Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Текширилувчанлик 
2.30 
Текширилувчанлик маълумот уни тақдим этишга мўлжалланган иқтисодий ҳодисани рўйи-рост 
тақдим этишига фойдаланувчиларни ишонтиришга ёрдам беради. Текширилувчанлик турли хабардор 
ва мустақил кузатувчилар аниқ келишувга эга бўлмасада, муайян акс эттириш рўйи-рост эканлигига 
бўйича умумий фикрга келишлари мумкинлигини англатади. Миқдорий маълумот текширилувчан 
бўлиши учун ягона мумкин бўлган ҳисоб баҳосини намоён этиши шарт эмас. Мумкин бўлган 
қийматлар диапазони ва улар билан боғлиқ эҳтимолликлар ҳам текширилувчан бўлиши мумкин. 
2.31 
Текширилувчанлик бевосита ёки билвосита бўлиши мумкин. Бевосита текширилувчанлик бевосита 
кузатиш йўли билан сонли ёки бошқа маълумотни текширишни билдиради, масалан, пул 
маблағларини санаш йўли билан. Билвосита текширилувчанлик модел, формулалар ва бошқа 
усулларга киритиладиган маълумотларни текшириш ва худди шу методологиядан фойдаланган ҳолда 
олинган натижаларни қайта ҳисоблашни англатади. Мисол тариқасида, захираларнинг баланс 
қийматини текшириш кирувчи маълумотларни (сони ва қийматини) текшириш ва қиймат оқими 
бўйича худди шу тахминдан фойдаланган ҳолда давр охирига захираларни қайта ҳисоблаш (масалан, 
“биринчи кирим, биринчи чиқим қилиниши” (ФИФО) усулидан фойдаланган ҳолда) йўли билан 
амалга оширилиши мумкин. 
2.32 
Айрим тушунтишларни ва прогноз молиявий маълумотни текшириш имконияти фақат келгуси 
даврда пайдо бўлиши ёки умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин. Фойдаланувчиларга улар бундай 
маълумотдан фойдаланишни хохлаётганликларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун одатда таянч 
бўладиган тахминлар, мазкур маълумотни йиғиш усуллари, шунингдек мазкур маълумотни 
тасдиқлайдиган омиллар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш зарур. 
Ўз вақтида тақдим этиш 
2.33 
Ўз вақтида тақдим этиш бу қарор қабул қилувчи шахслар томонидан қабул қилинадиган қарорларга 
таъсир кўрсатишга қодир бўлиши учун улар томонидан маълумотни ўз вақтида олинишини 
англатади. Қоида тариқасида, маълумотнинг фойдалилиги унинг муддати ўтган сари камайиб боради. 
Лекин, баъзи маълумотлар ҳисобот даври якунлангандан кейин узоқ вақт давомида ўз вақтида тақдим 
этилган бўлиб ҳисобланиши мумкин, чунки, масалан, баъзи фойдаланувчилар трендларни аниқлаши 
ва баҳолаши лозим бўлиши мумкин. 


Концептуал асос 
16 
© МҲХС Фонди 
Тушунарлилик 
2.34 
Маълумотни таснифлаш, тизимлаштириш ҳамда аниқ ва қисқа тақдим этиш уни тушунарли қилади. 
2.35 
Айрим иқтисодий ҳодисалар ўз моҳиятига кўра мураккаб ва тушуниш учун содда шаклда тақдим этиб 
бўлмайди. Бундай иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотни молиявий ҳисоботлардан чиқариб 
ташлаш ушбу молиявий ҳисоботлардаги маълумотни тушунишни осонлаштириши мумкин. Лекин, 
бундай ҳисоботлар тўлиқ бўлмайди ва, оқибатда, чалғитадиган бўлиши мумкин. 
2.36 
Молиявий ҳисоботлар бизнес ва иқтисодий фаолият тўғрисида етарли билимга эга, шунингдек 
маълумотни синчковлик билан кўриб чиқадиган ва таҳлил қиладиган фойдаланувчилар учун 
тайёрланади. Баъзида, ҳатто яхши хабардор бўлган ва синчков фойдаланувчилар ҳам мураккаб 
иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни тушуниш учун маслаҳатчи ёрдамига эҳтиёж 
сезишлари мумкин. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish