Ключевые слова:
bank, banking services,
banking products, mobile banking, online
banking, banking services center, 24/7 outlets
.
Кириш
Рақамли технологиялар ва уларнинг дастурий таъминотларининг
шиддат билан ривожланиши – банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорида
харажатларнинг
пасайиши,
сифатнинг
яхшиланиши
ва
улардан
фойдаланишни осонлашишига олиб келди. Замонавий смартфон ва
планшетлар илгари фақат компьютер технологиялари асосида қилиш мумкин
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
2
бўлган ишларни бажариш қувватига етиб келмоқда. Бундай ахборот-
коммуникация технологиялари тараққиёти ютуқлари бошқа соҳалар сингари
банк соҳасида ҳам кенг кўлланилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда тижорат
банклари томонидан “Mobile banking”, “Online banking” каби хизматларининг
ташкил этилганлиги жисмоний ва коорпоратив банк мижозлари ҳамда аҳоли
учун банк хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратмоқда.
Ахборот асри дея талқин қилинган XXI асрда ахборот оқимининг
шиддат билан ошиши, интернет ва ахборот технологияларнинг геометрик
прогрессияда ривожланиши – турли хизматлар ва технологиялар
рақамлаштириш ҳамда ва ўзаро алоқаларни “online” режимида ташкил
этишнинг объектив зарурлигини ва муқаррар жараён эканлигини кўрсатиб
беради.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганидек, “Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг
келажаги йўқ” [1].
Ўзбекистонда банк тизимини изчил ислоҳ қилиш, уни янада
ривожлантириш ва ушбу соҳада рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур
ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш бўйича қонунчилик асослари
такомиллаштирилмоқда.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли
фармони қабул қилиниб, унда банк тизимига
замонавий сервис ечимлари асосида ахборот ва молиявий технологияларни
кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш,
шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини
камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар белгилаб берилди [2].
Мазкур фармон билан “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон
Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” тасдиқланган.
Ушбу стратегияда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга асосий
эътибор қаратилиб, қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш
назарда тутилган:
-
айрим банклар капиталида давлат улуши мавжудлигидан қатъи назар
банклар фаолиятини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратиш орқали
банк секторида рақобат муҳитини таъминлаш;
-
банкларнинг янги, шу жумладан “digital banking” тамойилларига
асосланган бизнес-моделларини жорий қилиш;
-
банк хизматлари кўрсатишнинг халқаро сифат стандартларини
қўллаш;
-
банкларнинг
операцион
ва
капитал
харажатларини
оптималлаштириш;
-
юридик
ва
жисмоний
шахсларнинг
миллий
валютадаги
депозитларини янада ошириш, шунингдек, банкларнинг халқаро капитал
Do'stlaringiz bilan baham: |