Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Фундаментал сифат тавсифларини қўллаш



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Фундаментал сифат тавсифларини қўллаш 
2.20 
Маълумот фойдали бўлиши учун у ҳам ўринли бўлиши, ҳам нимани тақдим этишга мўлжалланган 
бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши лозим. Ўринли бўлмаган иқтисодий ҳодисани 
рўйи-рост тақдим этиш ҳам, ўринли иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этмаслик ҳам 
фойдаланувчиларга тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам бермайди. 
2.21 
Фундаментал сифат тавсифларини қўллашнинг энг оқилона ва самарали жараёни одатда қуйидагича 
бўлади (маълумотнинг фойдалилигини оширувчи тавсифларнинг таъсирини ва ушбу мисолда 
эътиборга олинмаган сарфларга нисбатан чекловларни ҳисобга олган ҳолда). Биринчидан, ҳисобот 
берувчи ташкилотнинг молиявий маълумотидан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши мумкин 
бўлган иқтисодий ҳодиса аниқланади. Иккинчидан, энг ўринли бўладиган ушбу иқтисодий ҳодиса 
тўғрисидаги маълумот тури аниқланади. Учинчидан, ушбу маълумотдан фойдаланиш имконияти ва 
у мазкур иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этишни таъминлай олиши аниқланади. Агар шундай 
бўлса, маълумотнинг асос бўладиган сифат тавсифларига мос келишини таъминлаш жараёни ушбу 
босқичда якунланади. Акс ҳолда, жараён кейинги энг ўринли маълумот турига нисбатан 
такрорланади. 
2.22 
Айрим ҳолларда, иқтисодий ҳодисалар тўғрисида фойдали маълумот тақдим этишдан иборат бўлган 
молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг мақсадига эришиш учун асос бўладиган сифат тавсифлари 
ўртасида оптимал нисбатни танлаш зарур бўлиши мумкин. Масалан, иқтисодий ҳодиса тўғрисидаги 
энг ўринли маълумот юқори даражада ноаниқликдаги ҳисоб баҳоси бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда 
ҳисоб баҳосини аниқлашда ноаниқликлар даражаси шунчалик юқори бўлиши мумкинки, ҳисоб 
баҳоси мазкур иқтисодий ҳодисани етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши юзасидан шубҳа 
юзага келиши мумкин. Айрим бундай ҳолларда мазкур ҳисоб баҳосининг тавсифи ва унга таъсир 
кўрсатувчи ноаниқликларни тушунтириш илова қилинадиган ноаниқликларнинг юқори даражасига 
эга ҳисоб баҳоси энг фойдали маълумот бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай маълумот иқтисодий 
ҳодисани етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлай олмайдиган бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, 
энг фойдали маълумот камроқ ўринли бўлган, бироқ уни баҳолаш ноаниқликлари даражаси паст 
бўлган бошқа турдаги ҳисоб баҳосини ўз ичига олиши мумкин. Чекланган ҳолларда, фойдали 
маълумотни тақдим этадиган ҳеч қандай ҳисоб баҳоси мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бундай чекланган 
ҳолларда, ҳисоб баҳосига асосланмаган маълумотни тақдим этиш зарур бўлиши мумкин. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish