A.M.Хакимов
|
Арука 2001 йилдан буён ЖСТ га аъзо давлат ҳисобланади ва иқтисодиётининг энг асосий қисми яхна ичимликларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни чет мамлакатлари бозорларига экспорт қилишдан иборат. Ривурия 2004 йилдан буён ЖСТ га аъзо мамлакат ҳисобланиб, унинг давлат бюджетининг асосий манбаси шарбатларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни чет давлатлар бозорларига экспорт қилиш ҳисобланади. 2012 йил кўрсаткичларига кўра, икки давлат ўртасидаги товарлар айланмаси 55 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 2014 йилдан бошлаб Ривурия аҳолиси орасида диабет касаллиги авж олади ва ушбу ҳолатни олдини олиш мақсадида Ривурия ҳукумати томонидан янги қарор қабул қилиниб, унга кўра барча кириб келаетган яхна ичимликлар қадоғига нисбатан йориқлаш (таркибида 10 % гача шакар бўлса – яшил рангда; 20 % гача бўлса – сариқ рангда ҳамда 30 % ортиқ бўлса – қизил рангда) шартлари тадбиқ этила бошлайди. Арука ва бошқа бир қатор ЖСТ аъзолари Ривурия ҳукуматига эътироз билдира бошлади, негаки импорт қилинаётган шарбатлар билан биргаликда таркибида уларга нисбатан шакарнинг фоизи анча юқорироқ бўлган шарбатларга мазкур қоидалар тадбиқ этилиши назарда тутилмаганди. Давлатлар ўзаро келишувга эришолмагач, мазкур ҳолат юзасидан ЖСТга юзланишди.
Арука давлати номидан сиз адвокат сифатида тайинландингиз. ЖСТ панелида сиз даъво аризаси билан чиққан тақдирингизда, ЖСТ келишувларининг айнан қайси нормалари жавобгар томонидан бузилган дея важ сифатида келтирасиз?
|
C.Б.Ибодуллаев
|
|
Аместония ЖСТга 1998 йил қабул қилинган бўлиб, у бир қатор ривожланган давлатлар билан биргаликда, ҳозирда Вестленд минтақасида жойлашган 2 ривожланаётган давлатлар (собиқ социалистик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар) ҳамда 2 энг кам ривожланган давлатларга ЖСТ миқёсида афзалликлар яратиш мақсадида махсус схемани ишлаб чиқишди. Унга кўра, мазкур минтақада жойлашган ривожланаётган давлатлардан кириб келаётган мевалар учун 3 йил мобайнида бож тўловлари 5 % камайтирилди, энг кам ривожланган давлатлар учун 7 йил мобайнида эса ушбу божлар бекор қилинди. Сабаби, 2008 йилда ушбу минтақада жойлашган мамлакатларда қиш жуда қаттиқ келди ва шу сабабли барча кўчатларни совуқ уриб кетди. Экспертлар таҳлилига кўра, умумий зарар ҳажми 20 миллиард АҚШ долларига етган. Схема доирасида умумий фақат 4 та давлатга афзалликлар тақдим этиш назарда тутилди. Аммо, минтақада ҳудди шундай талофат кўрган 5 давлат – Хайланд ҳам ушбу минтақада жойлашган, лекин схемада мазкур давлатга афзалликлар тақдим этиш назарда тутилмаган эди. Хайланд 2002 йилдан бери ЖСТ аъзоси бўлиб, энг кам ривожланаётган давлатлар сирасига кирар эди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |