2. Шубҳали дебиторлик карзлар
Компаниянинг тўлов қобилиятини баҳолаш тизими нақадар такомиллашган ва самарали бўлишига қарамасдан, компанияда кредитга сотиб олган харидларини тўламайдиган мижозлар топилади. Кредитга сотишда шубҳали олинадиган ҳисобварақлар мавжуд бўлиши муқаррар. Компаниялар жуда консерватив (сотувнинг тушиб кетишига олиб келадиган) ва жуда эркин (шубҳали олинадиган ҳисобварақларнинг кўпайишига олиб келадиган) бўлмаган кредит сиёсатини ишлаб чиқишга уринади. Мижозларнинг олдинги тўловлари, молиявий ҳолати ҳамда даромадларнинг олиш истиқболи кредит бериш бўйича қарор қабул килинишида асосий омилдир.
Агар шубҳали олинадиган ҳисобварақ эҳтимоли бўлса ва уларни баҳоланиши мумкин бўлса, унда тахмин қилинган шубҳали қарзни ҳисобда акс эттириш керак. Мувофиқлик тамойили шубҳали олинадиган ҳисобварақлардан зарарлар сотиш амалга оширилган ҳисобот даврида тан олинишини талаб қилади. Тахмин қилинган олинадиган ҳисобварақлар шубҳали қарзларга харажатлар каби, одатда операцион фаолият харажатлари сифатида, қўпинча савдо харажатлари (сотиш харажатлари) каби акс эттирилади.
Агарда шубҳали олинадиган ҳисобварақ кутилмаётган бўлса, у ҳолда даромаднинг ёки олинадиган ҳисобварақларни тузатишлар киритиш зарурияти бўлмайди, унда дебиторлик қарз эса шубҳали қарзнинг тан олинган даврида ҳисобдан чиқарилади. Бу ёндошув бевосита ҳисобдан чиқариш усули дейилади.
Шубҳали дебиторлик қарзининг вужудга келиши ва унинг ҳисоби
Агар шубҳали олинадиган ҳисобварақ эҳтимол бўлиши мумкин ва ҳисобланиши мумкин бўлса, ҳисобот даврининг охирида тузатиш ёзуви қилиниш керак. Масалан, агар компания 9,000 ш.б. суммага шубҳали олинадиган ҳисобварақни кутаётган булса, шубҳали қарз бўйича харажатни акс эттирган қуйидаги тузатувчи ўтказма қилинади:
Дт Шубҳали қарзлар бўйича харажатлар 9,000
Кт Шубҳали карзлар бўйича резерв 9,000
Шубҳали қарзларнинг резерви ҳисобварағи олинадиган ҳисобварақларга контрҳисобварақдир ва олдинги ўтказма қилиш вақтида шубҳали олинадиган ҳисобварақ манбаининг аниқланиши қийин бўлганлиги сабабли қўлланилади. Соф дебиторлик қарзи (шубҳали карзлар резервини чиқариб ташлангани) олинадиган ҳисобварақларнинг кўзда тутилган соф таннархи бўлиб ҳисобланади. Бошқа икки ҳолатни эътиборга олиш керак: (1) аниқ олинадиган ҳисобварақнинг ҳисобдан чиқариш ва
(2) аввал ҳисобдан чиқарилган олинадиган ҳисобварақнинг келиб тушиши.
Шубҳали қарзларни тузатиш бўйича ўтказма келгуси шубҳали олинадиган ҳисобварағи учун шубҳали қарзларга резерв яратади. Баъзи олинадиган ҳисобварақлар шубҳали қарз деб тан
олинганда, резервнинг бу қисми керак бўлмайди. Аввал эса шубҳали қарзларни баҳолаш юзасидан бўлғуси шубҳали дебиторлик қарзларни иқтисодий таъсирини кўзда тутган ўтказмалар берилган. Олинадиган ҳисобварақларнинг олиш эҳтимоли бўлмаганида ҳисобдан чикариш содир бўлади. Шундай қилиб, маълум дебиторлик қарзни ҳисобдан чиқарилиши, агар дебиторлик қарзнинг суммаси кўзда тутилган суммадан ошиб кетмаса, активларни умумий суммасини камайтирмайди. Дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш уни олиш эҳтимоли бўлмагандагина амалга оширилади.
Масалан, жаноб Р.Кноксдан 1,000 ш.б. дебиторлик қарзларни олишдан воз кечган компания қуйидаги ўтказмани амалга оширади:
Дт Шубҳали карзларнинг резерви 1,000
Кт Р.Кнокснинг дебиторлик карзлари 1,000
Юқоридаги ўтказма даромадга ёки тўланмаган дебиторлик қарзнинг соф суммасига таъсир кўрсатмайди. Ҳисобдан чиқариш бўйича ўтказма ташкилот дебиторлик қарзни шубҳали деб тан олгандагина амалга оширилади.
Баъзан, ҳисобдан чиқаришдан кейин дебитордан тегишли қарз суммалари келиб тушиши мумкин. Бу мижознинг молиявий ҳолати яхшиланганида содир бўлиши мумкин. Бу ҳолда пул маблағларининг олиниши каби акс этиладиган карзнинг қайта тиклаш бўйича тескари ўтказма қилинади.
Фараз қилайлик, олдинги ҳисобдан чиқариш ўтказмаси қилинганидан маълум вақт ўтганидан кейин Р.Кнокс 600 ш.б. дебиторлик қарзини тўлашга лаёкатли. Ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзнинг қопланиши ва қайта тикланиши бўйича ўтказма:
Дт Пул маблағлари 600
Кт Р.Кнокснинг дебиторлик қарзи 600
Дт Р.Кнокснинг дебиторлик қарзи 600
Кт Шубҳали қарзлар резерви 600
Олинадиган ҳисобварақларнинг дебети ва кредити кейинги иловалар учун қарзларнинг қисман тиклаш ва қоплашга оид суммаларни акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |