Конкордия давлатида азалдан ушбу заминда яшаб келган этник гуруҳлар бошқа гуруҳларга қараганда камчиликни ташкил этган. Конкордияликлар ўзига ҳос урф-одат, таомлар, либослар ҳамда тилига эга. Лекин 1995 йилларга келиб мамлакатда инглиз (Шекспир маркази), француз (Бальзак академияси) ва немис (Гёте мактаби) тилларига бўлган қизиқиш ошиб кетади ва натижада тоза конкорд тилида гапира оладиган аҳоли қатлами 65 % ташкил этди. Конордия ҳукуматининг янги қарорига биноан эндиликда конкорд халқининг атоқли шоири Дьемертен номига бағишлаб конкорд тилини ўргатувчи марказлар ташкил қилинди. Мазкур марказларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ички солиқлардан озод қилишди, бироқ юқоридаги тил ўргатувчи муассасаларга нисбатан 25 % солиқ жорий этилди. Солиққа жалб этилган муассасаларнинг Бош директорлари ёзма равишда Конкордия ҳукуматига уларни бекор қилиш илтимосномаси билан мурожаат қилишди.
Мазкур ҳолат юзасидан ташкил этилган тезкор комиссия юридик масалалри бўйича етакчи мутахассис сифатида сиз жалб этилдингиз. Ўз фикрингизни ЖСТнинг қоидаларига таянган ҳолда билдириб ўтишингиз сўралган.
C.Б.Ибодуллаев
Неверланд ҳудудида бутун дунёга машҳур бренд – Zipple Inc фаолият юритиб, ҳозирги кунда стационар компьютерлар ишлаб чиқарувчи энг улкан мультимиллион корпорация ҳисобланади. Ушбу корпорациянинг ички қисмлари Сазерланд, ташқи қисмлари эса Дуверландда ишлаб чиқарилади. Лекин барча эҳтиёт қисмлари умумий комьютер кўринишда Неверландда йиғилади ва ясалади. Zipple Inc янги бозорни, яъни Эльфия комьютер бозорини забт этишни режалаштирмоқда. Эльфия ҳукумати томонидан Zipple Inc бош қароргоҳига хабарнома йўлланилиб, унга кўра Эльфия ҳудудида компьютерларга нисбатан 25 % ad valorem бож тўловлари ундирилиши ва унинг ҳажми Неверланд бозорида мазкур компьютерларнинг тан нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини таъкидлаб ўтади. Қолаверса, Неверланддаги камбағаллар қатламига қаратилган жамғарма манбаларини кенгайтириш мақсадида, ҳар бир кириб келаётган компьютердан 5 АҚШ доллари ҳажмида махсус божлар жорий этилишига ҳамда товарларни ишлаб чиқарувчи мамлакат Неверланд эмас балки Дуверланд деб белгиланиши масалаларига алоҳида урғу берилган.
Сиз Неверланддаги йирик халқаро юридик фирма – White & Chase LLP катта адвокатисиз. Сизга Zipple Inc вакиллари расмий учрашув кунини белгилаб, ҳуқуқий консультация олиш истагини билдиришди. Ўз юридик позициянгиз бўйича улар билан фикр алмашмоқчисиз. ЖСТнинг қайси қоидалари бузилишини кузатишимиз мумкин?