Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Аҳмад Али ДИЛМУРОД
СЕВИШГАНЛАР ВА УМИД
Куз. Тинч ва сокин ҳаво. Барча ўз муаммолари ортидан қувмоқда. Уларга эса ташвиш бегона, бир-бирини ёшликдан севишади, 
жуда қаттиқ севишади. Сариқ япроқлар билан тўлган дарахтлар ёнидаги йўлак бўйлаб икковлон қўл ушлашиб кетмоқда. Жуда 
ёқимли лаҳза. Шу пайт тўғридаги йўлдан катта тезликда автомобиль ўтиб кетди:
– Қора автомобиль экан, қора ранг чиройли-да, – деди йигит.
– Йўғе, у оқ рангда эди-ку, оқ эди! − ҳайрон бўлди қиз.
– Қора эди! − деди йигит ишонч билан.
– Йўқ, оқ дедимми, демак, оқ!.. – таъкидлади қиз, бироз хафа бўлиб.
– Майли, қора эмас, оқ эди, узр, хато кўрибман, – деди йигит уни юпатиш учун.
– Ҳа, оқ! – деди қиз чиройли жилмайганча...
Йигитнинг ҳассаси кўлмакдаги сувга тушди.
– Ўнгга бурил, бу ерда сув бор экан, – деди у.
Икковлон ўнг томонга қайрилиб йўлларида давом этишди...
КАПАЛАКНИНГ ИККИНЧИ КУНИ
Навбатдаги тун ҳам ўтди. Мижозидан мўмайгина пул олган бўлса ҳам, севинди. Аммо бу пул ҳам охир-оқибат тугайди ва яна 
шундай тунга рози бўлишга мажбур. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам навбатдаги гуноҳ кечаси ўтиб олгани боис ўзини бироз 
эркин ҳис қилди. Егуликлар олди, усти-бош ва ўйлаб қўйган харидларини амалга оширди. Шундай кунларда у ўзини бутунлай 
олижаноб ва олий тоифали аёл деб ҳисоблайди, барча виждонсизликларини бир зумга унутади, пули бор, эркин ва бироз бўл
-
са-да пок! Аммо хаёлларини бир қўнғироқ барбод қилди, бу унинг қўшмачи дўсти эди:
– Қалайсан? Сенга иш бор!
– Йўқ, раҳмат, ҳозир пулим бор, бошқасига айт!
– У «бошқаси бўлмайди!» деди, сени хоҳлаяпти, фақат сени!
– Нима, у мени танийдими? Мен-чи, танийманми?
– Сен уни яхши танимас экансан, ўзи шундай деди. Яна айтдики, сени жуда яхши таниркан, «мен уни яхши кўрардим, у эса 
менга эътибор бермади, қадримга етмади. Мен уни авайлаб-асрадим, доим у ҳақида ўйладим, у эса менга хиёнат қилди» деди.
– Ким у ўзи? Исмини айтдими?
– Вақтман, деди, вақт...
МАНЗИЛ
Йигит ҳеч нимага эътибор бермай, совуққонлик билан машина ҳайдаб борарди. Афтидан, қиз ҳам худди шу алфозда унга 
ҳамроҳ эди. Йигит тезликни оширди, қиз индамади. Бироздан сўнг эса, қиз ўз-ўзидан кулди. Йигит унга қаради, қиз тўғрига, 
йўлга қараб кетаверди. Агар, иккиси гаплашаётганида, телефон қўнғироғи суҳбатини бўлиши табиий эди, аммо ҳозир телефон 
шунчаки жиринглади.
Тахминан, бу йигирманчи қўнғироқ эди, йигит чалғимаслик учун телефонини ойнадан отиб юборди. Ва бу сафар у жилмайди. 
Бироздан сўнг, қизнинг телефони жиринглади. Қиз бола бўлгани учунми, ҳар ҳолда, уники кўпроқ, тахминан ўттиз бешинчи 
марта жиринглаши эди. Қиз рулда бўлмаса-да, йигитга халақит бермай деб, у ҳам телефонини ойнадан отиб юборди.
Йигит яна тезликни оширди. Қиз йигитга қаради. Йигит буни сезган бўлса ҳам индамади, аммо ич-ичидан хурсанд бўлди. Қиз 
йиғлай бошлади. Йигит буни ҳам сезди, аммо кулди. Паст овозда кулди. Йиғи ҳам паст овозда эди. Йигит янада тезликни ошир
-
ди ва қизга қаради. Қиз эса йигитга. Йигит қиздан кўзини узмади, у ҳам йигитдан кўзини узмади.
Йигит бирдан қизни опичлаб олди, қиз ҳам уни маҳкам қучди. Улар узоқ вақт қучоқлашиб туришди. Йигит қизнинг қулоғига 
пичирлади: (ахир, улар жуда яқин эдилар, пичирлашдан бошқа чора йўқ) «Мен сизни севаман!» Қиз ҳам пичирлади: «Ҳа, мен 
ҳам, жуда...»
ТОПИНМОҚ
– Мен сени кўрмаяпман!
– Мана мен, шу ердаман!
– Қаерда турибсан? Атрофингда нималар бор?
– Бинолар, кўримсиз уйлар. 
– Мен айтгандим-ку, ҳайкалнинг ёнида учрашамиз деб!
– Мен ҳайкал қаердалигини билмайман! Бинонинг олдидаман!
– Менинг олдимда ҳеч қандай бино йўқ! Қаердасан ўзи?!
– Сен айтган манзилда, худди ўша жойда, мана, олдимда катта бино бор, уйлар бор, аммо ҳайкал йўқ!
– Нега йўқ бўлар экан? Энг машҳур ҳайкал-ку бу, қаерда жойлашганини билмайсанми?
Билмайман, билмайман! Мен кетдим, бу ер жуда ёқимсиз экан!
– Битта ишни эплолмайсан, ҳайкалнинг олдига кел, дедим, билмайман дединг. Ўзинг қаерда турибсан, десам ҳам, аниқ билма
-
япсан!
– Ёнимда бино бор, тамом, жонимга тегди, кетаман!
– Тўхта... Тепангга қара! Осмон борми?
– Осмон?.. Ҳа, бор! Осмон! Шундоққина тепамда!
– Ҳа, демак, яқин эканмиз... 
– Мен осмоннинг тагида турибман, жоним!
– Ҳа, бўлди, сени кўрдим, мана, қўлимни кўтаряпман! Мени кўрдингми, ҳаётим?
– Ҳа, кўрдим... Кўрдим...
КЕЧ ҚОЛГАН ҲАҚИҚАТ
Бир йигит йўлдан кетаётиб, кўзи ожиз бир эркакка урилиб кетди. 
– Узр, – деди эркак...
НОТАНИШ ТАЪМ
– Қайтишингизда боламизга хўрозқанд олиб келарсиз...
Фасллар ўзгарди, фасллар бир-бирининг ортидан қувди.
– Ўғлим, қайтишингда неварамга хўрозқанд олиб келарсан...
– Она, биласиз-ку, хўрозқандни ёмон кўраман!
УЧИНЧИ УЧРАШУВ


Барчаси жуда даҳшатли ва тез бўлиб ўтди. Саволлар кўп, жавоблар эса деярли бўлмади. Руҳлар титради, руҳлар йиғлади, руҳлар 
ялинди, аммо, барчаси адолатли бўлди, ҳақиқат қарор топди!
– Ана, айтмаганмидим, қайта учрашамиз деб? − қиз жилмайди, жуда ажойиб жилмайди.
– Ҳа, тўғри, охир-оқибат учрашдик, − деди йиги, кулиб ва йиғлаб, − Мен сени соғингандим, жуда, жуда соғингандим!
– Мен ҳам! Юр, куйишга навбатимиз келди, кейин бемалол гаплашамиз!..

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish