НОМИ
|
ТУР. БЕЛ.
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
ҚОЛДИҚ
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Иш ҳақи бўйича харажатлар
|
______сонли
|
САНА
|
НОМИ
|
ТУР. БЕЛ.
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
ҚОЛДИҚ
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Алоқа хизматлари бўйича харажатлар
|
_____сонли
|
САНА
|
НОМИ
|
ТУР. БЕЛ.
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
ҚОЛДИҚ
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Реклама харажатлари ҳисобварағи
|
______сонли
|
САНА
|
НОМИ
|
ТУР. БЕЛ.
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
ҚОЛДИҚ
|
ДЕБЕТ
|
КРЕДИТ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
«Ўзбек Бизнес Сервис» компанияси
2007 йил 31 майда якунланган ой учун синов баланси
-
Баланс моддалари
|
Дебет
|
Кредит
|
Пул маблағлари
|
|
|
Олинадиган ҳисобварақлар
|
|
|
Офис жиҳозлари
|
|
|
Офис ускуналари
|
|
|
Тўланадиган ҳисобварақлар
|
|
|
Тўланадиган иш ҳақи
|
|
|
Тўланадиган дивидендлар
|
|
|
Оддий акциялар
|
|
|
Тақсимланмаган фойда
|
|
|
Хизматларни кўрсатишдан олинадиган даромад
|
|
|
Реклама харажатлари
|
|
|
Иш ҳақи бўйича харажатлар
|
|
|
Алоқа хизматлари бўйича харажатлар
|
|
|
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР
«Ўзбек Бизнес Сервис» 2007 йил май ойи бўйича молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари тўғрисидаги ҳисобот
-
Хизмат кўрсатишдан олинган даромад
|
|
|
|
Харажатлар:
|
|
Иш ҳақи
|
|
Телефон
|
|
Реклама
|
|
Жами харажатлар
|
|
Соф фойда
|
|
«Ўзбек Бизнес Сервис» 200 йил май ойи учун
тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот
-
2007 йил1 май тақсимланмаган фойда
|
|
+Май учун соф фойда
|
|
-ДИВИДЕНДЛАР
|
|
=2007 йил 31 май тақсимланмаган фойда
|
|
«Ўзбек Бизнес Сервис» 2007 йил 31 май ҳолатидаги
баланс ҳисоботи
-
Активлар
|
Мажбуриятлар
|
Пул маблағлари
|
Тўланадиган ҳисобварақлар
|
Олинадиган ҳисобварақлар
|
Тўланадиган иш ҳақи
|
ТМЗ
|
Тўланадиган дивидендлар
|
Офис ускуналари
|
Жами мажбуриятлар
|
Жами активлар
|
Хусусий капитал
|
|
Оддий акциялар
|
|
Тақсимланмаган фойда
|
|
Жами капитал
|
|
Жами мажбуриятлар ва акциядорлик капитали
|
V - МАВЗУ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЭКВИВАЛЕНТЛАРИ
1. Жорий активларнинг таърифи ва уларнинг туркумланиши
2. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари
3. Кичик касса
4. Пул маблағларнинг ҳаракати устидан ички назоратни ўрнатиш тизими
1. Жорий активларнинг таърифи ва уларнинг туркумланиши
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузишга оид тамойиллар”га мувофиқ, активлар – бу қийматдаги баҳога эга бўлган субъектнинг мулки, мулкий ва шахсий номулкий бойликлари ва ҳуқуқларидир. Активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф – бу субъектнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг оқимига бевосита ёки билвосита йўл билан кирган имкониятларидир.
Активлар айланиш муддати бўйича қуйидагича бўлиниши мумкин:
• узоқ муддатли (бир йилдан зиёд)
• қисқа муддатли ёки жорий (бир йилгача)
1-сонли “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” БҲХСга мувофиқ актив қисқа муддатли сифатида қуйидаги ҳолатларда туркумланиши керак:
(а) уни операцион циклнинг одатий шароитларида сотиш ёки сотиш учун сақлаш ёки фойдаланиш учун сақлашни назарда тутилади ёки;
(б) у қисқа муддат ичида тижорат мақсадларда сақланади ва уни компаниянинг ҳисобот давридан бошлаб 12 ой ичида сотиш назарда тутилади;
(в) у фойдаланиш учун чекловларга эга бўлмаган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари сифатидаги актив ҳисобланади.
Барча бошқа активлар узоқ муддатли сифатида туркумланиши зарур.
Жорий активларга қуйидаги моддалар киради:
уларни қайта ишлаш ёки сотиш муддатидан қатьи назар товар-моддий заҳиралар;
ҳисобот даврдан бошлаб бир йил ичида ҳисобдан чиқариши керак бўлган келгуси давр харажатлари;
пул маблағлари. Фойдаланиш учун чекланган пул маблағлари агар ушбу чекловлар бир йил ичида бекор қилинадиган бўлса жорий активларга киритилади;
қиска муддатли инвестициялар. Агар уларни жорий қиймати баланс қийматидан фарқ қилса унда ушбу инвестициялар жорий қиймати бўйича акс эттирилади;
ҳисобот давридан бошлаб бир йил ичида олинадиган дебиторлик қарзлар;
олинадиган ҳисобварақлар;
олинадиган векселлар;
асосий шерикчилик хўжаликлари ва унинг шўъба корхоналари орасида ички гуруҳ операциялари натижасида пайдо бўлган дебиторлик қарзлар;
бошқа дебиторлик қарзлар.
Жорий активлар бухгалтерия балансида ликвидлилик даражаси бўйича тақдим этилади. Жорий активлар бўлимидаги беш асосий элементлар мавжуд: пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар, дебиторлик қарзлари, ТМЗ, аввалдан тўланган (келгуси давр) харажатлар.
Пул маблағлари уларнинг номинал қиймати бўйича, қисқа муддатли активлар – ҳаққоний қиймати бўйича, дебиторлик қарзлар – келажакда олиниши кутилаётган баҳоланган қиймати бўйича, ТМЗлар - таннархи ёки бозор қиймати ва таннархдан энг кичик бўлган қиймати бўйича, аввалдан тўланган харажатлар – таннархи бўйича акс эттирилади.
2. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари
Молиявий бозорларнинг жуда мураккаблиги туфайли пул маблағларини бошқаришнинг аҳамияти кескин ошиб бормоқда. Рақобатбардошлик фирма янгиликларни киритиш ва кейинги ривожланиши учун етарли маблағларни топишини талаб этади. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини тўғри ёритиш ва туркумлаш компания ликвидлигини аниқ баҳолаш учун имкон яратади.
7-сонли “Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот” номли БҲХСда пул маблағлари, уларнинг эквивалентлари ва пул маблағларининг оқимларига қуйидагича таъриф берилган:
Пул маблағлари нақд пуллар ва талаб этиб олинадиган қўйилмаларни ўз ичига киритади.
Пул маблағлари мажбуриятларни зудлик билан тўлаш учун ишлатиладиган номларни киритиши керак. Пул маблағлари молиявий муассасалардаги жорий ҳисобварақлардаги қолдиқларни, нақд купюралар, тангалар, валюта, кичик кассадаги нақд суммалар муддатли депозитлар ва олиб қўйишлар учун молиявий муассасалар томонидан қабул қилинган корхона кассасидаги муайян бериладиган пул ҳужжатларини ўз ичига олади. Ушбу бериладиган пул ҳужжатлари оддий чеклар, касса ордерлари, мижозларнинг чеклари, пул ўтказмалари ва ҳисоб-китоб учун бошқа воситаларни ўз ичига киритади. “Пул маблағлари” баланс моддасидаги қолдиқ пул ҳисобварақларига киритилган барча номларни акс эттиради.
Пул эквивалентлари - бу қиймати ўзгариши бўйича таваккалчилиги унчалик кўп бўлмаган маълум пул маблағлари суммасига осонлик билан айланадиган қисқа муддатли юқори ликвидлик қўйилмалардир.
Пул маблағларининг эквивалентлари инвестиция ёки бошқа мақсадларга эмас, аниқроғи, қисқа муддатли пул мажбуриятларини қоплаш учун мўлжалланган. Пул маблағларининг эквиваленти сифатида туркумланиши учун инвестиция маълум пул суммасига осон айлантирилиши ва қийматини ўзгаришига оид таваккалчилик унчалик катта бўлмаган бўлиши лозим. Шундай қилиб, одатда инвестиция пул маблағларининг эквиваленти сифатида, фақат қопланиш муддати қисқа бўлган тақдирдагина туркумланиши мумкин, масалан уч ой ёки сотиб олиш пайтидан бошлаб ундан ҳам камроқ бўлган муддатда. Хусусий капиталга бўлган инвестициялар пул маблағлари эквивалентларидан истисно қилинади, чунки улар, бундай вазиятда, моҳияти бўйича пул эквиваленти бўла олмайди, тўлов муддати аниқ кўрсатилган ва қоплаш муддатидан сал олдин сотиб олинган имтиёзли акциялар.
Пул маблағларига почта маркалари, ходимларга хизмат сафари харажатларни бўнак сифатида тўлаш (аввалдан тўланган харажатлар), компания ишчиларининг дебиторлик қарзлари ва ходимлар ҳамда ташқи иштирокчиларга (олинадиган ҳисобварақлар) пул бўнакларни бериш киритилмайди.
Ҳисобот даврнинг охирида тўлиқ олинмаган пул ўтказмалари, чеклар бўйича тўланмаган пул маблағлари пул маблағларининг ҳисобварақлардаги қолдиқларидан чегириб ташланмайди. Баъзи компаниялар пул маблағларининг ҳисобварақлардаги қолдиқларни чеклар тўланиш учун тақдим этилмаганга қадар камайтиришмайди. “Пул маблағлари” ҳисобварағи, бемалол ишлатиб бўлмайдиган, қоплаш қолдиғи деб номланган суммани ўз ичига олиши мумкин. Ушбу қолдиқ кредитларни бериш шартномасини бажарилишини таъминловчи шарт сифатида банк талаби бўйича компанияни ҳисоб–китоб ҳисобварағида доимо сақланиши зарур бўлган энг кам суммани ифодалайди. Амалда бундай шартнома пул маблағларини чеклайди ва компанияни ликвидлигини пасайтириши мумкин.
Банк кредитлари одатда молиявий фаолият сифатида кўрилади. Бироқ, баъзи мамлакатларда талаб бўйича қопланадиган банк овердрафтлари компания пул маблағлари бошқаришининг ажралмас қисмини ташкил этади. Бундай шароитларда банк овердрафтлари пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг таркибий қисмига киритилади.
Овердрафт - бу аввал актив ҳисобварағида мавжуд булган дебет қолдикдан юқори бўлган суммада тўловни амалга оширишда вужудга келадиган кредит қолдиқдир. Овердрафт одатда қисқа муддатли мажбурият деб ҳисобланади.
Овердрафт, банк томонидан тўланган сумма, мижоз ҳисобидаги қолдикдан юқори бўлган ҳолларда қўлланилади. Лекин, агар омонатчи ҳисобварағидан овердрафтини амалга ошираётган бўлса, ушбу банкнинг бошқа ҳисобварағида ижобий қолдиққа эга бўлган ҳолда дебет ва кредит қолдиқларни ўзаро қоплаши мумкин. Бу ҳолда банк дебитор ва кредитор ўрнини бажаради. Аммо турли молиявий муассасаларнинг қарзлари ўзаро қопланмайди.
Агар пул маблағлар жорий активлар сифатида эмас бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, улар жорий активлар бўлимидан чиқариб ташланади.
3. Кичик касса
Кичик кассалар бўнак жамғармаларининг бир тури бўлиб, кундалик сарфлар учун зарур бўлган нақд пуллардан ташкил топади. Бўнак жамғармалари - бу харажат қилинган суммаларни доимий тўлдириб турадиган махсус мақсадлар учун тузилган фондлардир. Ушбу фонднинг миқдори 50 ёки ундан кам бўлган суммадан 10,000 гача ёки ундан ҳам кўпроқ суммада бўлиши мумкин. Катта ташкилотларда унинг барча офисларда ва ишлаб чиқариш бўлинмаларда жойлашган бир нечта кичик кассалар бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда ҳар бир алоҳида кичик кассадаги сумма унчалик катта бўлмаган нақд пулни ташкил этса ҳам, аммо ушбу кичик бўлган суммаларнинг умумий қиймати сезиларли бўлиши мумкин.
Кичик кассалар бу ходимларнинг транспорт харажатлари, почта харажатлари, офис буюмлари харажатларини келтириш бўйича харажатлар.
Кичик касса ҳисобварағининг қолдиги пул маблағлари умумий қолдиғининг бир қисми ҳисобланади ва кичик касса ҳосил бўлганда ўзгаради.
Фараз қилайлик, махсус бир жойда 3,000 суммада кичик касса тузилди. Бу сумма маъмурий харажатлар ва фоизларни тўлаш учун мўлжалланган. Пул маблағлари хавфсиз жойда сақланади, одатда сейфда. Ҳисобда 3,000 миқдорида кичик кассанинг ҳисобварағи очилади:
Кичик касса 3,000
Кассадаги нақд пул 3,000
Кассир нақд пул олиш учун чиқим касса ордеридаги рухсатномани кўриб чиқади ва керак бўлган накд пулни беради. Касса ордерлари кичик кассанинг нақд пуллари билан бирга сақланади. Нақд пул ва тўлов микдори 3,000га тенг бўлиши керак.
Биринчи ойнинг охирида кассада 560 қолади ва бу ой давомида 2,440 тўланганлигини кўрсатиб туради (3,000-560). Бу, кассир тўловларни тасдиқлайдиган 2,440ли касса ордерларига эга бўлиши кераклигини билдиради. Кейинги касса ордерлари касса билан бирга олиб борилади: почта 900; офис учун товарлар 700 ва транспорт харажатлари 800 (жами 2,400). Демак, кассадаги камомад 40га тенг. Эҳтимол, бирон бир касса ордери йўқотилган ёки берилган касса ордерида тўланган сумма камайтириб кўрсатилган. Камомад қуйидагича акс эттирилади:
Почта харажатлари 900
Офис учун товарлар бўйича харажатлар 700
Транспорт харажатлари 800
Пул маблағларининг камомади 40
Кичик касса 2,440
Касса бўйича харажатларни ва касса қолдиғини тўғри акс эттириш учун ҳисобот даврининг охирида у рўйхатга олинади ва мунтазам равишда таққосланади. Ёзув кассир томонидан эмас, бухгалтерия томонидан қайд қилинади ва доимий таққослашлар амалга оширилади. Пул маблағлари камомади ёки ортиқча чиқиши – харажатлар ҳисобварағи (дебет қолдиғи) ёки даромадлар (кредит қолдиғи) ҳисобварағида қайд қилинади. Айбдор шахс аниқланганда пул маблағларининг камомади “Бошқа дебиторлик қарзлар” ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади. Баъзи вазиятларда, агар айбдор шахс аниқланмаса, масалан пул ўғирланишида, камомад шу пайтда зарар сифатида акс эттирилади.
Кичик касса тўлдирилганда, сарфланганда еки ёпилганида кичик касса ва банк ҳисобварақларида тегишли ёзув қайд қилинади. Масалан, агар кичик касса офиснинг пул эҳтиёжлари 5,000гача кўпайганлиги сабабли ошса, қуйидаги езув амалга оширилади:
Кичик касса 4440
Кассадаги нақд пуллар 4440
Do'stlaringiz bilan baham:
|