Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Наргиза АСАДОВА
КАТТА
«Бугун шанба, боғча ишламайди. Ана, кеча ўртоқларим билан ўйнаб юрган боғча ҳовлисида қоровул амаки қўлларини орқага 
қилганча юрибди. Қизиқ, зерикмасмикан-а? 
Деразани очганим ҳамон қушлар яна дарахт шохларига қўниб олишди. Увоқ беради деб ўйлашди чоғи. Эҳ, мазза-да буларга! 
Истаганча чуғурлашади, сайрашади, учишади. Жим дейдиган ойиси, ухлаётган укаси бўлмаса керак-да қушларнинг.
Аслида укамни ҳаммадан кўра мен кўп кутган эдим. Қандай бўлиши, кимга ўхшашини... Айниқса, бирга ўйнашимизга роса ин
-
тиқ эдим. Лекин уйга олиб келишди-ю, ҳамма фақат унга қарайдиган бўлиб қолди. Тинмай эркалатишлари, баъзан укамни деб 
ойим ва дадамдан дакки эшитишим...
Энг ёмони, доим менга меҳрибон, ҳамма саволларимга эринмай жавоб берувчи ойижонимни олиб қўйди. Ҳозир ойим уни ачом
-
лаб ухлатяптилар. Алла айтяптилар, шекилли, эшикдан қараб турганимни билмадилар ҳам. Қани эди, ойим мени яна ҳар куни 
қучоқласалар, дадам тиззаларида олиб ўтирсалар. Укам ухласа ҳам ўйинчоқларимнинг овозини чиқариб, бемалол ўйнайверсам.
Айтишларича, мен энди катта бўлиб қолибман. Наҳотки, укаси бор ҳамма болалар шундай тез катта бўлишса? Бир зумда-я? 
Аммо мен буни истамасдим. Ахир, ҳали кичкинаман-ку! 
Майли, хонамга кириб ухлай қолай. Кўзларимни юмиб, хаёл суриб ётаман. Кейин тушлар кўраман. Дадам мени кўтариб турган, 
ойим эса тинмай эркалаётган бўладилар, фақат мени...»


Бу менга кўзларинг айтган сўзлар эди, қизим!
ТАЯНЧ НУҚТАСИ
Иссиғи туша бошлаган ўғлимнинг пешанасини ушларканман, дераза томондан оқариб келаётган тонгни илғайман. Дарчадан 
кирган шабада кечаги ғурбатни ўзи билан қайгадир олиб чиқиб кетдими, ҳарқалай энди юрагимнинг уриши хиёл секинлашган, 
кўнглимга сокинлик ва ёруғлик энмоқда эди. Дилбандимнинг манглайига ёпишган сочлари, қайрилма киприкларида қотган ёш 
томчиси ором қўйнидаги вужудига ҳамоҳанг руҳимга ҳам оройиш берарди. Кўнглимдан онам қандай бардошли аёл экан, деган 
фикр кечарди. Бир кечада тортган ситамим, бедорлигим волидамнинг бутун умрлик ташвишлари олдида ҳеч нарса эмаслигини 
тушуна бошлайман. 
Боламнинг ухлаганига ишонч ҳосил қилиб, ёзув столи ёнига бораман. Унда ўтган куни иш юзасидан қоралаган нарсалар, режа 
бўйича битилган алланималар қалашиб ётарди. Булар ҳаётимда қанчалик аҳамиятга эга, рўзғоримнинг ширин ташвишлари
фарзандимнинг саломат бўлиши олдида. Аёл ўзини жамиятга қанчалик керакли санамасин, уйга кирганда ёлғизлик уни ютиб 
юборса… энг ёмони шу. Аёлнинг ҳаётда дадил одимлаши, ҳар қандай мусибат олдида ўзини тутиши учун бош қўяр елкаси, дуо 
қилгувчиси, қолаверса, ҳаёт аталмиш бўстонга умид билан қадаган ниҳоли бўлса, яна нима керак?! Шулар эмасми бу дунёда 
ушлаб турган таянч нуқтаси?.. Қанчалик виқорли, жимжимадор кўринмасин, бу бурчдорлик олдида бошқаси бекор...
Қоғозга қоралар эканман, ортимдан жуда майин ва оромбахш овоз эшитилди. Ўгирилиб қарадим. Ўғлим мунчоқ кўзларини 
ишқалаганча табассум қилди. Анчадан буён шодон кўрмаганим боис боладек қувониб, бағримга босдим.
Она-бола деразанинг тавақаларини очиб юборамиз ва кўклам нурларига йўғрилган янги кун истиқболига чиқамиз.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish