Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet67/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Кт Ускуна 65,000


Иккинчи ҳолатда нақд пул билан 10,000 ш.б., яъни баланс қийматидан кам қиймат олинди. Бу вазиятда зарарлар 9,500 ташкил этади:
2001 йил 30 сентябр
Дт Ускунанинг жамғарилган эскириши 45,500
Дт Пул маблағлари 10,000
Дт Асосий воситаларни сотилишидан зарар 9,500
Кт Ускуна 65,000
Учинчи ҳолатда 20,000 ш.б. нақд пул олинди, яъни баланс қийматидан кўпроқ. Бу вазиятда 417 ш.б. асосий воситаларни сотилишидан олинган фойда сифатида рўйхатга олинади:
2001 йил 30 сентябр
Дт Ускунанинг жамғарилган эскириши 45,500
Дт Пул маблағлари 20,000
Кт Асосий воситалар сотилишидан фойда 500
Кт Ускуна 65,000
10. Асосий воситалар тўғрисидаги маълумотни ёритиш
Молиявий ҳисоботда узоқ муддатли активларнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагиларни ёритиш зарур:
(а) таннархни баҳолаш усуллари. Агар бир усулдан қўпроқ усул ишлатилса, асосий воситаларнинг ҳар бир тури учун ушбу усулга мувофиқ таннарх ёритилиши керак;
(б) эскиришни ҳисоблаш учун фойдаланган усуллари;
(в) ишлатиладиган фойдали хизмат муддатлари ва эскириш ставкалари;
(г) ялпи баланс қиймати ва ҳисобот даврининг бошига ва охирига ҳисобланган эскириш;
(д) қуйидагиларни акс эттирадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даврининг бошига ва охирига баланс қийматини ўзаро солиштириш:
(i) қабул қилиниши;
(ii) тугатилиши;
(iii) корхоналар бирлашуви орқали қабул қилиниши;
(iv) қайта баҳолаш натижасида пайдо бўлган қийматни кўпайиши ёки камайиши;
(v) баланс қийматини қоплайдиган суммагача қисман ҳисобдан чиқарилиши ва ушбу ҳисобдан чиқаришни қайта тиклаш;
(vi) эскириш;
(vii) хорижий фаолият бўйича молиявий ҳисоботни миллий валютага ўтказилганда пайдо бўладиган курс фарқлардаги соф фарқи;
(viii) бошқа ўзгаришлар.
Молиявий ҳисобот шунингдек қуйидагиларни ёритиш керак:
(а) мулкчилик ҳуқуқини чекловлари ва мажбуриятни таъминлаш сифатида гаровда бўлган асосий воситаларнинг қиймати;
(б) асосий воситаларни фойдалданиши билан боғлиқ бўлган табиий ресурсларни тиклашга сарфланган харажатларга тегишли ҳисоб сиёсати;
(в) асосий воситаларни қурилишига кетган харажатлар;
(г) асосий воситаларни сотиб олинишига оид мажбуриятлар.
Агар жорий ҳисобот даврида қайта баҳоланган бўлса, қуйидаги маълумот ёритилиши керак:
(а) активларни қайта баҳолаш усули;
(б) қайта баҳолаш санаси;
(в) мустақил баҳоловчи мутахассис жалб этилганлиги;
(г) қайта баҳолашда фойдаланган индекслар тавсифи;
(д) агар асосий воситалар қайта баҳоланмаган бўлса, молиявий ҳисоботга киритиладиган ҳар бир асосий воситани баланс қиймати;
(е) қайта баҳолаш натижалари, шунингдек давр мобайнида ушбу суммани ўзгариши, ва мазкур резервни акциядорлар орасида тақсимлашга қўйиладиган чекловлар.
Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига қуйидаги маълумот зарур бўлиши мумкин:
• вақтинчалик ишлатилмаётган асосий воситаларнинг баланс қиймати;
• фойдаланишда бўлган, аммо тўлиқ эскирган асосий воситалар қиймати;
• фойдаланишдан олинган ва ҳисобдан чиқариш учун сақланаётган асосий воситаларнинг қиймати.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish