Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқаришни такомиллаштириш



Download 11,88 Mb.
bet75/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

5. Давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқаришни такомиллаштириш.

Давлат томонидан олинаётган қарзлар - бу давлат ҳаражатларини молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларни молия бозорларидан қарз олиш йўли билан жалб қилишдаги давлат фаолиятидир. Давлат олаётган қарзлари – давлат номидан қарз олишни амалга ошириш ваколатини олган давлат органларининг қарз мажбуриятлари хужжатлари билан расмийлаштирилади, улар давлатнинг қарздорлик қимматбаҳо қоғозлари бўлади ва бозорда эркин айланиш мумкин.


Давлат олган қарзлари иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришда катта ва бир мунча тўлмаган рол ўйнайди. Асосан давлат қарздорликлари иккита вазифани бажаради: фискал – давлат хазинасига пул маблағланрини жалб қилиш бўйича; иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва тутиб туриш учун.
Республикамизда ташқи қарздорлигини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин. Ушбу жадвалда давлатнинг ташқи қарздорлиги миқдори ЯИМ га нисбатан 1994 йилда 1993 йилга қараганда бир мунча кўпайган., 1995-96 йилга келиб ташқи қарздорлик маълум миқдорда камайганлигини кўришимиз мумкин.
12-жадвал.
Ўзбекистон Республикасининг 1993-1997 йиллардаги ташқи қарзи
ЯИМ га нисбатан фоизда

Йиллар

Ташқи қарз миқдори

1993

18.6

1994

19.3

1995

17.8

1996

17.1

1997

18.0

(Transition report 1998. European Bank fo Reconstruction and development)
Дунё амалиётида давлат томонидан пул ресурсларини қарз олишни амалга оширишнинг бир нечта мақсадлари маълум. Давлат ҳаражатларини молиялаштиришни солиқлар ва солиқ бўлмаган тушумлардан вақтинчалик ундирилмаган миқдорни қоплаш мақсадида ҳамда мажбуриятларни кўпайтириш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида қарз олиш мумкин.
Давлат томонидан давлат ҳаражатларини молиялаштириш мақсадида олинган қарзлар инвестицион ва тақчиллик ҳаражатларига бўлиши мумкин. Инвестицион қарздорликлар миқдори фискал йили бошлангунча қонун чиқарувчи орган томонидан олдиндан тасдиқланган пул маблағларини билдиради ва устивор равишда инвестицион мақсадларга ишлатилади. Тақчиллик қарздорлик давлат томонидан давлат даромадлари тушумининг кўзда тутилмаган ҳолда тушиб кетиши ва давлат ҳаражатларининг ортиб кетиши ҳолларида амалга оширилади. Бюджетдан бундай кўзда тутилмаган ўзгаришларда ишлаб чиқаришнинг унчалик пасайиши иқтисодий инқирозлар, табиий офатлар, урушлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Давлат қарз олишлари, худи шунингдек мавжуд қарзларни реструктизация қилиш ёки қайта молиялаштириш учун амалга оширилиши мумкин. Давлат бюджетига солиқ ва солиқ бўлмаган тушумларни вақтида тушмаслигидан ҳосил бўлган боқимандаларни молиялаштириш мақсадида давлат томонидан қарзолиш, уларни фискал йилнинг турли даврларида нотекис тушиши билан боғлиқ. Бундай қарз олишлар одатда 2 ёки 3 ойга олинадиган қисқа муддатли ҳарактерга бўлинади. Худди шундай, давлат ўзининг қарздорлик мажбуриятларини нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш йўли билан кўпайтириш мумкин. Бундай облигациялар давлат томонидан субсидияларни амалга ошириш ёки халқаро молиявий ташкилотлар акцияларига обуна бўлиш учун амалга оширилиши мумкин. Давлат қимматбаҳо қоғозлари қандай жойлаштирилиши ва ундирилиши ката аҳамиятга эга. Бу борада бой тажрибага эга бўлиш учун Япония мисолида қараш мумкин.
Юқорида қайд қилингандай, давлат қарздорликлари турли хилдаги қимматбаҳо қоғозлар кўринишида чиқарилади. Барча давлат қимматбоҳо қоғозлари Япония хукумати томонидан уч асосий усулда жойлаштирилади:

  • Жамлаштирма андеррейтинг (хусусий секторга) жойлаштириш

  • Оммавий жойлаштириш (хусусий секторга чакана жойлаштириш)

  • Траст бюроларига жойлаштириш (Япония давлат секторларига жойлаштириш)

Жамлаштирилган андаррейтинг - бу синдикатнинг давлат қимматбоҳо қоғозлар эмиссиясининг жами хажмини кафолатланган жойлаштиришни таъминлаш бўйича ҳаражати. 1995 йилдан бошлаб, облигацияларнинг урушдан кейинги чиқарилиш йилида синдикат аъзолари давлат облигацияларини бозорда мувоффакиятли жойлаштиришда катта рол ўйнаган. Облигацияларни бу турдаги жойлаштириш эмиссиянинг 60 фоизини рақобат нархида аукцион усули билан, 40 фоизини эса ўртача аукцион нархида аукцион сотувдаги ҳар бир дилернинг мос улуши хажмида жойлаштиришни назарда тутади.
Одатда синдикатлар таркиби жуда кўп сонли бўлади. 1998 йилда андеррейтерлар синдикати таркибига банклар сугурта компаниялари, молиявий компаниялар ва бошқаларни ўз ичига олган, 1822 та аъзолар кирган
Облигациялар олдинги эмиссиясининг хажми ва бошқа ҳарактеристикалари эмитентнинг синдикати бошқа аъзолари билан сухбат олиб бориш ва маслахатлари йўли билан ўрнатилади.
Оммавий жойлаштириш услуби айланиш муддати 20, 6, 4 ва 2 йил купонли облигациялар жойлаштиришга ҳамда 3ва 6 ойли дисконтли газна мажбуриятларини жойлаштириш учун мулжалланган
Оммавий жойлаштириш услуби облигацияларни кенг доирадаги майда инвесторлар орасида жойлаштиришни назарда тутади. Оммавий жойлаштириш жараёнида облигациялар эмиссияси хажмининг 90 фоизи рақобат нархларда жойлаштирилади қолган 10 фоизи эса уртача аукцион нархида аукцион савдосини ҳар бир қатнашчиларининг қўйилмасига мутаносиб равишда жойлаштирилади.
Облигацияларни Япония Молия вазирлиги Траст (ишонч) жамғармасида жойлаштириш облигацияларни жойлаштиришнинг учинчи усули ҳисобланади. У ўзи билан пул маблағларини бир давлат органидан бошқа давлат органига ўтказиш бўйича иш бажаришнинг хукумат ичидаги шаклини билдиради. Лекин ушбу бундай пул ўтказиш айнан бозор шароитида амалга оширилади Япония Молия вазирлигининг Траст бюроси пул маблағларини почта жамғармаси тизимидан бошка махсус давлат счетларидан жамлайди ва уларни ижтимоий структурани яхшилайдиган уй-жой дастурларини юритаётган правинциал худудларни ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантираетган жамоатчилик институтларига инвестициялайди. Шунингдек давлат қимматбоҳо қоғозларига жойлаштиради.
Япония Молия вазирлиги траст фондидан ташқари андерейтингни Япония молиявий либерализацияси фонди, почта – жамғарма тизимининг почта бўлинмалари ва Япония Марказий банки амалга ошириши мумкин. Японияда худди шунингдек давлат облигацияларини сўндириш (қоплаш) тизими яхши ташкиллашган. У шу билан яхшики, қоплашни молиялаштириш манбалари қонунчилик тартибида етарли даражади аниқ белгиланган. Қарзнинг асосий сўммасини ёпиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган давлатнинг барча тўловлари давлат қарзини жамлаштириш фонди деб аталадиган махсус счет орқали амалга оширилади.
Қонунчиликда ушбу фондни тўлдириб боришнинг учта манбаси аникланган:

  1. Давлат бюджетидан муомалада турган облигациялар хажмининг 1,6 фоизи миқдорида пул маблағрини белгиланган тарзда ўтказиш

  2. Бюджет йили якунига Давлат бюджети ижобий сальдосини ярмидан кўпроқ қисмини ўтказиб бериш

  3. Зарур бўлган маблағларни давлат бюджетидан ўтказиб бериш. Бундан ташқари ушбу фонд даромадига миллий телеграф ва телефон карпарацияларини Япон тамаки фабрикасини приватизациясидан ҳамда махсус қайта молиялаштириш облигацияларини муомилага чиқаришдан келган маблағлар йўналтирилади.

Японияда давлат қарзини олтмиш йил давомида ёпиш тизими қўлланилади. Бу тизим давлат қарзининг 1/6 кисмини ҳар ун йилда реал пул билан сўндирилиши, қарзини қолган қисмини эса кейинги эллик йил давомида беш марта ва давлат қарзини тўла Ёпилгинга қадар қайта молиялаштириб борилиши назарда тутилади. Бу қоида шундай ижозат билан асосланадики, облигацияларни жойлаштириш ҳисобига олинган маблағлар уларни сотиб олишга сафарбар қилинган асосий воситаларнинг ўртача хизмат қилиш муддати мамлакатда олтмиш йилни ташкил қилади.



Download 11,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish