бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттирилган маълумотларни ишончлилигини таъминлаш.
Пул маблағларининг ҳаракати ва ликвидлик активлар устидан ўрнатилган ички назоратни қатъий тизими молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари тўғрисидаги маълумот аниқ ва ишончли бўлишлиги эҳтимолини оширади.
Пул маблағларини қўриқлаш аксарият корхоналар учун муҳим вазифа ҳисобланади. Пул маблағларини осонликча яшириш ёки бошқа жойга ўтказиш мумкин, уларда кимга тегишлилиги ҳақида белгилар мавжуд эмас, ва улар конвертацияланади. Уларни ўғирланишини таваккалчилиги бевосита айрим шахсларни ҳисобга олиш тизимига кириш имкониятининг мавжудлиги ва пул маблағларни қўриқлашга рухсат олиши мумкинлиги билан боғлиқ.
Пул маблағларининг ички назорати қуйидаги вазифаларини бажариши лозим:
Пул маблағларининг алоҳида сақланиши ва алоҳида ҳисоби.
Нақд пул билан амалга оширилган барча операцияларнинг ҳисоби.
Кассада фақат зарур бўлган пул қолдиқларини сақлаш.
Кассадаги қолдиқларни вақти-вақти билан текширув ҳисоб-китобларини ўтказиш.
Пул маблағларининг жисмоний назорати.
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағлари назорати Банк ҳисобварақлари ёки бошқа молиявий муассасаларидан фойдаланиш пул маблағлари назоратининг муҳим воситаси ҳисобланади. Банк ҳисобварақлари бир неча афзалликларга эга:
Пул маблағлари банк биносида жисмоний ҳимояланган бўлади.
Пул маблағларини алоҳида ҳисоби банк томонидан юритилади.
Пул маблағлари бошқарилади, бунинг натижасида уларни ўғирланиш таваккалчилиги камаяди.
Мижозлар нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали пул маблағларини бевосита олувчининг банкларига ўтказиши мумкин.
Молиявий муассасалар пул маблағларини бошқариш бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатади: пул маблағларини бошқа валютага алмаштириш, пул маблағларини бошқа давлатларга ўтказиш ва жамғарма ҳисобварақлар бўйича фоизларни тўлаш.
Электрон тўловлар тизими – бу банклар орасида маблағларни телефон, телеграф ёки компьютер орқали ўтказишдир. Электрон пул ўтказиш вақтнинг ҳаққоний кўлами шароитида ишловчи компьютер алоқалари орқали операцияларни ҳисобварақларда зудлик билан акс эттириш имкониятини яратади. Бунинг афзалликлари қоғоз ишини камайиши, хатоларни қисқартириш ва операцион харажатларни пасайтиришдан иборат.