Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


VII – МАВЗУ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР



Download 2,89 Mb.
bet40/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

VII – МАВЗУ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР
1. Захираларнинг таърифи ва туркумланиши
2. ТМЗларни таннарх бўйича баҳолаш
3. ТМЗлар таннархини баҳолаш усуллари
4. ТМЗларни соф сотиш баҳосида баҳолаш
5. ТМЗларнинг ҳисобга олиш тизимлари
6. Товар захираларининг таҳлили
7. ТМЗлар билан боғлиқ маълумотларни молиявий ҳисоботда ёритиш
1. Захираларнинг таърифи ва туркумланиши
Товар-моддий захиралар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг қуйидаги шаклдаги активларидир:
а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ишлатилиши кўзда тутилган хомашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи эхтиёт қисмлар, бошқа материаллар;
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш;
в) хўжалик юритувчи субьектнинг фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот ва товарлар.
Мавжуд бўлган товарларни моддий захиралар таркибига киритмаслик ҳоллари. Инвентарлаш қилинаётган даврда компаниянинг эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган товарлар аниқланиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига асосан тайёрланган, у томонидан тўланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга қарашли ва жўнатишни кутаётган товарлардир. Уларни сотиш жараёнини қайд қилиш зарур. Моддий захиралар таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу - консигнациядаги товарлардир. Консигнация - бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг ўз товарларини бошқа компания омборларида жойлаштиришидир. Консигнатор бундай товарларни ўзининг моддий захиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки сотиш давригача бу товарлар жўнатувчи - консигнантнинг мулки ҳисобланади.
Товар-моддий захираларини баҳолаш
Товар-моддий захиралари таннарх ёки соф сотиш қийматидан энг кам бўлган қиймати бўйича баҳоланади.
2. ТМЗларни таннарх бўйича баҳолаш
Товар-моддий захираларнинг таннархи қуйидагилардан иборат:
а) товар-моддий захираларни сотиб олиш харажатлари, жумладан харид қиймати, импорт божхона божлари ва тўловлари, тайёрлов-воситачилик ташкилотларига тўланган комиссион тўловлар, бошқа солиқлар (корхона кейинчалик қайтариб олиши мумкин бўлганлардан ташқари), фрахт қиймати (захираларни сотиб олиш билан боғлиқ транспорт-тайёрлов ва йўлдаги товарларни суғурталаш харажатлари), сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
б) кайта ишлаш харажатлари, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ харажатлардан, жумладан:
(i) ишлаб чиқаришга тааллуқли материал харажатлари;
(ii) асосий ишлаб чиқаришда, яъни дастгоҳ ва ускуналарда хомашё ва материалларни тайёр маҳсулотга келтириш билан банд бўлган ишчиларининг иш ҳақи ва ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- билвосита харажатлар - бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш харажатларидир. Масалан, ёрдамчи ишчиларнинг вақтбай иш ҳақи, ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизацияси, ишлаб чиқариш асосий воситаларининг жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари ва маҳсулот ҳажмининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган шартли доимий харажатлар.
в) бошқа харажатлар - ТМЗларни керакли жойга келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт ва уларни тегишли ҳолатда ушлаб туриш билан боғлиқ бошқа харажатлар (тайёр маҳсулотни омборга ташиб келтириш, якка тартибдаги буюртмалар бўйича товарларни конструкция қилиш харажатлари ва бошқалар).
Хизмат кўрсатиш корхоналарида ТМЗлар таннархи қуйидагилардан ташкил топади:
а) хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг (бошқарув ходимлари билан бирга) иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари каби харажатлар;
б) ёрдамчи материаллар харажатлари;
в) хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган бошқа устама харажатлар.
ТМЗ таннархига киритилмайдиган харажатлар (хизмат кўрсатишни қўшган ҳолда, ҳамма соҳаларга қўлланиладиган):
а) меъёрдан ортиқ (корхонада белгиланган энг оқилона бўлган харажатларни меъёри) материаллар, иш кучи ва бошқа режада кўзда тутилмаган харажатлар;
б) агар технологик жараёнда кўриб ўтилмаган бўлса, ишлаб чиқариш циклининг алоҳида босқичлари ўртасида ТМЗни сақлаш харажатлари;
в) умумий ва маъмурий - бошқарув харажатлари;
г) сотиш билан боғлиқ харажатлар.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish