни чуқур ўрганиш, иқтисодиётда рўй бераётган барча ўзгаришлардан доимо хабардор бўлиш ҳамда корпоратив корхоналар фаолиятини ташқи иқтисодий-ижтимоий муҳитга мос ҳолда мувофиқлаштириб бориш кабилар ҳисобланади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish