Айирбошлаш учун мўлжалланмаган номоддий активлар. Баъзи номоддий активлар иккита махсус тавсифга эга: улар узоқ муддатли бўнак тўловлари бўлиб ҳисобланадилар ва уларга эгалик қилувчига бошқа томонга сотилиши мумкинлиги бўйича ҳуқуқни бермайди. Ушбу номоддий активларни алоҳида солиштириш мумкин, лекин алмаштиришга тегишли эмас. Масалан ердан, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари.
Ташкилий харажатлар – бу фаолиятни ташкил қилишга кетган харажатлар.
3. Номоддий активларни ҳисобга олиш тамойиллари Номоддий активларни ҳисобга олишда, ер, бинолар ва ускуналар каби моддий активларга ўхшаш тамойиллар ва муолажалар қўлланади. Ушбу тамойиллар ўз ичига қуйидагиларни киритади:
Уларни олиш пайтида таннарх тамойилини қўллаш.
Улардан фойдаланиш вақтида, қилинган харажатлар ва ушбу харажатлар натижасида олинган даромад бир вақтнинг ўзида акс эттирилишини талаб этадиган мувофиқлик тамойилини қўллаш.
Уларни тугатилишида даромадни (зарарни) тан олиш тамойилини қўллаш, яъни тугатилишидан олинадиган фойда ёки кўриладиган зарар сотишдан олинган тўлов ва чиқариладиган активнинг баланс қиймати орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Номоддий активларни баҳолаш
Номоддий активларни олиш пайтида уларни олиш қиймати бўйича баҳоланади. Олиш қиймати активни олиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига киритади. Олиш қиймати – бу барча қилинган тўловлар ёки олинган активнинг жорий бозор қиймати, қайсиниси аниқроқ бўлса шу қийматда аниқланади.
Номоддий активларни хизмат муддатини аниқлаш
Хизмат муддатини аниқлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши керак:
• энг қўп бўлган хизмат муддатини белгиловчи ҳуқуқий, тартибга солувчи ва шартномавий низомлар;
• тахмин қилинган хизмат муддатини узайтириш имкониятини яратадиган янгилашлар ва муддатини узайтириш шартлари;
• эскириш, талаб ва хизмат муддатини камайтириш имкониятини яратадиган бошқа иқтисодий омиллар;
• кутиладиган иш муддатига мувофиқ бўладиган хизмат муддати;
• номоддий активларни мавжуд рақобатбардошлигини чекловчи рақобатчиларни ва бошқа объектларнинг кутиладиган ҳаракатлари;
• номоддий активлар билан бир мажмуига кирган бошқа активларни хизмат муддати.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш
Номоддий активларни қиймати активнинг хизмат муддати давомида мунтазам равишда ҳисобдан чиқарилиши керак. Амортизация ҳисоблашда тўғри чизиқли усулни қўллаш кўпроқ тавсия этилади. Номоддий активнинг хизмат муддатини вақти-вақтида қайта кўриб чиқиш керак. Бироқ, ҳеч қандай вазиятларда актив олинган санадан бошлаб амортизацияни тўлиқ даври 40 йилдан ошмаслиги керак.