Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат 
тавсифлари 
2.23 
Қиёсийлик, текширилувчанлик, ўз вақтида тақдим этиш ва тушунарлилик ўринли ва нимани тақдим 
этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминлайдиган маълумотнинг 
фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари ҳисобланади. Маълумотнинг фойдалилигини 
оширадиган сифат тавсифлари, агар иккала усул тенг даражада ўринли маълумот тақдим этади ва 
ушбу иқтисодий ҳодисани тенг даражада рўйи-рост тақдим этишни таъминлайди деб ҳисобланса, 
бундай иқтисодий ҳодисани акс эттириш учун иккита усулдан қайси биридан фойдаланиш 
лозимлигини аниқлашга ҳам ёрдам бериши мумкин. 


Концептуал асос 
© МҲХС Фонди 
15 
Қиёсийлик 
2.24 
Фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиниши муқобил вариантлардан бирини танлаш, 
масалан, инвестицияни сотиш ёки сақлаб туриш ёхуд бир ҳисобот берувчи ташкилотга ёки бошқасига 
инвестиция киритиш бўйича танловни назарда тутади. Бинобарин, ҳисобот берувчи ташкилот 
тўғрисидаги маълумот, агар уни бошқа ташкилотлар тўғрисидаги шу каби маълумот билан ва бошқа 
давр ёки бошқа сана учун худди шу ташкилот тўғрисидаги шу каби маълумот билан қиёслаш мумкин 
бўлса, фойдалироқ бўлади. 
2.25 
Қиёсийлик фойдаланувчиларга моддалар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш ва тушуниш 
имконини берадиган сифат тавсифи ҳисобланади. Бошқа сифат тавсифларидан фарқли тарзда, 
қиёсийлик алоҳида бир моддага боғлиқ бўлмайди. Қиёслаш учун камида иккита модда зарур бўлади. 
2.26 
Изчиллик тушунчаси, қиёсийлик билан боғлиқ бўлсада, у билан бир хил эмас. Изчиллик айнан бир 
хил моддаларга нисбатан битта ташкилот доирасида турли даврларда ёки турли ташкилотларга 
нисбатан бир даврда айнан бир хил усуллардан фойдаланишни назарда тутади. Қиёсийлик мақсад 
ҳисобланади; изчиллик шу мақсадга эришишга ёрдам беради. 
2.27 
Қиёсийлик бир хилликни билдирмайди. Маълумот қиёсий бўлиши учун ўхшаш бўлган нарсалар 
ўхшаш тарзда бўлиши, фарқ қилувчи нарсалар эса турлича бўлиши лозим. Агар ўхшаш бўлмаган 
нарсалар ўхшаш тақдим этилса, ўхшаш нарсалар эса фарқли тақдим этилса, молиявий маълумотнинг 
қиёсийлиги ошмайди. 
2.28 
Қиёсийликнинг айрим даражасига маълумот фундаментал сифат тавсифларига мувофиқ келганда 
эришиш мумкин бўлади. Ўринли иқтисодий ҳодисани табиий равишда рўйи-рост тақдим этиш бошқа 
ҳисобот берувчи ташкилотнинг шу каби ўринли иқтисодий ҳодисасини рўйи-рост тақдим этиш билан 
қиёслашнинг айрим даражасини сақлаши лозим. 
2.29 
Битта иқтисодий ҳодиса бир нечта усуллар билан рўйи-рост тақдим этилиши мумкинлигига қарамай, 
айнан битта иқтисодий ҳодисага нисбатан ҳисобнинг муқобил усулларидан фойдаланишга йўл 
қўйилганда қиёсийлик камаяди. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish