Bog'liq Mobile banking – замонавий банк хизматини янада ривожлантириш йўллари
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 4
шароитида банк сектори энг замонавий хизматларни таклиф қилишга тайёр
бўлиши керак [5].
Банкларни трансформация қилиш жараёнида мижозларнинг талаблари
ортиб бориши муқаррар ва бу борада илғор инновацион банк хизматларини
сифатли кўрсатилмаслиги натижасида банк мижозларининг ўз банкига
бўлган ишончининг камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, банк
мижозлари банкларини алмаштиришга ёки бошқа банк хизматларидан
фойдаланишга харакат қилади. Шунинг учун банклар мижозларининг
талабларига биноан фаолиятини трансформация қилиши, яъни банк
маҳсулотлари
ва
хизматларини
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда янги банк хизматларни яратишни
тақозо этади [6].
Албатта, бу жараён банклардан кўп маблағ ва малакали мутахассис
кадрларни талаб этади. Чунки, бу иқтисодиётнинг қарийб барча соҳаларида
рўй бераётган инновацион жараёнлар яъни, масовафий фаолиятнинг ташкил
этилиши билан боғлиқ, бу эса ананавий банклар фаолиятини замонавий
рақамли технологиялар ва кам сонли малакали мутахассислар ёрдамида
онлайн (вертуал) кўринишда амалга оширишдир.
Банк тизимида масофавий банк хизматларининг ривожланиши,
биринчидан
одамлар
ҳаётидаги
ўзгаришлар,
янги
ахборот
технологияларининг
жорий
этилиши,
банк
операцияларининг
автоматлаштирилгани билан боғлиқ. Унинг фикрича моҳиятан банк ва мижоз
ўртасидаги алоқанинг анъанавий ва масофадан ташкил этилиши ўртасида
кескин фарқ мавжуд эмас. Банк мижозларига хизмат кўрсатиш кераклиги
сақланиб қолинган, фақатгина банк ва мижозларини ўзаро боғлайдиган алоқа
канали ўзгарди. Яъни, фақат банк мижозлари банкка бориб бажаридан
операцияларни эндиликда масофадан ҳам амалга ошириш имкони мавжуд
бўлди [7; 13-б.].
Бундай банк хизматларини кўрсатиш учун мобил алоқа тармоғи ва
унинг имкониятларидан фойдаланиш қўл келди. Тўловларни амалга ошириш
ва уларни бошқаришда мобил телефонларда ишлайдиган “Mobile Banking”
иловалари яратилди. “Mobile Banking” – бу фойдаланувчилар учун ҳам,
банклар учун ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган молиявий соҳалар учун энг
сўнгги янгиликлардан биридир [8; 12-б.].
Бошқача айтганда, “Mobile Banking”лар банк мижозлари томонидан
банк операцияларини амалга ошириши учун симсиз алоқа канали сифатида
пайдо бўлди. Бугунги кунга келиб, банк хизматларининг замонавий усуллари
мобил телефонлардан фойдаланган ҳолда бажариш жараёнлари бир мунча
ривожланди [9; 38-б.].
Оддий шаклда мобил банк хизматлари фойдаланувчиларга СМС
орқали ҳисоб рақамидаги қолдиқлари тўғрисида маълумот олиш
имкониятини беради. “Mobile Banking” иловаларидан фойдаланувчиларга эса