Мол – мулкни ишончли бошкариш



Download 133 Kb.
bet3/5
Sana19.03.2022
Hajmi133 Kb.
#500937
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мол – мулкни ишончли бошкариш

Иккинчи боб. Мол-мулкни ишончли бошкариш объекти ва субъекти
2.1 Объект-бу шундай мол-мулкки, ҳуқуқ суюъектлари унинг устида ҳуқуқий муносабатга киришадилар, ўзларининг субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширадилар. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг предмети бўлиб бошқариш таъсисчисининг мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш бўйича ҳаракатлари; ишончли бошқарувчининг ушбу мулкка нисбатан даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга ошириши ҳисобланади. Мол-мулкни ишончли бошкариш объектига тухталадиган булсак, ФКнинг 851-моддаси: Мол-мулкни ишончли бошкариш объекти ишончли бошкариш объектлари корхоналар ва бошка мол-мулк комплекслари, кучмас мулкка мансуб булган алохида объектлар, кимматли когозлар, алохида хукуклар ва бошка мол-мулкдан иборат булиши мумкин.
Тахмин қилинишича, пул кўчар ашёларнинг бир тури сифатида, ўз ўзича(мол-мулкнинг таркибида эмас), қонунда назарда тутилган

Трастинг1 – (инглизча – “траст”) ишончли мулк, умумий ҳуқуққа ишониш


ҳоллардан ташқари, мол-мулкни ишончли бошқариш объекти бўла олмайди. 1996 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банклар фаолияти тўғрисидаги» Қонунига мувофиқ, банклар пул маблағларини, уларнинг эагалари ва тасарруфчилари билан шартнома тузган ҳолда, бошқариш бўйича операцияларни амалга ошириши мумкин. Қонунда рухсат этилган ҳолларда пул маблағларини шартнома бўйича бошқаришга берилар экан, ФК ушбу муносабатларга ҳам ФКнинг мазкур шартнома тўғрисидаги нормаларини қўллашни кўзда тутади.
Конунда кузда тутилган холларни истисно этганда, пул ишончли бошкаришнинг мустакил объекти була олмайди.
Хужалик юритувида ёки оператив бошкарувда булган мол-мулк ишончли бошкарувга топширилиши мумкин эмас. Хужалик юритувида ёки оператив бошкарувда булган мол-мулк уни хужалик юритувида ёки оператив бошкарувда саклаб турган юридик шахс тугатилганидан ёки мол-мулкка хужалик бошкаруви ёки оператив бошкарув хукуки бекор килинганидан хамда у конунда назарда тутилган бошка асосларга кура мулкдорнинг ихтиёрига утганидан кейингина ишончли бошкарувга топширилиши мумкин.
Амалиётда мол-мулкни ишончли бошкариш, асосан икки хилдаги объектлар – кучар ва кучмас мулкларга нисбатан жорий килинади.
Ишончли бошкарувга берилаётган объектлар ичида мулкий мажмуалар нисбатан амалиётда учрайди. Маълумки, бошка объектларга нисбатан ушбу объектлар мол-мулкни ишончли бошкарувига купрок фойда олиш имкониятини беради.
Мол-мулкни ишончли бошкарув объекти булиб факатгина ашёлар эмас, балки алохида (мутлок) хукуклар хам булиши мумкин.
Бундай алохида хукуклар каторига интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулкий хукуклар киради.
2.2 Мол-мулкни ишончли бошқариш субъектлари мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида субъекти сифатида бошқарувнинг муассиси, ишончли бошқарувчи ва фойда олувчилар иштирок этади. Бошқарувнинг муасссиси – муайян мол-мулкка эга бўлган, уни бошқариш ва ундан даромад олишда ишончли бошқарувчи хизматига эхтиёжи мавжуд шаҳс. Мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда уч субъект иштирок этади: бошқариш таъсисчиси (таъсисчи), ишончли бошқарувчи (бошқарувчи) ва фойда олувчи (учинчи шахс). Ишончли бошқарувчи – муассис томонидан ўзига бириктирилган мол-мулкни бошқариш учун тайинланган фақаро ёки юридик шаҳс. Фойда олувчи – мол-мулкни ишончли бошқариш натижасида олинган даромадни ўзига берилишини талаб қилувчи ва унга эгалик қилувчи шаҳс. Шартномада муассис билан фойда олувчи (фуқаро бўлганда) бир шаҳс бўлиши мумкин. Шу билан бирга, шартнома тарафлари ёки контрагентлари фақатгина бошқарув таъсисчиси ва ишончли бошқарувчи ҳисобланади.
Бошқариш таъсисчиси деб мол-мулкни берувчи, ишончли бошқарувчи деб эса уни қабул қилувчига айтилади. Бошқарув таъсисчисининг кўрсатмасига кўра, кимнинг манфаатлари учун ишончли бошқариш амалга оширилаётган шахс фойда олувчи деб аталади. Эътиборга олиш лозимки, умумий қоидаларга кўра фақат мулк эгасигина бошқарув таъсисчиси бўлиши мумкин.
1. Бошқарув таъсисчиси: мулк эгаси; ер участкасини умрбод мерос қилиб олган шахс; давлат мулки ҳисобланган мулкка ваколатли бўлган орган; мулк эгаси рухсати билан-хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхона; қонунда назарда тутилган ҳолларда, нотариус, ҳомийлик ва васийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган.
2. Ишончли бошқаришда бошқарувчи, мулкни бошқаришни амалга оширади. Таъсисчидан фарқли равишда, ишончли бошқарувчи сифатида фақат тижорат субъектлари бўлиши мумкин-тижорат ташкилотлари ва якка тадбиркорлар. Бу мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш моҳиятини: мулк эгасининг мулкни профессионаллар, юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари қўлига бериш истагини таъминлайди. Лекин, бу ерда ҳам маълум истиснолар мавжуд. Биринчидан, мол-мулкни ишончли бошқаришни амалга ошириш имкониятини назарда тутувчи махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаган, унитар корхонага ўхшаган, тижорат ташкилотлари ишончли бошқарувчи бўла олмайди. Ундан ташқари, унитар корхонани ишончли бошқарувчи ролини ўйнашига бўлган таъқиқ давлат мулкини «ишончли бошқарув»даги унитар корхонанинг бирон-бир мансабдор шахсига махфий тарзда бериб юборишни олдини олишга имкон беради. Иккинчидан, шартноманинг бу тарафини тавсифлашда шунингдек, ижро ишончли бошқарувини ажратиб кўрсатиш зарур. Уни амалга оширишда ишончли бошқарувчи сифатида нафақат тижоратчи фуқаролар ва якка тадбиркорлар, балки, тижоратчи бўлмаган фуқаролар ва нотижорат ташкилотлари(масалан, фонд), идорларни истисно этган ҳолда, иштирок этиши мумкин. Муҳим жиҳати, бу ишончли бошқарув мол-мулк эгасининг мулкини кўпайтириш учун эмас, балки уни сақлаш ёки тақсимлаш, яъни нотижорат мақсадларида таъсис этилади. Ушбу ҳолатларда бошқарувчининг қанчалик профессионаллиги эмас, бошқарув таъсисчисининг унга бўлган синалган ишончи муҳимдир. Ишончли бошқарувчи фуқаро ва (ёки) юридик шахс бўлиши мумкин. Мол-мулк давлат органина ишончли бошқарувга берилмайди. Ишончли бошқарувчини тайинлаш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
3. Ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда даромад олувчи алоҳида мақомга эга. Юқорида айтиб ўтилганидек, даромад олувчи мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларида тараф ҳисобланмайди — унинг мақоми мажбуриятда учинчи шахс мақомига мосдир. Даромад олувчи мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида кимнинг фойдаси ва манфаатларига ишончли бошқариш амалга оширилаётган шахс ҳисобланади. Қонун чиқарувчи даромад олувчи шахсига қандайдир алоҳида талаблар қўймайди. Улар ҳар қандай шахс: ҳам якка тадбиркорлар, ҳам тадбиркор бўлмаган фуқаролар; тижорат ва нотижорат ташкилотлари ва бошқ. бўлиши мумкин. ягона истисно шуки, ишончли бошқарувчининг ўзи ўзи ишончли бошқарувчи ҳисобланган шартномада ҳар қандай шароитда ҳам даромад олувчи бўла олмайди — бу ҳолатда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси ўзининг бутун моҳиятини йўқотади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish