Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Илмий тадқиқотга одатда киритиладиган фаолият турлари



Download 2,89 Mb.
bet75/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Илмий тадқиқотга одатда киритиладиган фаолият турлари:
а. Янги билимларни олишга йўналтирилган лаборатория изланишлари;
б. Янги тадқиқот топилмалар ва бошқа билимларни излаш;
в. Тушунчаларни таърифлаш ва бўлғуси маҳсулот ёки ишлаб чиқариш вариантлари бўйича ишланмалар.
Тажриба-конструкторлик ишларга одатда киритиладиган фаолият турлари:
г. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг йўлларини ёки унинг ишлаб чиқариш бўйича муқобил усулларини излаш мақсадида текширишларни ўтказиш;
д. Ишлаб чиқаришдан олдин тимсоллар ва моделларни текшириш, қуриш ва ишлаб чиқариш;
е. Асбобларни, андоза, қолипларни, қуйма шакллар ва матрицаларни ишлаб чиқариш.
ИТИга киритилмайдиган фаолият турлари:
а. Барвақт босқичда тижорат ишлаб чиқаришни муҳандис-техникавий томонидан тугатилиши;
б. Маҳсулотни кундалик текширувини ўз ичига киритган ишлаб чиқариш вақтида сифат назорати;
в. Ишлаб чиқариш вақтида бузилишларни аниқлаш ва бартараф этиш;
г. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, ишлаб чиқариш тизимларига, қайта ишлов бериш ишлаб чиқаришлар ва бошқа фаолият қўрсатадиган жараёнларга кундалик равишда ёки вақти-вақти билан ўзгаришларни киритиш, ҳаттоки агар ушбу ўзгаришлар яхшилашни киритса ҳам;
д. Давом этадиган ишлаб чиқаришнинг қисми сифатида, мижознинг муайян талаблари ва эҳтиёжлари учун мавжуд имкониятларни мувофиқлаштириш;
е. Асбоблар, андозалар, қолиплар, қуйма шакллар ва матрицаларни кундалик ишлаб чиқарилиши;
ж. Қурилиш, кўчиш, қайта жиҳозлаш ёки иншоотлар ёхуд ускуналарни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ иншоотлар ва қурилиш техникаси, ИТИни муайян лойиҳаси учун мўлжалланган иншоотлар ва ускуналардан ташқари.

Илмий изланиш ва тажриба-конструкторлик ишлар бўйича харажатларини ҳисобдан чиқариш тартиби


Илмий текшириш ишланмалари бўйича сарфлар улар юзага келган ҳисобот даврида харажат деб тан олинади ва улар активлар таркибига киритилмаслиги лозим. Тажриба конструкторлик ишланмалари харажатлари, агар улар қуйидаги мезонларга жавоб берса актив деб тан олинади:
а. Маҳсулот ёки жараён қатьий белгиланган ва харажатлар аниқланиши мумкин бўлган тақдирда;
б. Маҳсулот ёки жараённинг техникавий асосланиши аниқланган ҳолатда;
в. Корхона маъмурияти маҳсулот ва жараёнларни ишлаб чиқариш ҳамда бозорда сотиш ёки улардан фойдаланиш мақсадларини намоён қилганда;
г. Маҳсулот ёки жараён учун мўлжалланган келгуси сотиш бозори ёхуд ички фойдаланиш аниқ белгиланган бўлса;
д. Лойиҳани тугатиш учун мувофиқ ресурслар мавжуд бўлган тақдирда

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish