Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Кейин амалга ошириладиган харажатлар



Download 2,89 Mb.
bet63/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

7. Кейин амалга ошириладиган харажатлар
Асосий воситаларни сотиб олингандан кейин амалга ошириладиган харажатлар, жумладан таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ёки яхшиланиш қуйидаги усулларнинг бири бўйича ҳисобга олинади:

  1. Харажат сифатида тан олинади.

  2. Капиталлаштирилади.

  3. Жамғарилган эскиришни камайтирилиши сифатида тан олинади.

Агар корхона томонидан активни фойдаланишдан дастлаб кутилаётган бўлғуси иқтисодий нафлар ошиш эҳтимоли юқори деб ҳисобланса, харажатлар тегишли активнинг баланс қийматига қўшилиши мумкин.
Асосий воситалар объектлари билан боғлиқ кейин амалга ошириладиган харажатлар фақат улар активнинг ҳолатини яхшиласа, ёки олдиндан ҳисобланган дастлабки меъёрларга қараганда унинг унумдорлигини оширса актив сифатида тан олиниши мумкин. Бўлғуси иқтисодий нафни ошириш имкониятини яратадиган яхшилашга оид мисолларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
(а) асосий воситаларни фойдали хизмат муддатини кўпайтирадиган, шу жумладан унинг қувватини оширадиган замонавийлаштириш харажатлари;
(б) ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини аҳамиятли равишда яхшилайдиган қисм ва бирикмаларни мукаммаллаштириш, ва
(в) дастлаб ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатларни аҳамиятли равишда қисқартириш имкониятини яратадиган янги ишлаб чиқариш жараёнларини тадбиқ этиш.
Хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш
Ҳар йилги жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш жорий харажатлар деб ҳисобланади. Мазкур харажатлар ҳисобининг икки усули мавжуд: провизия (резерв) ташкил этиш йўли билан ва провизия (резерв) ташкил этмаслик йўли билан.
Мисол
Ҳар йилги жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга 180,000 ш.б. сарфлаш кўзда тутилган. Ушбу сумма ойлар бўйича бир маромда тақсимланади. Биринчи ойда жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари 10,100 ш.б. ташкил этди. Ой учун тахмин қиладиган сумма қуйидагича акс эттирилади:
Ҳар ойда таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга провизияни ҳисоблаш:
Дт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари (180,000/12) 15,000
Кт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш провизияси (резерв) 15,000
Биринчи ой учун ҳақиқий харажатлар:
Дт Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш провизияси (резерв) 10,100
Кт Тўланадиган ҳисобварақлар,
Кт Материаллар,
Кт Тўланадиган иш ҳақи 10,100
Йилнинг охирида провизия ҳисобварағидаги кредитли қолдиқ (агар ҳисобланган харажатлар ҳақиқий харажатлардан ортиқ бўлса) таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларига тузатилади, яъни провизия ҳисобварағи дебетланиб харажатлар ҳисобварағи кредитланади, бунинг натижасида харажатлар ҳақиқий қийматгача етказилади. Тақсимлаш усулидан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки у таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларини йил давомида мунтазам равишда тақсимлашни йўлга солиш имкониятини яратади.
Мисол
Қуйида келтирилган ҳар бир модда учун харажатлар капиталлаштириладими (К) ёки жорий харажатлар (Х) каби акс эттирилиши кераклигини кўрсатинг
1. Дастгоҳларни бузилган қисмларини алмаштириш
2. Активнинг фойдали хизмат муддатини оширадиган харажатлар
3. Активнинг фойдали хизмат муддатини оширмайдиган,
аммо самарадорлигини оширадиган харажатлар
4. Жорий таъмирлаш
5. Асосий воситаларни мукаммалаштириш
6. Актив қурилиши учун қарзлар бўйича сарфлар
7. Асосий воситаларни суғурталаш
Жавоблар: Х, К, К, Х, К, К/Х, Х
Мисол
Корхона 4 йил муддат ичида фойдаланиши кутиладиган ускуна учун 175,000 ш.б. тўлади. Ушбу ускунани тугатиш қиймати 20,000 ш.б. баҳоланган. Мазкур ускуна билан боғлиқ қуйидаги операциялар амалга оширилган:
1. Ускунани иккинчи йил давомида ишлатишда янги таркибий қисм учун 14,000 ш.б. тўланди, унинг фойдаланиши натижасида ускунанинг унумдорлиги бир йилга 10% ошиши кутилмоқда.
2. Учинчи йил давомида ускунани иш ҳолати ёмонлашмаслиги учун амалга оширилган таъмирлаш учун 3,500 тўланди.
3. Тўртинчи йил давомида ускунани фойдали хизмат муддатини 4 йилдан 6 йилгача ошириш имконини яратувчи таъмирлаш учун 9,300 тўланди.
Ушбу операцияларни рўйхатга олиш учун амалга ошириладиган бухгалтерия ўтказмаларини кўрсатинг:
Ечим:
1. Дт Ускуна 14,000

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish