Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
НОРАСИДА УВОЛИ
Катта тезликда келаётган машина ғийқ этиб тўхтади.
– Нима бўлди, одамнинг юрагини ёрдингиз? – сўради аёл эрига қараб.
– Йўлимдан нимадир чиққандек бўлди... – эркак аста машинадан тушиб олд тарафга юрди. Хотини ҳам ортидан борди.
Машина ғилдираклари тагида кичкина кучукбола инграб ётарди. Оёғини босиб кетган кўринади... Эркак «аҳ» деди-да, нима 
қилдик, дегандек хотинига боқди.
– Хайрият одам эмас экан, – ёқасига туфлади аёл. – Юринг кетдик, кечикяпмиз...
Шу пайт йўл четида катта ит кўринди. Лўкиллаб улар томонга чопди. Аёл кўрққанидан машина эшигига ёпишди ва эрини шо
-
ширди. Аммо ит одамларга қиё боқмай, кучукчани искади. Сўнг аламли бир алфозда увлади. 
– Боласи, шекилли... – бошини қашлади эркак. Аранг нафас олаётган лайчага қўлини теккизди. – Дилноз, қара, ҳали тирик... 
балки шу атрофда бирор мол дўхтири...
– Эй, бунча кўнгилчан бўлмасангиз! Битта итга шунчами? Ҳайданг тезроқ, ота-онам кутиб қолишди...
Бу воқеа анчагача ёдидан чиқмади эркакнинг. Орадан беш ой ўтиб хотини ўғил туққач эса унутиб ҳам юборди... Аммо тўрт йил
-
дан кейинги бир мудҳиш воқеа унга ўша кунни эслатди.
Кўчада ўйнаб юрган ўғилчасини машина уриб кетибди. Ҳайдовчи қўққанидан қочиб қолибди. Бир киши уни шошилинч касал
-
хонага олиб борибди. Ота-она жон ҳолатда жонлантириш бўлимига келишди.
– Ўғлингизнинг жони омон, фақат бир оёғи ногирон бўлиб қолиши мумкин.
Онаси аюҳаннос солди, ота эса бошини чангаллаб ерга чўкиб қолди. Боши гир айланиб кўз олдига инграб ётган кучукча келди.
– Бахтингга... ўша кучукча омон қолган экан, йўқса... – дод солаётган хотинига пичирлади у.
Аёл бирдан сергакланди ва ўзини эрининг оёқлари тагига ташлади. 
СИНГИЛ ВА РАФИҚА
– Ким бўпти у синглимга қўл кўтарадиган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, – жаҳл отига минган ака синглисининг кўкариб кетган қо
-
воқларига қараб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
– Қўйинг, – йиғлашда давом этди сингил, – эримнинг ўзи жаҳли тез... – ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини 
олди, – ҳали замон кечирим сўраб келади.
– Қилғилиқни қилиб қўйиб, кечиримини пишириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман. Башарасига мушт тушириб, 
абжағини чиқарганим бўлсин!
– Ундай қилманг, – сингил мўлтираб келинойисига қаради.
– Дадаси... – тилга кирди аёли ҳам, – оилада бўлиб туради... 
– Сен аралашма!
– Ахир... – аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади, – менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...
Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туюлди. Ўтган ҳафта мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» 
деб зорланган аёлини қаттиқроқ туртиб юборганини эслади. 
Сингил тугунини кўтарди-да, секингина чиқиб кетди.
СОЧИЛГАН РИЗҚ
– Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса, ўша ерда 
қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай.
– Бу нима деганинг, болам? Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз 
сабр қил, ҳаракатингни қўйма... 
– Э, қачонгача?.. Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг, ризқимни топай!
Она ноилож қўлини дуога очди. 
– Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин.
Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда 
туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди.
Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топди-ю, бахт топмади. 
Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар унга азоб бергани-берган... Эрта тонгда эса 


у аҳд қилди:
– Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим. 
Ризқини излаётган боламнинг кўнгли бузилмасин, унга билдирманглар, деб аллақачон ҳаётдан кўз юмган онанинг руҳи уни 
кузатиб турарди... 
ҚЎРҚУВ
– Энди ухла, тойчоғим, – она шундай деб чироқни ўчирди.
– Ойи! Ўчирманг, илтимос. Қоронғиликдан жуда қўрқаман! – деди кўзлари ожиз болакай. 
ТАНИШУВ
Улар интернетда танишишди. Уч йиллик ёзишмалардан сўнг бир бирисиз туролмасликларини тушунишди. Фақат бир «лекин»и 
бор: йигит бошқа миллат, қиз ўзга эллик.
– Мен ватанимни, уйимни ташлаб кетолмайман, – деди қиз. – Бирга бўлишимизни истасангиз, ўзингиз келинг! Шу ерда, менинг 
диёримда бир умр бахтли-саодатли яшаймиз...
Йигит узоқ ўйланмади: дарров рози бўлди. Кўп ўтмай қизнинг қаршисида пайдо бўлди.
– Сизга турмушга чиқолмайман, – деди қиз пойига чўккан йигитга қараб. – Ватани, оиласидан бир зумда кечган инсон мендан 
қанча вақтда кечиб кетаркин? Ортингизга қайтинг, сизни оқ ювиб, оқ тараган тупроғингиздан айрилманг.
ИЖОДКОР
– Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! – деди у хотинига, фарзандларига. – Ижод қилаётганимда ҳалал берманглар!
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. 
Жуфтига бағишлай олмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айтолмаган ширин сўзларини китобига ёзди. Оиласи
-
га кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади!
У танилди. Шоҳ асарлари минглаб нусхаларда чоп этилди. У шону шуҳратга бурканди.
– Энди етар, – деди бир кун қўлидаги қаламни қўйиб, – кексайибман...
Шундай дея атрофига қаради: ҳеч ким йўқ эди.
У бир уюм китоблари ичра ёлғиз қолган эди. 
МАЙМОҚ МУҲАББАТ
Йигит ногирон эди. Расо қизни севиб қолди. Унга эришиш имконсиз... Аммо мўъжиза содир бўлди. Қаршисида пайдо бўлган 
Хизрни кўриб йигит шошиб қолди.
– Муҳаббатингга етасан, бўтам. Тила тилагингни!
Хизр йигитдан «оёқларим юриб кетсин», деган истакни кутганди. Бироқ унинг тилидан:
– Суйганим ҳам юролмай қолсин, – деган сўзлар учди...
«ОРТИҚЧА»
– Келинингизга «болани олдир» деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман, – ҳасрат қилди ўғил 
онасига.
– Шундай дегин... Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни «олдир» демаган экан-да? Шунда бойиб кетармидик? 
Сенсиз...
Ўғилни ток ургандек бўлди.
ОМИЛИК
У китобни турфа кўйга солди. 
Тандирни ёқиш учун тутантириқ қилди. Писта сотаётганда варақларини йиртди. Асабига тегаётган пашшаларга қарата қурол 
қилди. Ўғилларига «самолёт» ясаб берди. Эшик очиқ турсин учун тиркагич қилди. Дераза ойналарини артди. Ҳожатхонада ҳам 
хоҳлаганча фойдаланди... 
Аммо бирор марта ўқиб кўрмади.
Йиллар ўтиб, нурсиз қалбига недир етишмай қолди... Китобни қўлига олди. Ўқий деганда эса кўзлари аллақачон нурдан қолган, 
қўллари эса тинимсиз қалтирарди...
МАСЛАҲАТ
– Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун келдим. Афсуски, у оилали аёл. Бошим қотди!
– У ҳам сени деса бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, ахир! – дедим дангал. 
– Энг ёмони шундаки, унинг эри...
– Э, эри вақти келиб тушунади. Севмаган одаминг билан яшашдан нима наф? – қўл силтадим мен. – Маслаҳатим: уни бахтли 
қил!
Дўстим билан бу суҳбатимдан кўп ўтмай хотиним мени ташлаб кетди...
КЕЧИКИШ
– Ҳеч гул бермайсиз... – маъюс кулди аёли. 
– Тўйимизда берганман-ку! – ҳазилга олди эркак. 
– Шунгаям ўн йил бўлибди-я...
– Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда...
Аммо ҳар куни гулбозордан ўтаркан, эркак ўйларди: «бирор кун албатта, гул оламан!»
...Ваъдасини бажариб ниҳоят гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди.
ҲАМДАРДЛАР
Отаси ўлиб сағир қолди болакай. Онаси йиғлаб-йиғлаб бошқага турмушга чиқди. Бола янги дадасидан хавфсиради. «Ўгай да
-
далар ёмон бўлади», дейишганди ўртоқлари. Уни бағрига тортмоқчи бўлган амакини силтаб қочиб қолди. Ертўлага кириб олиб 
ўзининг дадасини эслаб кўз ёш тўкди.
– Нега йиғлаяпсан? – уни яширинган жойидан топиб олди янги дадаси.
– Дадамни соғиндим...
– Мен ҳам жуда соғиндим, – унинг елкасини силади янги дада. – Отам ўлганида роса йиғлаганман. Ҳалиям қумсайман. 
– Сизнинг ҳам дадангиз йўқми? – унга ҳайрон бўлиб боқди бола.
– Ҳа... сен каби ёлғизман, болам. Дўст бўласанми мен билан? – кўзлари намланди янги даданинг.
– Бўламан... – у узатган қўлларни тутди бола. 
Ҳамдардлар ҳар куни ачомлашиб бирга ухлайдиган бўлишди. 
ОНА ҲАҚИДА ҚАСИДА
– «Онажоним» номли шеърингиз юксак мукофотга лойиқ кўрилибди! Табриклаймиз, – деди мухбир шоирга.
– Ташаккур! – мағрурланди ижодкор.


Буни телевизордан томоша қилаётган онанинг шодликдан кўзларига ёш келди. Ўғли – машҳур шоир!
Сўнг қариялар уйидаги чироқлар ўчирилди. Она ўрнига чўзилди.
ОҒРИҚЛИ УЧРАШУВ
Мен уни ўн етти ёшимда учратдим. Автобусда. Онам бир дам унга, бир дам менга қарар, ниҳоят кўзларини дераза ортидаги 
манзарага тикди-да:
– Шу эди... менга доялик қилган аёл, – деб шивирлади.
Вужудим кўзга айланди. Шарпадек бўлиб аёл сари одимладим.
– Қўлингиздан ўзим тушиб кетганмидим?
Овозим шунчалик паст чиқдики, у мени эшитмади. Автобус тўхтади ва у бекатда тушиб қолди. Мен оқсоқланмасликка тиришиб 
жойимга қайтдим... 
ТАБАССУМ
– Энди қўшни маҳалла йигитлари сенга гап отолмайди!
Қиз қаршисидаги юз-кўзлари кўкарган, аммо нигоҳлари қатъий ошиғига қараб илк марта жилмайиб қўйди. Сўнг челагини сувга 
тўлдирди-да, «тузалиб кетинг», дея уйига шошди.
Йигитнинг юраги қувончдан потирларди. Яхшиям кеча хомток қиламан деб нарвонга чиққани... Йўқса, бу санам унга сира қиё 
боқмас эди!
ҲОШИЯДАН ТАШҚАРИДА
Йигит ўғрилик билан қамалди. Буни эшитган биринчи ўқитувчиси маҳбусни кўргани келди.
– Нега бундай қилдинг?..
– Билмадим... – кўзини ерга тикди йигит. – Мактаб даври эсингиздами? Ёзувим дафтар ҳошиясидан чиқиб кетса, «бўлиб тура
-
ди», дердингиз. Қўлимга бир урмаган экансиз. Шунда қонун доирасидан чиқмас ва бу ерда ўтирмаган бўлармидим?..
ЙЎҚЛОВ
– Мени кечир, ўғлим... ўша куни тезликни оширганимдан афсусдаман.
Жажжи қабрдан садо бўлмади.
«ОБРЎ»
– Обрўйимга путур етказадиган бирор иш қилмаларинг! – эркак ўғилларига дўқ урганча, кеча мастликда ариққа йиқилиб лой 
теккан шимини қоқа-қоқа нари кетди.
САРОСИМА
Доктор: 
- Қандай айтишга ҳам ҳайронман, бардам бўлинг... Афсус, аёлингиз операциядан омон чиқмади.
- Тушунарли... Ҳозир аҳволи қандай? Сўранг-чи, мен билан гаплашармикин?
Деворга осиғлиқ милтиқ
Милтиқни кўксимга тираб, тепкини босганингда уни ўқланмаганини билардинг-а?
Йўқ... -деди дўстим.
Китобхонлик ва дид пиллапоялари
Агар Пабло Коэльодан бошлаб, Габриэл Гарсиа Маркесга етиб келган бўлсангиз, демак, анча ўсибсиз.
Агар «Икки эшик ораси»дан ўтиб «Лолазор»га қадам қўйган бўлсангиз, демак бекор ўқимаяпсиз.
Агар Муҳаммад Юсуфни тугатиб, Усмон Азимга ўтган бўлсангиз, яна хурсандман.
Келгусида Кафка ва Достоевскийни мўлжал қилган бўлсангиз, бунданам яхши.
Лекин «Отамдан қолган далалар»дан қўл тортиб «Тахмина»га қучоқ очсангиз, унда билмадим.
Шавкат Раҳмон ўрнига Аҳад Қаюм ҳарид қилсангиз, сизни қутламадим.
Ҳар ким ўз дидидан келиб чиқиб ўқиган яхши, лекин шу дид тушмагурни ҳам ўстиришга ҳаракат қилган маъқул. 
ҚИСМАТ
Сиз дала ҳовлингизда бир тийинга қиммат, аммо китобга айланиши тайин янги рўмонингизни ёзиб тугатганингизда, қайсидир 
бошпанасиз оташқалб шоир ҳазин шеърини гулханга отди...
-Устингни кир қилма, ўғлим.
Дунё шундоғам кирланиб кетди...
ҚОҒОЗЛАР
- Марҳамат, хурматли хужжатлар, буёққа ўтинглар! Фахрий ёрлиқлар ўнгга, ташаккурномалар чапга. Дипломжон! Сизга давра 
тўри мунтазир. Сертификатхон, тоифангиз қанақа? Маҳаллий бўлса, четроқ туринг. Халқаро борми, халқаро? Ҳа, балли, мар
-
казга! Кимлар қолди? Тақризлар, Тавсияномалар, Фикрномалар тик турса ҳам бўлаверади. Китоблар ҳам бор экан-ку, лек жой 
қолмадиёв... 
Дарвоқе, Инсоннинг ўзи қани?..
Телеграмдаги хабар
Аёл ёлғиз тамадди қилгач, телевизор пултини у ёқдан, бу ёққа айлантириб, яна креслога қайтариб қўйди. Қўлига китоб олди: 
севги қиссаси. Ўқий олмади, энди 18 яшар қиз эдими?.. 
Рухсиз алфозда телеграмга келган хабарларни ўқий бошлади.
“Эртага муҳим учрашув бор, вақтлироқ келиб хужжатларни тахт қилиб қўйинг.”
“Дугон, шанба куни курсдошлар йиғиляпсиз, бу гал келарсан?”


“Амма, дадам бетоб, бир кўриб кетинг”.
Галдаги хабар эса унинг юрагини ўйнатиб юборди.
“Ойижоним! Бугун туғилган куним, келишга ваъда қилган эдингиз. Тоғам “ойинг узоқларга кетган”, дейди. Кейин кўзлари 
ёшланади. Ўртоқларим ақлли: “онангга хабар ёз, телеграмда ҳамма одамни топса бўлади, ўқиса келади”, дейишяпти. Рақамин
-
гизни холамнинг дафтаридан топиб олдим. Санашни ўрганиб олганман. Менга жавоб ёзинг, хўп. Қизингиз”. 
Аёл томоғига қадалган йиғини ютолмай, дарҳол жавоб ёзишга киришди, аммо янги хабар келиб улгурганди:
“Узр, жияним, адашиб ёзиб юборибди.”
Уни ҳеч ким ойижон деб атамаган. Қандай чиройли сўз, оромбахш сўз экан бу... Бир лаҳза бўлса-да у кимгадир она бўлгандек 
сезди ўзини. Ширин энтикди, лаблари беихтиёр жилмайди. 
Хаёлларини учириб эшик қўнғироғи чалинди. Уй соҳиби қайтди. Ниҳоят, қайтди...
- Энди мени ҳайдама... Тирноқсиз бўлсакда, сен билан бахтлиман. Ҳеч ким ўрнингни босолмайди. 
Аёл соғинчли нигоҳларини эркакдан узмасди.
- Энди қаердадир дилбандим бор. Ғойибона қизалоғим. Биз ёлғиз эмасмиз... 
ҲАЙКАЛ ВА ИНСОН
Хотира маросимига казо-казолар келди. Бир гуруҳ ёшлар саватдаги гулдастани ҳайкал пойига қўйиб, таъзим қилишди. Сўзга 
чиққанлар эса Адиб умри давомида ёзиб кетган шох асарлар бугун минглаб нусхаларга чоп этилаётганини иштиёқ билан сўз
-
лашди. Ёш шоир ёнидаги устозидан сўради:
- Адиб ёш кетган экан-а? Нима сабабдан?
- Ҳа... Касалликдан, даволанишга пули йўқ эди.
Ўғлим билан суҳбат
-Менинг жоним нечта, ая?
-Битта.
-Анови уруш-уруш ўйиндаги аканинг жони ўнта бўлади. Нега менда битта?
-Ҳамма одамга Худо битта жон, битта ҳаёт беради, ўғлим.
-Нега унақа?
-Шунақада.
-Унда жонимни асрашим керак экан.
-Шундай қил.
Болагинам, Худо яна қайта туғилиш имконини берса, ҳеч ким хатодан қўрқмай қўярди.
ҲАҚИҚАТ КУНИ
Гуллар эгасига берилди. Аёл хурсанд бўлиши кераклигини ҳис қилди. Ҳа, ахир шундай бўлиши керак эди.
Эркак ҳам латиф сўзлар излай бошлади ва ниҳоят топди ҳам. Ёдлаб бериш қийин бўлмади. Уни эркалаб қўйиши кераклигини 
масъулият билан англаб турарди...
Эртасига Ҳақиқат куни кириб келди. Иккиси ҳам анча енгил тортишди. 
Хонада сўлий бошлаган гуллар ва тўққизинчи март санасини кўрсатиб турган хотиржам тақвимдан бўлак ҳис қолмаганди.
ДУНЁДАГИ ЭНГ ХУНУК АЁЛ
−О, мен у аёлни қаттиқ севардим!
−У−чи?
−У ҳам мени дерди. Висол онлари туганмас деб ўйлардим...
−Айрилдингизми?
−Афсус.... тўшакка михланган эри соғайиб кетди!
ОЧИЛГАН СИР
Эркак сўнгги сўзни айтишдан аввал пишиллаб ухлаб ётган боласига қараб қўйди.
«Кет» сўзи «кел»га алмашди.
Аёл сандиқдаги мактубларни оловга ташлади.
ЭГИЗАКЛАР ТАҚДИРИ
Аёл болалар аравачасини маҳзун алфозда етаклаб келарди. У бир дам жилмаяр, бир дам эса кўзлари қайғуга чўмарди.
Икки кишилик аравачанинг бир ўриндиғида дўмбоққина болакай пишиллаб ухлаб кетар, бир тарафига эса юмшоқ ўйинчоқ 
ётқизилганди... 
СЎНГГИ ЧОРА
Шеърларимни сотаман...
Онам оғир касал.
МЕҲМОН
У остонага майдалаб сув сепаётган қизга кўзи тушдию, маҳлиё бўлди−қолди. Назарида, вақт тўхтаб қолгандек, оёғи остидаги 
ерни сезмаётгандек эди. Бир кўришда муҳаббат деганлари чин экан! Учратди ниҳоят! Энди қўйиб юбормайди, йўқ, албатта унга 
эришади.
Яхшиям, минг йиллик қадрдон дўстини излаб шу қишлоққа келгани. Йўқса бу фариштани сира учратмаган бўларди. Ҳа, ҳози
-
роқ танишади, гаплашади, бунинг учун баҳона ҳам тайёр.
−Кечирасиз, синглим, шу атрофда Дониёр исмли, азим пойтахтда ўқиб қайтган йигит яшайдими, шиғир ёзарди, ғирт телба эди 
ўзиям...
−Хуш келибсиз, −фаришта ним жилмайиб ичкарига овоз берди. –Дадаси, сизни сўраб келишибди...
МЕҲР
«Кун бўйи рўзадор ҳолида қурилишда, офтоб тиғида ишлади, жуда очиққандир», ўйлади аёл эрига зимдан қараб. «Яхшиси, боя 
еб олгандим, қорним тўқ деб айтаман».
«Ҳомиладор аҳволида тузук-қуруқ едира олмаяпман», ўйлади эркак аёлига гуноҳкорона боқиб. «Икки киши учун ейиши керак. 
Яхшиси... дўстимникида ифторлик қилиб келдим, дейман».
Дўппидеккина палов эру хотин ўртасида хокисор турарди...
Одамлар нима деркин?
Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.
Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.
Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.


«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.
Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди. 
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.
Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.
Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.
Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.
Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...
Усмон Азимни ўқиб...
— Шунча йилдан бери кимни кутяпсан ўзи? Оқ отдаги шаҳзодангними? 
—Йўқ. Ёмғирда соябон тутмайдиган одамни. 

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish