Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Рўйи-рост тақдим этиш 
2.12 
Молиявий ҳисоботлар иқтисодий ҳодисаларни сўзлар ва рақамларда намоён этади. Молиявий 
маълумот фойдали бўлиши учун у нафақат ўринли иқтисодий ҳодисаларни намоён қилиши, балки 
уларни тақдим этишга мўлжалланган иқтисодий ҳодисаларнинг моҳиятини рўйи-рост тақдим этиши 
лозим. Кўп ҳолларда иқтисодий ҳодисанинг моҳияти ва унинг ҳуқуқий шакли бир ҳил бўлади. Агар 
улар фарқ қилса, фақат ҳуқуқий шакли тўғрисидаги маълумот тақдим этиш иқтисодий ҳодисани рўйи-
рост тақдим этмайди (4.59-4.62 бандларга қаранг).
2.13 
Агар акс эттириш қуйидаги учта хусусиятга эга бўлса, у мутлақ рўйи-рост тақдим этишни 
таъминлаши мумкин. У тўлиқ, бетараф ва хатолардан ҳоли бўлишини ўз ичига олади. Мукаммалликка 
камдан-кам эришилади, агар умуман эришишнинг имкони бўлса, албатта. Кенгашнинг мақсади 
мазкур сифатларни имконият даражасида максималлаштиришдан иборатдир. 
2.14 
Тўлиқ акс эттириш фойдаланувчи акс эттирилаётган иқтисодий ҳодисани, жумладан барча тавсифлар 
ва тушунтиришларни тушуниши учун зарур бўлган барча маълумотни ўз ичига олади. Масалан, 
активлар гуруҳини тўлиқ акс эттириш, камида, мазкур гуруҳ таркибига кирувчи активлар тавсифини, 
гуруҳ таркибидаги барча активларнинг сон билан акс эттирилишини, шунингдек мазкур сон билан 
акс эттирилиш нимани намоён қилиши тавсифини (масалан, бошланғич қиймат ёки ҳаққоний қиймат) 
ўз ичига олиши лозим. Баъзи моддалар учун тўлиқ акс эттириш ушбу моддаларнинг сифати ва 
тавсифи, уларнинг сифати ва тавсифига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ва ҳолатлар 
тўғрисидаги аҳамиятли ҳолатларни тушунтиришни, шунингдек сон билан акс эттиришни аниқлаш 
учун фойдаланилган жараённи назарда тутиши ҳам мумкин. 
2.15 
Бетараф акс эттириш бу молиявий маълумотни танлаш ёки тақдим этишда нохолислик 
бўлмаслигидир. Кимнингдир фойдасига ёки зарарига ишлайдиган, эътиборни кучайтирадиган ёки 
заифлаштирадиган ёхуд молиявий маълумот фойдаланувчилари томонидан ижобий ёки салбий қабул 
қилиниши эҳтимолини ошириш учун уларнинг фикрини қандайдир тарзда манипуляция қилувчи бир 
ёқлама акс эттириш бетараф акс эттириш ҳисобланмайди. Бетараф маълумот қандайдир мақсадга эга 
бўлмаган ёки фойдаланувчиларнинг қарорларига таъсир кўрсатмайдиган маълумотни англатмайди. 
Аксинча, ўринли молиявий маълумот ўз таърифига кўра, фойдаланувчиларнинг қарорларига таъсир 
кўрсатишга қодир. 
2.16 
Бетарафлик эҳтиёткорлик билан мустаҳкамланади. Эҳтиёткорлик ноаниқлик шароитларида 
мулоҳазалардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишдир. Эҳтиёткорликни қўллаш активлар ва 
даромадлар ошириб кўрсатилмаслигини, мажбуриятлар ва харажатлар эса камайтириб 
кўрсатилмаслигини 
англатади.
6
Тенг 
даражада, 
эҳтиёткорликни 
қўллаш 
активлар 
ёки 
даромадларнинг камайтирилишига ёхуд мажбуриятлар ёки харажатларнинг оширилишига йўл 
қўймайди. Бу каби нотўғри кўрсатишлар келгуси даврларда даромадлар ёки харажатларнинг 
оширилиши ёки камайтирилишига олиб келиши мумкин. 
2.17 
Эҳтиёткорликни қўллаш номутаносибликка бўлган эҳтиёжни, масалан мажбуриятлар ёки 
харажатларни тан олишга нисбатан активлар ёки даромадларни тан олишни асослаш учун анча 
ишончли далилларга бўлган мунтазам эҳтиёжни назарда тутмайди. Бундай номутаносиблик фойдали 
молиявий маълумотнинг сифат тавсифи ҳисобланмайди. Шунга қарамай муайян стандартлар, агар у 
мақсади бўйича рўйи-рост тақдим этадиган энг ўринли маълумотни танлашни таъминлашга 
мўлжалланган қарорларнинг оқибати бўлса, номутаносиб талабларни ўз ичига олиши мумкин. 
6
“Активлар”, “мажбуриятлар”, “даромадлар” ва “харажатлар” 4.1-жадвалда таърифланган. Улар молиявий ҳисоботнинг 
элементлари ҳисобланади. 


Концептуал асос 
14 
© МҲХС Фонди 
2.18 
Рўйи-рост тақдим этиш ҳар жиҳатдан аниқликни англатмайди. Хатолардан ҳоли бўлиш иқтисодий 
ҳодисанинг тавсифида хатолар ёки маълумотнинг тушириб қолдирилиши мавжуд эмаслигини ва 
тақдим этилган маълумотни олиш учун фойдаланилган жараён хатосиз танланганлиги ва 
қўлланганини англатади. Ушбу контекстда хатолардан ҳоли бўлиш ҳар жиҳатдан мутлақо аниқликни 
англатмайди. Масалан, кузатилмайдиган нарх ёки қийматни баҳолаш аниқ ёки ноаниқлигини билиб 
бўлмайди. Лекин, агар сумма ҳисоб баҳоси сифатида аниқ ва равшан тавсифланса, баҳолаш жараёни 
характери ва чеклови тушунтирилса ва лозим даражада баҳоланган қийматни аниқлаш жараёнини 
танлаш ва қўллашда хатога йўл қўйилмаган бўлса, мазкур баҳолаш рўйи-рост тақдим этилган бўлиши 
мумкин. 
2.19 
Молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар бевосита кузатиладиган бўлмаса ва бунинг ўрнига 
ҳисоб баҳосидан фойдаланган ҳолда аниқланиши лозим бўлса, баҳолаш ноаниқлиқлари юзага келади. 
Асосланган ҳисоб баҳосини қўллаш молиявий маълумотни тайёрлашнинг зарур компоненти 
ҳисобланади ва агар мазкур ҳисоб-китоб аниқ ва равшан тавсифланган ва тушунтирилган бўлса, 
бундай маълумотнинг фойдалилигини камайтирмайди. Ҳатто баҳолашнинг юқори даражада 
ноаниқлиги бундай ҳисоб баҳосини фойдали маълумот тақдим этишига тўсқинлик қилмайди (2.22-
бандга қаранг). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish