Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Нуриддин ЭГАМОВ
КИР МАШИНАСИ
– Вуй, ярақлашини!
– Энг зўри-да! Бунақаси ҳали миллиардерларда ҳам йўқ.


– Кел, кирларимизни ташлаб кўрайлик. 
– Узат. Хўп, мана, сув, кукун... манови тугмани босамиз...
– Виждонимниям ювайлик. Ёмон доғ тегибди.
– Мана, менинг ғуруримниям ташлаймиз. Яғири чиқиб кетибди. Акангнинг лафзини, дадангнинг обрўсиниям обке...
– Қойил-е... Оппоқ-а?! Бир зумда-я... Энг замонавийси бўлса керак? Русуми қанақа экан? Ўқигин-чи!
– «Qalb»...
ЎҒИЛ
Тўй базми. Даврага ёши улуғроқ бир киши ва мўйловли йигит қўшилди. Косагул «кечикканларга штрафной» деб, иккаласига 
ароқ узатди. Йигит шошилганича ароқни сипқориб юбориб, газакка тармашди. Ёши улуғ киши бир унга, бир қўлидаги лим
-
мо-лим пиёлага қараб, ўйланиб қолди. Сўнг ичмоққа тутинди.
– Ие, тўхтанг, тўхтанг, − деди «мўйлов» унинг қўлларига ёпишиб, Унақамас-да энди, сизам ичсангиз, мошинни ким ҳайдаб 
кетади, дада?!
ВИЖДОН
– Ҳеч ўргана олмаяпман-да, устоз, − деди ёш домла кекса алломага. – Кўзимга жавдираб қараб турса, бунинг устига «контрак
-
т»да ўқиса... Қандай оламан?
– Сенга нима халақит беряпти?
– Виждон қийналяпти...
– Ҳечқиси йўқ, − деди кекса домла. – Мендаям бошида шундай бўлган. Виждон деганлари аввал қийналади... ёмон қийналади... 
жон азобида ўзини у ёқдан-бу ёққа уради... Охири... ўлади бечора. Ана ундан сўнг мазза қилиб яшайсиз, шогирд...
ЙЎҚЛОВ
Момо хамирли қўлларини артиб, набираси келтирган тугунни ечди. Иссиққина патир устида қип-қизил бўлиб пишган сомса
-
лар...
Ичида нариги қишлоқда яшайдиган қизини койиб қўйди: «Мен оч қолаётувмидим?! Саккизта боласининг оғзидан юлиб, менга 
илинади-я... Ҳар куни шу аҳвол. Ҳали тўрттагина манти, ҳали юпқа...Уйи яқин бўлса экан. Кенжатойини беш чақиримдан ҳар 
куни югуртиради. Ҳаҳ, омон бўлгур-а...»
Иккинчи тугунчани ечди. Бу бир девор қўшни турадиган бизнесчи қизидан эди.
Тавба! Қаёқдан кун чиқди? Бу нима қилгани? Э-ҳа, нон ёпибди-да... 
Кеча нон сўраб чиқувди. Элакдай келадиган ноннинг ярмини синдириб олувди. Кўп олса, қотиб қолармиш. Ўзича... қарзини 
қайтарибди-да... Омон бўлгур...
Момо кичкинагина кулчага термилиб қолди...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish