Автобусда ёши каттароқ рус аёлига жой бериб:
–
Пожалуйста, садитесь, – дедим.
– Раҳмат,
барака топинг, – деди рус аёл.
Қизиқ... Иккимиз ҳам ўз тилимизни «унутиб» қўйибмиз.
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ
– Тоға, нега мана бу бир хил печеньеларни икки жойга қўйиб қўйибсиз? Нархи ҳам икки хил?
– Ким айтди сенга буларни бир хил деб? Манови кўзга ташланадиган жойда турган қимматроқ печенье, бугун келган. Униси
эса арзонроғи... Майли, жияним бўлганинг учун сенга сотувчиликнинг баъзи сирларини ўргата қолай... Арзонроғи – сақланиш
муддати тугаган печеньелар. Уқдингми? Қаёқдан ҳам тушунардинглар бозор иқтисодиётини! Сенларга компьютер ўйини бўлса
кифоя...
КЎНГИЛ
Улар учрашишди.
Иккиси ҳам бир-бирига ёқмади. Тўй бўлмайди энди.
– Нега?
– Чунки икки кўнгил ҳам норизо.
* * *
Улар учрашдилар.
Иккиси ҳам бир-бирига ёқди. Аммо ота-оналарига маъқул тушмадилар. Тўй бўлмайди.
– Нима учун?
– Чунки ота-оналар кўнгли норизо.
* * *
Улар учрашишди.
Қиз кўнгли тўлди, аммо йигитнинг диди нозик экан. Тўй бўлмайди энди.
– Нега?
– Чунки йигит кўнгли норизо.
* * *
Учрашишди.
Йигит кўнгли рози, аммо қизнинг кўнглига маъқул бўлмади. Тўй бўлади энди.
– Нега?
– Чунки йигитнинг кўнгли рози.
Аммо...
Аммо қизнинг кўнгли-чи? Ким қулоқ тутади унинг нолаларига? Ким? Нега унинг қалбига эътибор бермайдилар? Нега?
Жим! Тўй бўлади, тўй...
Дарё МИРЗО
АКС-САДО
Она ўсмир ўғли билан суҳбатлашяпти:
– Катта бўлсанг ким бўлишни ҳоҳлайсан?
Ўғил фахрланиб жавоб берди:
– Дадамга ўхшаган одам.
Чой ичаётган отанинг қўллари бехос титради,
боши эгилди, лабида бир сўз унсиз титради: «Демак, қайтар дунё деганлари рост
экан-да!»
ТАЯНЧ
Бу бола отасининг ёлғиз фарзанди эди. Ота уни ёлғиз ўзи катта қилди. Ўқитди, уйлантирди. Аёли
вафот этгач, иккинчи бор
уйланмади ҳам. Ўғли шаҳардан уйланди. Хотини қишлоқда яшашга кўнмагач шаҳарда ижарага яшай бошлади. Ота ўғлининг
ўттиз ёшига совға қилиб йиққан-терганини сотиб, унинг ишхонаси ёнидан икки хонали квартира олиб берди.
Байрам куни зинадан тушаётиб отанинг оёғи синди. Ўғил отасининг оёғини гипслатиб уйга олиб келди. Хотини икки кун ўтиб
ғишава қилавергач, қишлоққа – ҳовлига олиб бориб ташлади. Ўттиз йил боққан фарзандининг уйига уч кун сиғмади падар.
Ўғил отаси уч-тўрт йил аввал эккан дарахтлардан
бирини шохидан кесиб, унга ҳасса ясаб берди. Амакисининг келинига қара
-
шишни тайинлаб, ўзи шаҳарга жўнаб кетди.
Ҳозир ота анча тузалиб қолган. Фақат энди У ўттиз йил боққан ўғлига эмас, ҳассага таяниб яшаяпти...
БОЙ
Бир кун қизалоқ отасига савол берди:
– Дада, нега биз бой эмасмиз?
– Ким айтди сенга буни?
– Қўшни амакидан суюнчи сўрасам, «Шу отангга бешинчи фарзанд нега керак? Қўл учида кун кўрадиган бир камбағал бўлса»,
деди.
Қўшни пулдор, амалдор, бир неча йил фарзанд кўрмагай, опасининг қизини
асраб олган, қайсидир фирмада директор бўлиб
ишларди.
Ота қадоқ босган қўли билан қизининг жингалак сочларини силар экан, шундай деди:
– Қўшни
амакинг билмайди, биз жудаям боймиз, қизим, ҳаммадан боймиз.
КИМСА
Уни қишлоқда «Фалончининг ўғли» деб билишади. Шаҳарда «Фалончи бойнинг куёви» сифатида ҳурмат қилишади. Ишхо
-
насида «Фалончиеванинг турмуш ўртоғи» деб танишади. Ҳаётда эса...
Уни на биров танийди, на билади, на ҳурмат қилади. У
ўзлигини ўзгаларнинг соясидан топади. Аслида у ҳеч ким!
Do'stlaringiz bilan baham: