Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Дилобар АСЛИДДИН қизи
ЭШИК
Опамнинг яна кўзи кўкарган. Бу гал ҳам эшикка уриб олибди.
– Бўлди, бас, – деди онам. – У билан яшамайсан. Ажрашасан.
Опам жавоб берди:
– Йўқ, ўша эшик – менинг ҳаётим.
ХИЁНАТ
Унгамас, ўзгага хат ёзган эдим. Кабутар юзимга тарсаки урди.
(Т)ЎЙ
Бугун амаким ўғлини уйлантирди. Ҳамма хурсанд. Мен ҳам. Энг оҳорли кийимларимни кийдим. Сочларим фалон сўмга турма
-
кланган. Эгнимда ҳам унча-мунча қизлар киймаган оқшом либоси. Ҳар-ҳар замонда оёғимдаги қиммат туфлимга қараб ҳавола
-
ниб қўяман. Бу даврада энг гўзали ўзим! Энг сара кийимларни кийган малак!..
Стол остига разм солар эканман, э-эски оёқ кийимига кўзим тушди. Қизиқ, кимники экан? Тўйга ҳам шунақа туфли киядими? 
Тавба! Эгаси ...онам экан. Уялиб кетдим... Онамнинг туфлисидан эмас, ўзимдан...
ДАРД
– Ойижон, қўғирчоғим дунёдаги энг қиммат ўйинчоқми?
– Ҳа, қизим, кўйлагинг ҳам шундай.
– Унда иккаласини сотиб юбориб, пулига битта дада олайлик.
ЎЗБЕК
Аравакаш. Йиғлаяпти. Ваҳимага тушган. Юкнинг эгасини йўқотиб қўйибди. Энди нима қилади?
Муҳаммадхон ЮСУПОВ
УМИД
«Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди…
Кўришгунча...»
ПАЙМОНА
Жонимга тегди бунақа яшаш! Доим бир хил! Шуям ҳаётми? Сабр косам тўлди! Тезроқ қутулсайдим шуларнинг баридан... 
Тезроқ туғилақолсайдим...
БЕМОР
– Менинг исмим Ҳумоюн. Доктор, биласизми, кўзимга аслида йўқ нарсалар кўриняпти, йўқ одамлар менга рўбарў бўляпти. 
Улар билан гаплашмасликка уриняпман. Гаплашсам атрофдагилар мени жиннига чиқаришади... Мен қайси бири ҳақиқий, ким 
сароб эканини ажрата олмаяпман. Ёрдам беринг!..
Ташқаридан ҳамширанинг овози эшитилди:
– Доктор, Ҳумоюн яна ўзига-ўзи гапира бошлади...


СИМЁҒОЧДАГИ ЭЪЛОН
«Ойижонимни қидиряпман... Ойим – дунёдаги энг гўзал аёл! Алоҳида белгилари: «кўзим касал дердилар» – ёшланиб кетаве
-
ради. Шу сабаб ухлашга ҳам қийналардилар. Бир марта билакларидаги томирларини кесиб олганлар, шунинг изи бор. Ойимни 
кўрганлардан илтимос, у кишини соғинганимни, қидираётганимни айтинглар. Дадам ҳам қидиряптилар. Ҳар куни топиб келдим 
дейдилар, лекин у бошқа ойи бўлади... Ойижон, қайтинг! Энди ҳечам аравачамдан тушиб олмайман...”
СУНЪИЙ ОНГ
– Нечта тилни биласан?
– Учта.
– IQ даражанг неча?
– 116.
– Адашмасам, ижод қилишга ҳам қодирсан, шундайми?
– Албатта.
– Ҳа, мен ўйлаганимдан анча мукаммалроқ экансан, одамзод...
ОПТИМИСТ
– Янги пойафзал сотиб олганимда доим битта қўшимча боғичга эга бўлишимни ўйлаб, қувонаман. Умуман кийилмайдиган 
иккинчи пой ҳақида эса ўйламасликка уринаман…
ХАТО
– Бизнинг касбда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бошқа ҳамма касбдагилар хато қила-қила ўрганади, тўғрими? – куйиниб сўради 
сапёр.
– Тўғри, – деб жавоб берди жарроҳ...
ДЎКОНДА
– Амаки, мана! Мана бу пулга нечта сигарета беришади?
– Ҳмм, олти қути. Аммо мен ёш болаларга сигарета сотмайман.
– 
Мен сотиб олмоқчи эмасман. Дадам сигарета сўраб кирсалар, олти
марта ҳам йўқ деб айтинг! Илтимос...
РОБИЯ
– Эй, Худойим, яқинда туғиладиган чақалоқ ҳам қиз бўлишини хоҳлардим. Ўшанда биз бувижоним билан бирга яшардик...
ҲАВАС
Биласизми, сизлар дунёдаги энг бахтли кишиларсиз! Одамлар нима дейишса ҳам, сиз ҳақингизда қандай ўйга боришса ҳам, 
эътибор берманг. Кўпчилик ўзининг бўғзигача етган муаммолари сизларда йўқлигини кўролмагани боис буни тан олмайди. 
Сизларга ҳатто менинг ҳам ҳавасим келади! Биз орзуларимиз ортида йилларни ўтказиб юборамиз. Сизларда эса орзу ва унинг 
рўёби – бир қадам. Нақадар бахтлисиз! Қанийди буни мен билаётганчалик билсангиз...
Майли, дори ичадиган вақтингиз бўлди. Фақат бу сафар тил тагига яширишлар бўлмасин!
ЙИҒИ
– Болам, бу қанақаси?! Тўрт мучанг соғ бўлса! Тенгдошларингдан ҳеч бир каминг йўқ... Емай едириб, киймай кийдирсак, топга
-
нимизни сеники десак... Шундоқ экан, яна нега йиғлайсан, етим қўзим?…
ҚАРЗ
– Дада, эсингиздами, бундан тўрт ярим ой бурун, синглимникидаги тўй олдидан мендан 350 минг олган эдингиз?
– Ҳа-я, албатта, ҳозир...
– Йўқ-йўқ, бу нима деганингиз? Отага берилган пул ҳам сўраларканми? Аммо бу фарзанднинг гарданида қолиб кетмаслиги 
керак! Ўтган ойда сиздан қанча олгандим?
– Қайдам! Эсимда йўқ...
ДАҲШАТ
Доя аёл йиғларди: «Бепушт эканман...»
ХАТ
«Хайрли тонг, азизим! Нонуштангиз тайёр. Шарбат музлаткичда. Тонгги газетани иш столингизга қўйганман. Ишга кеч қол
-
манг-а! Тушликда қўнғироқ қилишни унутманг! Сизни ўпиб қоламан! Мен аэропортга кетдим. Бугун эрим келади...»
ҚОТИЛ
Сўнгги кўргани кўзгудаги қотили бўлди...
ЯХШИ АМАКИ
Жуда яхшисиз-да, амаки! Сиз келган куни ойим кун бўйи кўчада ўйнашимга рухсат берадилар... 
ХАТ, КОНВЕРТ, ҲИСОБОТ
«Ассалому алайкум, онажон... Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман... Қўнғироқ қилмоқчи эдим, аммо 
ҳайҳотдек жойда битта телефон топилмаса, денг... 
...Кечки овқатга ҳам улгурмасам керак, аммо сиз яна ўтган сафаргидек емай ўтирманг, хўпми?!. Мени кутиб, остонага термил
-
манг! Толиқиб қоласиз. Ухлайверинг! Ўзим бориб, аста юзингиздан ўпаман-у, ўрнимга кириб ётаман. Эрталаб ҳам сўфи азон 
айтмай чиқиб кетаман... 
...Йиғламанг, ҳеч бўлмаса ҳозир! Кўз ёшларингиз қоғозга томаётганини ҳис этяпман... Ўзингизни асранг! Дийдорлашгунча. 
Арзанда ўғлингиз...» 
«Почта маъмурияти маълум қилади: «Хатни қабул қилувчи вафот этган».
МУҲЛАТ
– Менга турмушга чиқасанми?
– Мен... Мен ўйлаб кўришим керак.


– Хўп, гўшакни қўймай тураман...
ВАСИЯТ
– Шу милтиқни ўйнама, илтимос...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish