Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Дастурий таъминот бўйича харажатлар



Download 2,89 Mb.
bet76/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

6. Дастурий таъминот бўйича харажатлар
Компьютер дастурий таъминотида харажатларни капитализациялаштириш
Сотиш ёки кенг фойдаланиш учун ижарага беришга мўлжалланган компьютернинг дастурий таъминотини ривожлантириш илмий тадқиқотлар ва ишланмалар харажатларининг салмоқли қисмини ташкил этади. Ҳисобга олишда асосий масала бўлиб, дастурий таъминот тўпламларини такомиллаштиришда амалга оширилган қандай харажатлар ҳисобдан чиқарилиши ва қандайлари капиталлаштирилиши лозимлиги ҳисобланади.
Асосий қоидалар:
• Сотиш ёки ижарага бериш учун мўлжалланган компьютер дастурий таъминотини ишлаб чиқишга кетган барча харажатлар, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар харажатлари деб ҳисобланади ҳамда ҳисобдан чиқарилиши лозим.
• Техникавий-иқтисодий асослашни ўтказиш учун ишлаб чиқилган маҳсулотнинг асл нусҳаларини ишлаб чиқаришга кетган харажатлар капиталлаштирилиши зарур. Бу харажатларга кодлаш ва техникавий-иқтисодий асослашни ўтказиш учун текширув киради.

Дастурий таъминот бўйича капиталлаштирилган харажатларнинг амортизацияси


Амортизациянинг йиллик суммаси ишлаб чиқилган дастурий таъминот асосида ҳисобланади ва қуйидагилардан ошиб кетмаслиги керак:
• Дастурий таъминотни сотишдан олинган ҳақиқий ялпи даромадни дастурий таъминотни фойдали хизмат муддатида кутилаётган ялпи даромадга нисбатини ифодалайдиган коэффициент.
• Амортизациянинг йиллик суммаси дастурий таъминотнинг фойдали хизмат қилиш муддати мобайнида бир маромдаги амортизация усулини қўллаш билан аниқланади.
7. Табиий ресурсларнинг ҳисоби
Табиий ресурслар шунингдек емириладиган ресурслар деб аталади. Табиий ресурсларга мисоллар бўлиб ўрмонзорлар, нефт ва газ қазилмалари ва бошқа қазилма бойликларни келтириш мумкин. Емириладиган активларнинг фарқ қилувчи тавсифи, бу уларни дарахтларни кесиш, табиий бойликларни ер тагидан чиқариш ёки қазиб олиш натижасида заҳираларга айлантиришдир. Масалан нефт кони – бу чиқарилмаган нефтнинг табиий сиғими, кўмир шахтаси эса қазиб олинмаган қўмир қатламларидир.
Табиий ресурслар “Ер майдонлари”, “Кўмир ва газ ҳавзалари”, “Табиий қазилма бойликларни заҳиралари” деб номланадиган узоқ муддатли активлар сифатида балансда акс эттирилади. Ўрмонзордаги дарахтлар кесиб бўлингандан, нефт чиқарилгандан, кўмир қазиб бўлингандан кейин, улар сотилишга мўлжалланган маҳсулот заҳираларига айланади. Табиий ресурслар ишлаб чиқиш билан боғлиқ айрим харажатларни ўз ичига киритган сотиб олиш баҳоси бўйича акс эттирилади. Ресурс кесиб олиниши, қазиб чиқарилишига мувофиқ равишда актив мутаносиб қийматда камайтирилиши керак. Нефт қазилма бойликларни баланс қиймати балансда, масалан, ҳар бир қазиб олинган нефт баррел қийматига камайиб боради. Бунинг натижасида нефт қазилма бойлигини дастлабки қиймати бора-бора камаяди ва ҳисобда ушбу суммага емирилиш тан олинади.
Емирилиш

«Емирилиш» атамаси (depletion) нафақат табиий ресурслар бўйича харажатларни ифодалаш учун фойдаланади, шунингдек олинган маҳсулот бирлигига табиий ресурс қийматини мутаносиб равишда ўтказиш учун ҳам фойдаланилади. Қиймат амортизация ҳисобланишида ишлаб чиқариш усулига ўхшаш усули билан тақсимланади. Табиий ресурсларни сотиб олишда ёки ишлаб чиқишда олиниши мумкин бўлган ресурсларни умумий ҳажми бўйича ҳисоб-китоб қилинган маълумотлар бўлиши керак, масалан нефт бўйича баррелда, кўмир бўйича тоннада ва ўрмон бўйича куб.метрда. Ресурс бирлигига тўғри келадиган емирилиш харажатлари табиий ресурс қийматини (агар тугатиш қиймати бўлса уни чегирган ҳолда) ресурснинг ҳисоб қилинган тахминий ҳажмига бўлиш билан аниқланади. Ҳар бир ҳисобот даврига тўғри келадиган емирилиш харажатлари ресурснинг бирлигига тўғри келадиган емирилишни қазиб олинган, чиқарилган ва кесилган дарахтлар сонига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Масалан, агар шахтада тахмин қилинган кўмир заҳиралари 1,500,000 тонна, унинг қиймати 1,800,000 ш.б. ва ҳисобланган тугатиш қиймати - 300,000 ш.б. бўлса, унда 1 тонна кўмирга тўғри келадиган емирилиш харажатлари 1 ш.б.га тенг бўлади. Бинобарин, агар йил давомида 115,000 тонна кўмир қазиб олиниб сотилган бўлса, унда бир йилга емирилиш харажатлари 115,000 ш.б.ни ташкил этади. Ушбу харажатлар қуйидагича акс эттирилади:
31 декабр Емирилиш бўйича харажатлар, кўмир захиралари 115,000
Жамғарилган эскириш, кўмир захиралари 115,000
Кўмир шахтасини емирилишини акс эттириш: 115,000 тонна қазиб олинган ва сотилган кўмир, бир тонна учун 1 ҳисобидан.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish