Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Муниципал облигациялар (маҳаллий заёмлар облигациялари)



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
Муниципал облигациялар (маҳаллий заёмлар облигациялари) 
Бундай облигацияларнинг эмитентлари сифатида Ўзбекистон 
Республикасининг миллий – давлат ва маъмурий – ҳудудий тузилмаларининг 
ҳокимият идоралари қатнашиши мумкин. Облигацияларни чиқариш 
тўғрисидаги 
қарор 
давлат 
ҳокимиятининг 
маҳаллий 
идоралари: 
Қ
ора
қ
алпо
ғ
истон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, 
шаҳарлар, туманлар ҳокимиятлари томонидан қабул қилинади. 
Муниципал облигацияларни чиқаришнинг энг асосий масалаларидан 
бири – бу уларни таъминлаш масаласидир. Шунга кўра улар қопланишнинг 
қуйидаги асосий манбалари билан чиқарилиши мумкин: 
Қарзларни тўлаш тўғрисидаги умумий мажбурият замирида. Бундай 
облигациялар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳокимият идорасининг 
облигацияларнинг кейинги сўндирилиши ва улар бўйича фоизлар тўланиши 
учун маҳаллий бюджетнинг қандайдир аниқ манбаларини бириқтирмасдан 
солиқлар, божлар, ижара тўловлари ва бошқа тўловларни ундиришга 
қодирлиги билан таъминланади. 
Солиқ қудрати чегараланган қоплашнинг умумий мажбурияти 
замирида. Ушбу ҳолатда давлат ҳокимияти идоралари маҳаллий бюджетга 


23 
тушумларнинг қайси бир тури ҳисобига келажакда облигациялар эгалари 
олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини белгилайди. 
Мақсадли тушумлар замирида. Облигацияларни чиқариш шартларида 
аниқ лойиха кўрсатилади, уни амалга оширишга қимматли қоғозларнинг 
ҳаридорларидан олинган маблағлар йўналтирилади ва у облигацияларнинг 
эгалари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши учун маълум даромадлар 
келтириши лозим. Бу муниципал мулк объектлари (аэропортлар, вокзаллар, 
бунда терминалдан фойдаланганлик учун тўлов сўндириш манбаси 
ҳисобланади), маҳаллий электр станциялари, газ ўтказгичлар, сув 
ўтказгичлар, иссиқ сув ўтказгичлар, йўлларнинг қурилиши (тўлов манбаси 
кўрсатилган хизматлар ва фойдаланиш хуқуқи учун муайян истеъмолчилар 
томонидан тўланган тўловлар), касалхоналар, истирохат боғлари, 
ўйингоҳлар, муниципалитет (хокимият)нинг бошқа тўловли жамоат 
объектларининг қурилиши бўлиши мумкин. 
Бундай қимматли қоғозларни чиқариш шартларида келадиган 
даромадларнинг 
қайси 
қисми 
облигациялар 
эгалари 
олдидаги 
мажбуриятларни сўндиришга ва қайси бири даромадлар келтираётган 
объектдан фойдаланишнинг жорий ҳаражатларини қоплашга ҳамда 
муниципалитетга йўналтирилиши ҳақида келишиб олинади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
ривожланган 
мамлакатларда 
муниципал 
облигациялар, одатда, банклар, нуфузли фирмалар кафолати остида 
чиқарилади ва биринчи даражали акциялар даражасида баҳоланади. Улар 
жуда оммабоп бўлиб, энг фойдали инвестиция активларидан бири 
ҳисобланади. 
Айни пайтда собиқ Иттифоқ мамлакатларида бўш турган пул 
маблағларини жалб қилишнинг мазкур ғоят фойдали усулидан 
фойдаланилмаяпти. Бунинг асосий сабаби муниципал облигацияларни 
чиқариш қонцепциясини ишлаб чиқишга қодир бўлган малакали кадрларнинг 
йўқлиги, маҳаллий ҳокимиятларнинг ўз бўйнига бепул мажбуриятлар ўрнига 
тўловли мажбуриятлар олишни хохламаслиги, маҳаллий бюджетларнинг 
давлат бюджетларидан субсидиялашнинг эскириб қолган амалиёти 
(муниципал облигацияларни чиқариш лойихасини ишлаб чиқиш ва уни 
жорий этиш – "бош оғриқ", қайсики бу юқоридан келадиган дотацияларни 
қисқартириб қўйишга олиб келади) ва ҳ.к. 
Ўзбекистонда 
маҳаллий 
заёмлар 
облигациялари 
амалда 
қўлланилмаётганлигига қарамай, уларни чиқаришнинг истиқболи ғоят юксак. 
Муниципал заёмлар бўйича маблағларни тўплаш муваффақиятининг жиддий 
омили республикада ўзини ўзи бошқариш. идораларининг ажойиб 
муассасаси – махалла қўмиталарининг мавжудлигидир. Ҳокимиятларнинг 
маҳалла қўмиталари билан ишлашини фаоллаштириш, уларга маҳаллий 
заёмлар облигацияларини сотиш орқали ободончилик ва ижтимоий 
объектларни қуриш бўйича турли лойихаларни ишлаб чиқиш борасида 
кўмаклашиш яқин келажакда ўзининг ғоят сезиларли натижаларини берган 
булар эди. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish