Корхоналар
облигациялари
бланкларининг
мажбурий
реквизитлари:
1. Эмитентнинг номи ва унинг манзили.
2. Қимматли қоғознинг номи
3. Серияси, тартиб рақами ва чиқарилган санаси.
4.
Тури (давлат ички заёми, маҳаллий заём облигацияси, корхона
облигацияси).
5.
Нашрнинг умумий суммаси.
6.
Номинал қиймати.
25
7. Эгасининг номи (эгасининг номи ёзиладиган облигациялар учун).
8.
Фоиз ставкаси.
9.
Фоизларни тўлаш шартлари ва тартиби.
10. Сўндириш шартлари ва тартиби.
11. Эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари.
12. Рўйхатга олувчи идора томонидон берилган облигация коди ва
сана.
Корхона облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарор корхона
маъмурияти томонидан, акциядорлик жамияти облигацияларини чиқариш
тўғрисидаги қарор эса, ижроия орган (бошқарув) томонидан қабул қилинади.
Қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилиши керак. Корхоналар
томонидан устав фондини шакллантириш ҳамда тўлдириш, зарарларни
қоплаш ва ҳоказолар учун облигациялар чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Акциядорлик жамиятлари облигацияларни устав сармояси ҳажмининг 20
фоизидан ортиқ бўлмаган суммада ва фақат барча чиқарилган акциялар
тўлиқ тўланганидан кейин чиқариши мумкин. Мулкчиликнинг бошқа
шаклларидаги корхоналар бўйича облигациялар чиқариш суммасининг
миқдори республика фонд бозорини тартибга солувчи орган томонидан
белгиланади.
Ғазна мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари
- эмиссиявий
қимматли қоғозлар эгалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига
пул маблағлари киритганликларини тасдиқловчи ва бу қимматли қоғозларга
эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган даромад
олиш ҳуқуқини берувчи эмиссиявий қимматли қоғозлар.
Ўзбекистонда ғазна мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади:
1.
Узоқ муддатли – 5 ва ундан ортиқ йил муддатга чиқарилиши
мумкин (халқаро амалиётда улар BOND деган номни олишган).
2.
Ўрта муддатли – 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга чиқариладиган
(NOTЕ)
3.
Қисқа муддатли – 1 йилгача, 3, 6 ва 9 ойгача бўлган муддатга
чиқариладиган (BILL).
“Узоқ муддатли ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш
тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
томонидан, қисқа муддатлиларни чиқариш қарори эса – Молия вазирлиги
томонидан қабул қилинади.
Ўз табиатига кўра хазина мажбуриятлари давлат облигацияларига жуда
яқин. Амалда хазина мажбуриятлари жисмоний шахслар учун чиқариладиган
давлат облигацияларидан бошқа нарса эмас, улар бўйича даромадларни
қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида олиш
мумкин.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |