3.3 Ишончли бошкарувчи мол-мулкни шахсан узи бошкаради, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи кисмларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.
Ишончли бошкарувчи бошка шахсга ишончли бошкарувчи номидан мол-мулкни бошкариш учун зарур булган харакатларни амалга оширишни топшириши мумкин, башарти унга мол-мулкни ишончли бошкариш шартномасида ана шундай ваколат берилган булса ёки у бунга муассиснинг ёзма розилигини олган булса, ёхуд бошкарув муассиснинг ёки фойда олувчининг манфаатларини таъминлаш учун вазият таозоси билан бунга мажбур булса ва бунда бошкарув муассисининг курсатмаларини окилона муддатда олиш имконига эга булмаса.
Ишoнчли бoшқaрувчи муaссис мулкини бoшқaришдa шaxсaн юридик вa фaктик ҳaрaкaтлaрни aмaлгa oшириши тушунилaди. Ишoнчли бoшқaрув шaртнoмaси, хусусий-ишoнчли битимлaр қaтoригa кирмaсa ҳaм, бoшқaрувчиниг мaжбуриятлaри шaxсий xусусият кaсб этaди.
Бoшқaрувчининг шaртнoмa бaжaрилишини учинчи шaxслaр зиммaсигa юклaши мукинлиги кaби истиснo ҳoлaтлaрни бeлгилaйди. Xусусaн, ишoнчли бoшқaрувчи бoшқaрувнинг муaссиси ёки фoйдa oлувчи мaнфaaтлaрини тaъминлaш учун вaзият тaқoзoси билaн бунгa мaжбур бўлсa вa бундa бoшқaрув муaссисининг кўрсaтмaлaрини oқилoнa муддaтдa oлиш имкoнигa эгa бўлмaсa қaйтa ишoнчмa тузиш ҳoлaти юзага келиши мумкин (ФК 140-мoддaсидa қaрaнг.) Шунингдeк, ишoнчли бoшқaрувчи бoшқa шaxсгa ишoнчли бoшқaрувчи нoмидaн мoлмулкни бoшқaриш учун зaрур бўлгaн ҳaрaкaтлaрни aмaлгa oширишни 873 тoпшириши мумкин, бaшaрти унгa мoл-мулкни ишoнчли бoшқaриш шaртнoмaсидa aнa шундaй вaкoлaт бeрилгaн бўлсa ёки у бунгa муaссиснинг ёзмa рoзилигини oлгaн бўлсa.
Ишончли бошкарувчи узи танлаган ишончли вакилнинг харакатлари учун узининг харакатлари каби жавобгар булади.
Мол-мулкни ишончли бошкариш муассиси шартномада кузда тутилганидек, ишончли бошкарувчининг фаолияти юзасидан назоратни амалга оширишга хакли, лекин у бошкарувчининг тезкор, ички хужалик юритувчи фаолиятига аралашмаслиги лозим. Муассис мол-мулк бошкарувчидан шартномада курсатилган муддатларда зарур хисоботларни талаб килишга хакли, агар бундай муддатлар шартномада курсатилмаган булса, хисобот томонларнинг макбул келишувлари билан белгиланган муддатларда топширилиши лозим.
Муассис ишончли бошкарувчисидан, мол-мулкни бошкариш жараёнида олинган фойда ва бошка тушумлрни муассисга беришни талаб килишга хакли (агарда шартномада бошка холатлар назарда тутилмаган булса).
Мол-мулкни ишончли бошкариш пайтида фойда олувчининг ёки бошкарув муассисининг манфаатлари тугрисида етарли гамхурлик килмаган ишончли бошкарувчи фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошкариш вактида бой берилган фойдани, бошкарув муассисига эса мол-мулкни йукотиш ёки унга шикаст етказиш Билан келтирилган зарарни, шунингдек, бой берилган фойдани тулайди.
Агар ишончли бошкарувчи Ушбу зарарни енгиб булмайдиган куч туфайли ёки фойда олувчининг ёхуд бошкарув муассисиниг харакатлари туфайли келиб чикканлигини исбот килиб бера олмаса, етказилган зарар учун жавобгар булади.
Ишончли бошкрувчи узига берилган ваколатлардан четга чиккан ёки узи учун белгилаб укйилган челашларни бузган холда тузган битим буйича мажбуриятларни ишончли бошкарувчи шахсан узи бажаради. Агар битимда катнашувчи учинчи шахслар ваколатлардан четга чикканлигини ёки белгилаб куйилган чеклашларни билмаган булсалар ёки билишлари мумкин булмаган булса, вужудга келган мажбуриятлар буйича карзлар ишончли бошкарувга топширилган мол-мулк хисобидан туланади. Ушбу мол-мулк етарли булмаган такдирдаундирув ишончи бошкарувчининг мол-мулкига, унинг мол-мулки хам етарли булмаганида эса, бошкарув муассисининг ишончли бошкаришиг топширилмаган мол-мулкига каратилиши мумкин. Айни вактда, муассис ишончли бошкарувчига нисбатан регресс даъво хукукига эга.
Агар муассис мол-мулкни ишончли бошкарувчига шартнома асосида ишончли бошкарувга топширгунига кадар давлат ва бошка шахслар олдида карздор булган такдирда бу карзларни ундиришда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкка каратилиши мумкин (ФКнинг 859-моддаси, 4-кисми).
3.4 Мол-мулкни ишончли бошкариш шартномаси уни тегишли суратда бажармаслик туфайли бошкарув муассисига ёки фойда олувчига етказилиши мумкин булган зарарнинг урнини коплашни таъминлаш учун ишончли бошкарувчининг гаров беришини назарда тутиши мумкин.
ФКнинг 861-моддаси: Мол-мулкни ишончли бошкариш шартномаси куйдаги холларда бекор булади:
- тарафлардан бирининг шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани бекор килиш тугрисидаги аризасига мувофик;
- агар шартномада бошка холл назарда тутилмаган булмаса, фойда олувчи фукаронинг вафот этиши; фойда олувчи юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан;
- ишончли бошкарувчи фукаро вафот этганида,у муомалага лаёкатсиз, муомала лаёкати чекланган ёки бедарак йуколган деб хисобланганида, шунингдек, икки тадбиркор банкрот деб топилганида;
- ишончли бошкарувчи юридик шахс тугатилганида, у ночор (банкрот) деб топилганда;
- фойда олувчи, агар шартномада бошкача тартиб назарда тутилган булмаса,шартнома буйича фойдани олишдан бош тортганида;
- ишончли бошкарувчи ёки бошкарув муассиси ишончли бошкарувчи учун мол-мулкни бошкариш шахсан амалга ошириш мумкин эмаслиги муносабати билан бошкарувни амалга оширишдан бош тортганида;
- бошкарув муассиси ишончли бошкарувчига шартномага келишилган хакни тулаган холда, ФКнинг 861-модаси 4-бандида курсатилганидан бошка сабабларга кура шартномани бажаришдан бош торганида;
- ишончли бошкарувчи узининг мажбуриятларини тегишли даражада бажармаган такдирда шартнома суднинг карорига мувофик бекор килинганида;
- конунда ёки бошка шартномада назарда тутилган бошка асосларга кура бекор килиниши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошкариш шартномаси тарафлардан биринингташаббуси билан бекор килганида иккинчи тараф агар шартномада муддат белгиланган булмаса, камида уч ой олдин бундан хабардор килиб куйилиши керак (ФКнинг 861-моддаси).
Мулкни ишончли бошқариш шартномасининг муддатлари кўрсатилган бўлиб-бу шaртнoмa 5 йилдaн oшмaйдигaн муддaтгa тузилиши белгиланган. Тoмoнлaрнинг биринининг шартномани тўхтатиш тўғрисидаги талаби бўлмаган тақдирда шартнома муддати тугаши билан унинг амал қилиши ўша шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Агар, у ёки бу томон шартноманинг беш йиллик муддати етарлича деб ҳисобласа, у шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани тугатиш тўғрисида арзнома бериши лозим. Шартнома тарафларидан бири, шунингдек даромад олувчининг шартномада бошқа иштирок эта олмаслигини аён қилувчи ҳар қандай юридик факт шартномани тугатиш учун асос бўлади. Бу даромад олувчи ҳисобланган фуқарони вафоти, даромад оолувчи-юридик шахснинг тугатилиши(агар шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса); ишончли бошқарувчи бўлган фуқаронинг ўлими, уни муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, бедарак йўқолган деб топилиши; якка тартибдаги тадбиркорнинг синиши (банкрот); ишончли бошқарувчи юридик шахснинг тугатилиши, қарздорлигини тўлаш қобилиятига эга эмас(банкрот) деб топилишидир. Ундан ташқари, шартномани тугатишга олиб келувчи шартномани инкор этишнинг уч шакли кўрсатилган. Уларга: а) даромад олувчининг шартнома бўйича фойда олишдан бош тортиши, агар шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса; б) ишончли бошқарувчи ёки бошқарув таъсисчисининг ўз мажбуриятларини шахсан бажариш имконсизлиги сабабли шартномани бажаришни инкор этиши. Бунда у бутун муддат учун ҳақ талаб қилишга ҳақли эмас. в) бошқарув таъсисчисининг шартномани бажаришда ишончли бошқарувчининг шахсан имконсизлигидан бошқа сабабларга кўра инкор этиши. Ушбу ҳолатда бошқарувчи бекор қилишда ўзига тўланиши келишилган бутун суммани талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, ишончли бошқариш шартномаси ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятларини номуносиб бажариши оқибатида суд қарори билан ҳам тугатилиши мумкинлиги ҳам бирктирилган. Ишончли бошқариш шартномаси қонунда ёки шартномада кўзда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам бекор бўлиши мумкин. Ишончли бошқаришда турган мулкка эгалик ҳуқуқининг ўтиши ҳам ушбу мулкка нисбатан ишончли бошқаришнинг бекор бўлишига олиб келади. Агар ишончли бошқаришга кирган мулк қимматликлари тамом бўлмаса, ишончли бошқарувнинг ўзи тугамайди, фақат баъзи объектлар унинг таркибидан чиқиб кетади. Агар ушбу қимматликлар ишончли бошқаришдаги бутун мулкни ташкил этса, ишончли бошқарув батамом тугатилади.
Агар шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, ишончли бошқариш шартномасининг тугаши билан ишончли бошқарувдаги мулк бошқарув таъсисчисига берилади.
Ишончли бошқариш шартномасининг бир тарафи инкор этганда, бошқа тараф шартнома тугашидан кмида уч ой олдин хабардор қилиниши лозим, лекин шартномада бошқача назарда тутилиши ҳам мумкин. Ушбу қоида даромад олувчининг инкор этишига тааллуқли эмас. Шу тариқа, ишончли бошқарув бўйича муносабатларнинг тугатилишига барча асосларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Улардан бири томонлардан бирининг инкор этиши оқибатида тугатилади. Ушбу инкорлар ўзининг маълум ўзига хос хусусиятларига эга, унинг устига улар шартномани бажаришдан бош тортиш бўйича умумий талабларга мувофиқ келади. Бошқа гуруҳ асослар шартномадаги ҳеч бўлмаганда бир тарафнинг иштирокини имконсиз қилувчи юридик фактлар (ҳодиса ёки ҳаракатлар) ташкил этади.
Хулоса
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мол-мулкка нисбатан фойда олувчининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилишга ҳақли. Қонунда ёки шартномада мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нисбатан чекловлар назарда тутилиши мумкин. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ишончли бошқарувчи ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда расмийлаштиришни талаб қилмайдиган ҳаракатлар амалга оширилаётганида иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётганлигидан хабардор қилинган бўлса, ёзма ҳужжатларда эса ишончли бошқарувчининг исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур шартга риоя қилинган ҳисобланади.
Ф О Й Д А Л А Н И Л Г А Н А Д А Б И Ё Т Л А Р:
Узбекистон Республикаси Конституцияси Т.. “Узбекистон” 2003
Узбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1996-йил
Узбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига шарҳ 1-март 1997-йил
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2000 йил 5-8- сонлари.
Узбекистон Республикаси Хукуматининг карорлари туплами
www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |