Фойдаланилган адабиётлар руйхати .............................................20
Кириш
Мол-мулкни ишончли бошкариш шарномаси Узбекистон Республикаси фукаролик конунчилигида янги ташкил топган институтлардан бири булиб хисобланади, у амалдаги фукаролик кодексининг 849-861-моддаларида уз аксини топган.
Бизга маълумки, бу турдаги янги институтлар фукролик хукуки конунчилигида мукаддам ёритилмаганлиги ва хозирги бозор иктисодиёти муносабатларига утиш даврида янги мулкий муносабатларининг вужудга келиши окибатида ушбу институтни амалиётга кенг тадбик килиш фукаролик хукукининг мухим вазифларидан бири булиб хисобланади, чунки бу институт бизга кадар инглиз-америка хукук тизимида траспинг номи билан кенг таркалган хукук институтларидан саналиб келган.
Биринчи боб. Мол-мулкни ишончли бошкаришнинг умумий коидалари
1.1 Мол-мулкни ишончли бошкариш шартномаси буйича бир тараф, яъни (бошкарувнинг муассиси) иккинчи тарафга – ишончли бошкарувчига мол-мулкни муайян муддатга ишончли бошкарувга топширилади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошкарувни муассис ёки у курсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кузлаб бошкариш мажбуриятини олади. Аммо мол-мулкни ишончли бошкаришга топшириш бу мол-мулкка мулк хукукининг ишончли бошкарувига утишига олиб келмайди.
Ишончли бошкарувчи мол-мулкни ишончли бошкарар экан, ишончли бошкариш шартномасига мувофик, ушбу мол-мулкка нисбатан фойда олувчининг манфаатларини кузлаган холда, хар кандай юридик ва амалий харакатларни килишга хакли. Қонунда ёки шартномада мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нисбатан чекловлар назарда тутилиши мумкин. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битиларни ишончли бошқарувчи ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда расмийлаштиришни талаб килмайдиган ҳаракатлар амадга оширилаётганда иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётгандигидан хабардор қилинган бўлса, ёзма хужжатларда эса ишончли бошқарувчининг исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур шартга риоя қилинган ҳисобланади. Ишончли бошқарувчининг ана шундай бошқарувчи сифатида ҳаракат қилиши тўғрисида кўрсатма бўлмаса, у учинчи шахслар олдида шахсан мажбурият олади ва улар олдида фақат ўзига қарашли мол-мулк билан жавоб беради. (ФКнинг 849-моддаси).
1.2 Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг ҳуқуқий белгилари:
Биринчидан, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси мазмунидан келиб чикиб, ушбу шартнома бир томонлама характерга эга. Бироқ, шартнома юзасидан ишончли бошқарувчига ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, бу шартномани икки томонлама деб ҳам ҳисоблаш мумкин.
Иккинчидан, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида ишончли бошқарувчининг хизматлари учун муайян ҳақ тўлаш назарда тутилиши ҳам ёки тутилмаслиги ҳам мумкин. Шу нуктайи назардан ушбу шартнома текинга ёки ҳақ эвазига тузиладиган шартномалар жумласига киради.
Учинчидан, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси ўз характерига кўра реал шартномалар қаторига киради. Чунки, ишончли бошқарувчида мол-мулкни ишончли бошқариш мажбурияти мол-мулк унга топширилган пайтдан вужудга келади. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси муддатлидир. Яъни, бошқарувчи мол-мулкни муайян муддат давомида бошқариш мажбуриятини олади ва муддат тугаши билан уни ўз эгасига қайтариб беради. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси умумий муддати беш йил. Бу турдаги янги институт фуқаролик хуқуқи қонунчилигида муқаддам ёритилмаганлиги ва хозирги бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш даврида янги мулкий муносабатларнинг вужудга келиши оқибатида ушбу институтни амалиётга татбиқ қилиш фуқаролик хуқуқининг мухим вазифаларидан бири бўлиб хисобланади, чунки бу институт бизга қадар инглиз америка ҳуқуқ тизимида трастинг1 номи билан кенг тарқалган ҳуқуқ институтларидан саналиб келган.
1.3 Мол-мулкн ишончли бошкариш куйидаги асосларда вужудга келади (жорий этилади):
- муассис билан ишончли бошкарувчи уртасида тузиладиган мол-мулкни ишончли бошкариш шартномаси;
- васиятнинг ижрочиси (ишончли бошкарувчи) тайинланган васиятнома;
- суд карори;
- васийлик ва хомийлик органи васийликка олинган шахс мол-мулки устида васийлик белгилаш тугрисидаги карори;
- конун хужжатларида назарда тутилган бошка юридик фактлар (ФКнинг 850-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |