Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Шоира ЎКТАМ
БИРОВНИНГ ҲАҚИ
Бозордан келиб пулимни қайта-қайта санадим. Кейин сотиб олганларимнинг нархини ҳисоблаб чиқдим. Қизиқ, нега ортиқча 
пул чиқяпти? Роса ўйладим...
Ҳа-а-а, қизимга спорт кийими олганимда, сотувчи аёл адашиб кетган. Уч юз минг деди. Мен ярим баҳосини айтиб савдолаш
-
дим. Охири уники ҳам, меники ҳам эмас, икки юз эллик мингга зўрға кўнди. Мингталикдан уч боғлам тутқазгандим, битта беш 
юзталик боғлам бериш ўрнига, иккита боғлам пул қайтарибди. Одам кўп эди-да дўконида. Ана, ўзим истаган нархга олибман. 


Спорт кийими қизимга лоппа-лойиқ келди. Кўзгуга ўзини солганча «раҳмат, ойижон», дерди. Эртаси куни..
Қизим спорт машғулотларида йиқилиб тушибди. Оёғи синибди. Гипс қилдираётганда оғриқнинг зўридан роса йиғлади....
Мен шу куниёқ бозорга чопдим. Бозор тугаб бўлган, сотувчи аёл дўкон эшигини ёпаётган экан. Унинг қўлига эллик минг 
тутқазган эдим, ҳайрон бўлди. Менинг эса елкамдан тоғ ағдарилган эди...
Кутилмаганда бошқанинг ҳисобидан омадингиз чопганида қувонманг, виждонингизга қулоқ тутинг.
ЕТТИ ЁТ... ҚАРИНДОШ!
Океан ортидан қайтганимга кўп бўлмади. Вақтдаги тафовут, яқин-узоқ қариндошларнинг йўқлови, ўзининг ҳам, одамларининг 
ҳам қиёфаси тамоман бошқача бўлган маҳаллам – ҳали барига тўла кўникканим йўқ. 
Бир куни онам билан вилоят марказига йўл олдик. Ёши каттароқ момомизнинг ҳолидан хабар олишга. Машинада бизга ёш 
болали аёл ҳамроҳлик қилди. Онам билан қуюқ сўрашди. Сўз орасида келин излаяпман, деб менга маъноли қараб қўйди. Аёл 
манзилига етгач, сумкасидан пул тополмай, бироз ушланиб қолдик. 
Онам ўзимизникига қўшиб унинг пулини тўлаб юборди. Аёл қайта-қайта раҳмат айтиб тушиб кетди. 
– Баҳонасини қаранг, – дедим мен аччиқланиб, – машина тўхтатишдан олдин пулини тайёрлаб қўймайдими? Ҳамма учун тўлай
-
версангиз, сизга нон қоладими? Ё бу аёл қариндошингизми? 
— Бир элнинг одамлари бўлсак, бегонаси борми, болам? – онам маъюс жилмайди. Ҳайдовчи бош ирғаб қўйди...
Мана, уч кунки, онамнинг табассуми кўз олдимдан кетмайди. Орзулар ушалгувчи сеҳрли диёрда шундай табассумни учратган
-
мидим? Кунига минглаб қиёфалар билан тўқнаш келдим, юзлаб танишлар орттирдим, лекин... Бугун тушуниб етдим, ҳеч кимни 
бегона санамайдиган чеҳраларни қўмсаб, ватан соғинчини туйган эканман... Бу юртда бегонаси йўқ.
ЎҚИШ ПУЛИ
Пойтахтда ўқийман. Вақтида шартнома пулини тўламасак, декан ўринбосари бутун гуруҳ олдида мени уялтиради. Отамга 
қўнғироқ қилиб, қистовга оламан.
– Қачон жўнатасиз? 
– Одам топилмаяпти, бервораман, хавотирланма, – отам шу сўздан нарига ўтмасди. 
Жиғибийрон бўламан. Бутун бошли қишлоқда наҳот битта пойтахтга келадиган одам бўлмаса? Бирдан акамнинг машина олмоқ
-
чи бўлиб юргани хаёлимга келди. Акамга қўнғироқ қилдим. 
Отамдан пул олишга уялинг, – дедим аччиқ гап билан узиб олиб. – Сизни деб мен ўқишдан ҳайдалиб етишим мумкин.
Акам «хўп, кейин гаплашамиз» деб гапни қисқа қилди. Хуллас, нақ ўн кун кечикиб шартнома пулини тўладим. Бу вақт мобайни
-
да декан ўринбосари – эстетика-этика фанлари номзоди икки марта дарс ўртасида кириб, вақтида тўловни амалга оширмаганлар 
қатори мени ҳам роса изза қилди. Мулзам бўлганим учун отам билан акамдан хафа бўлиб кетдим. 
Янги йил келди. Таътилга чиқдик. Уйга кетдим. Боришим заҳоти ўқишимнинг қолган ярим йиллик пулини олиб қўяман деб 
режа қилдим. Кўчамизга бурилгач... Уйимиз ўрнида кичкина уйчага кўзим тушди. Боғимиздаги чинордан бошқа ҳамма нарсани 
сел ювиб кетибди...
– Ота, нега айтмадингиз? 
Акам изоҳ берди:
– Кўнглинг чўкиб, ўқишдан чалғийсан, деб хабар қилишимизга рухсат бермадилар.
Отамнинг тоғдек бардоши қаршисида уят, ор, виждон деганларини илк бор туйдим...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish