Номоддий активларнинг қиймати пасайиши
Номоддий активни фойдаланиш даврида унинг жорий баланс қиймати корхонага келтирадиган иқтисодий фойдалилигидан кўпроқ бўлиши мумкин. Бу вазиятларда амортизация қилинмаган қийматни ҳисобдан чиқариш ва зарарни тан олиш керак, бу эса ўз навбатида, актив қийматини камайтиришини акс эттиради.
Номоддий активларнинг тугатилиши
Номоддий актив сотилиш, айирбошлаш ёки бошқа сабаблар билан тугатилишида, унинг амортизация қилинмаган қиймати номоддий активлар ҳисобварақларидан тугатилишидан олинган фойда ёки кўрилган зарарни акс эттирган ҳолатда ҳисобдан чиқарилиши керак.
4. Ишчанлик қобилияти (гудвилл) – аниқлаб бўлмайдиган номоддий актив
Ишчанлик қобилияти (гудвилл) энг кенг тарқалган ва муҳим бўлган номоддий актив ҳисобланади. Ишчанлик қобилияти фирманинг ижобий таъсир кўрсатадиган тавсифлардан келиб чиқадиган бойликларини ифодалайди, бунинг натижасида фирманинг аниқланган активларидан олинадиган даромадга қўшимча бўладиган даромадларни кўпайтиради.
Ишчанлик қобилиятининг концептуал моҳияти
Ишчанлик қобилияти фирманинг тахмин қилинадиган бўлғуси молиявий кўрсаткичларини одатий кўрсаткичлардан ошганлигидир. Бу тахмин фирма ёки унинг операцион муҳитга тегишли номоддий ижобий тавсифлар ёки омиллар фирма учун ўртачадан кўра кўпроқ даромадларни келтириш эҳтимолидан вужудга келади.
Ҳисобга олиш мақсадларда ишчанлик қобилиятини фирманинг ҳақиқий сотиб олиш нархи билан солиштириладиган соф активларининг ҳаққоний бозор нархи орасидаги фарқ сифатида кўриш мумкин.
Ишчанлик қобилиятини баҳолаш
Айирбошлаш операцияни амалга ошириш санасига харид қийматини солиштириладиган сотиб олинган активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний қийматидан ошиб кетиши ишчанлик қобилият деб номланади ва активлар сифатида тан олинади.
Гудвиллга қарашли концептуал масалалар. Гудвилл ноёбдир, чунки, алоҳида сотилиши ёки бозорда алмаштирилиши мумкин бўлган дебиторлик қарзлар, ТМЗ ва патентларга нисбатан, гудвилл фақат бутун корхона билан солиштирилиши мумкин. Гудвилл фақат бутун бизнесни сотиб олишда ҳисобга олинади, чунки гудвилл фаолият қўрсатадиган фирмани баҳоловчи ҳисобварақ ҳисобланади.
Корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган Гудвилл, ҳисобварақларда капитализацияланиши мумкин эмас, чунки гудвиллнинг таркибий қисмини ўлчаш ва унинг жорий харажатларини келгуси афзалликлари билан таққослаш жуда мураккаб ҳисобланади. Гудвиллнинг бўлғуси афзалликлари гудвилл ишлаб чиқарилиши учун сарфланган харажатларига ҳеч қандай муносабати бўлмаслиги мумкин. Гудвилл унинг ишлаб чиқарилишига сарфланган қандайдир маълум харажатларсиз ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Гудвиллни пайдо бўлишига сабаб бўлиб ижобий таъсир этадиган қуйидаги омиллар: аъло даражадаги жамоа, сотишни аъло даражада ташкил этиш, ўта самарали реклама, ишлаб чиқаришдаги махфий жараён, мутлақ даражада яхши меҳнат муносабатлари, юқори ишонч рейтинги, ходимларни тайёрлашни илғор дастури ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |