Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Пул чегирмалари (сотувдан чегирмалар)



Download 2,89 Mb.
bet32/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Пул чегирмалари (сотувдан чегирмалар). Кўпинча компаниялар агар тўлов маълум муддатда амалга оширилса, счет-фактуранинг умумий баҳосини камайтирадиган пул чегирмаларини таклиф қилади. Пул чегирмалари савдо ҳажмини кўпайтириш ва мижозни тўловни тезроқ амалга оширишига ундайди. Улар шубҳали қарзларни камайтиришга ҳам ёрдам берадилар.
Масалан, “А” компанияси ўз мижози “Б” компаниясига “Б” компанияси товарлар учун 10 кун ичида тўловни амалга ошириш шарти билан 5%ли чегирмани таклиф этди. Тўловнинг энг узоқ муддати – 30 кун (одатда қўлланиладиган белги 5/10, п/30.). Тўловнинг дастлабки суммаси 10,000. Товар 1 июлда жўнатилган. “А” компаниясида бухгалтерия ёзувлари:
01.07.
Дт Олинадиган ҳисобварақлар 10,000
Кт Сотишдан олинган даромад 10,000
Дт Сотилган товарларнинг таннархи ХХХ
Кт Товарлар ХХХ
Харидор чегирмадан фойдаланди ва товарнинг пулини 9 июлда ўтказди:
09.07.
Дт Пул маблағлари 9,500
Дт Сотув бўйича чегирмалар 500
Кт Олинадиган ҳисобварақлар 10,000
Савдо чегирмалари (нархдан чегирмалар)
Одатда улгуржи савдо каталогларида ягона счет-фактура нархи чоп этилади. Савдо чегирмалари ҳар-хил мижозлар гуруҳларига, чакана ва улгуржи сотувчиларга, ҳар хил ҳажмдаги сотиладиган товарларнинг баҳоларини реклама қилишнинг усулидир. Кейинчалик, мижозга ва буюртилган маҳсулот ҳажмига кўра ҳар хил чегирмалар эълон қилиниши мумкин. Бундай савдо чегирмалари охирги сотиш баҳосини камайтирадилар. Масалан, нархи 50 ш.б. бўлган товар бўйича, агар у 1,000 донадан ортиқ ҳажмда сотиб олинса 40%ли чегирма эълон қилинди. Шундай қилиб, бир донаси учун баҳо 30 ш.б.ни ташкил этади (50 х 0,6). Чегирманинг фоизи буюртма ҳажмига караб, 50 ш.б.даги асосий баҳоси ўзгартирилмай, ўзгариши мумкин. Пуллик чегирма қўлланиладиган умумий баҳо - бу счет-фактура баҳосидан чегирилган савдо чегирмасидир.
Сотилган товарларнинг кайтарилиши
Маълум соҳаларда рақобатбардошликни сақлаш учун, маълум бир давр ичида товарларни қайтаришнинг кафолатли ҳуқуқи маркетинг режасинининг асосий қисмидир. Қайтарилиш маҳсулотнинг нуқсонлари ёки бошқа камчиликлари сабабли содир бўлиши мумкин. Харидор товарни ўзида қолдириши учун, сотувчи харидорга қарзнинг миқдорини камайтиришни таклиф этади. Сотилган товарнинг қайтарилиши ва у учун қоплаш маълум соҳаларда, жумладан чакана савдода ва китоб нашриётида муҳим ўринни эгаллайди.
Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва улар учун товонлар соф олинадиган ҳисобварақни ҳамда соф сотишни камайтиради. Масалан, 2004 йил компанияга қайтарилган товарнинг миқдори 16,000 ш.б. ташкил этди. Йил давомида қайтаришнинг аник миқдорини акс эттириш учун бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича бўлади:
Дт Товарнинг кайтарилиши 16, 000
Кт Олинадиган ҳисобварақлар 16, 000

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish