Аъзам ОБИДОВ
ҚАЙДАСАН?
Сен кўчиб кетмагандирсан? Ё кечиб кетганмисан? Ишқилиб, кечикмасам бўлди. Сени топишим керак, мактабдош! Иккинчи
синфда ўқирдим, сен бир синф қуйида эдинг. Катта танаффусда ҳайитликка олганим – бир сўмни йўқотдим. Йиғидан кўзларим
шишди, устозим сабабини сўради, айтдим. Орқа партадаги кимдир қўшни синфдаги ўқувчида, яъни сенда бир сўмлик кўргани
-
ни қулоғимга шипшиди. Аълочи эдим, одобли, намунали ўқувчи сифатида танилгандим, сенинг ўқишларинг, хулқинг унчалик
яхши эмасди.
Хуллас, устоз сендаги бир сўмликни меники эканига ишониб, уни сендан олиб, қўлимга тутди. Кўзларингда ўзгача ифода акс
этди. Бир неча кун ўтиб, костюмимнинг астаридан ўша йўқотган бир сўмни топиб олдим: чўнтагим тешик экан, тушиб кетган.
Ҳеч кимга чурқ этмадим, устозимни, ўзимни алдамчига чиқаргим келмади...
Орадан ўттиз йил ўтди. Қўлимга оз-моз пул тушди. Мендан қарз олиб, ойлар ва йиллар қаърига жимжит шўнғиганлар бор. Неча
кишилашиб чув тушириб кетишди. Айримларининг турли баҳоналаридан чарчаганимда, сен ёдимга тушдинг. олдингдаги қар
-
зимдан қутулган куним улар ҳам бир-бир ҳузуримга келади, олди-бердини жойига қўяди. Қайдасан?
ЭСКИ
У эрининг туфлисини артар экан, яна бутун эски бозорни кўтариб келдингизми, деди. Шундоқ. Жуда эскимас, бинойидай,
янгига ўхшаш, балки янгидир. Нима қипти? Янгибозордаги хитойча ё туркча алламбало модалардан кўра пишиққина, камида
ўн йилга чидайди, камида олти-етти баравар арзон ҳам. Мазза қилиб кияди. Мабодо эски бўлса, олдин ким кийганининг фарқи
борми? Энг бахтлидир, энг бахтсиздир, энг, энгдир аввалги эгаси. Совет замонида чиққанми, ўша даврда кийилганми, яқин ғарб
ё узоқ шарқ маҳсулотими, нимаси қизиқ энди? Оёққа кийиладиган, энгилга илинадиган бўлса булар, яна тоза табиий материал
-
дан, ички кийим эмас ахир. Насиб этса, ҳали кўп йиллар кияди. Болалар кичкина, уларга янги кийдирмаса бўлмайди. Аммо янги
фалон пул, уни олиш учун ўзи эскисига чидаши лозим. Аслида, бу дунёда ҳамма нарса эски эмасми, нима янги? Ўн саккиз минг
оламнинг ўзиям эски-ку, дея фалсафа тўқиб юриши табиий.
ЙЎҚОЛДИ
Катта шаҳардаги ўғил қаттиқ таъсирланди: ким бўлиши мумкин у? Дўппидеккина шаҳарчада кўрган, билган, таниш, биродар,
ҳамсуҳбатларини ёдга олди. Биронтаси бу ишга қўл уриши мумкин эмасди. Синфдошлари, курсдошлари, уларнинг фарзанд
-
ларини айтмаса ҳам бўлар. Назарида у ерда яшовчи ҳамма одам ҳалол, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилувчи, зиёли, имонли, ин
-
софли эди. Бу шаҳарчада фақат яхши хулқли, меҳрибон, муҳтожпарвар, адолатли инсонлар яшарди унингча. Қачон у ерга қўли
қинғирлар аралашақолдийкин? Ҳар куни кўча-кўйда, ишда, транспортда, хиёбонда, исталган ерда учратаётганинг одамлар бир
қарашда ана шу шаҳарча одамларига ўхшамайдими? Йўқса...
Унда нега олтмишни қоралаган фариштамонанд аёл уяли телефонини ўғирлатиб қўйди? Телефонни етмишга яқинлашган
хўжайини ҳайдаётган машинанинг орқа чап эшиги «чўнтаги»га қўйганди. Икковлон гоҳида эрмак учун кафтдеккина шаҳарчада
киракашлик қилар, аёл ҳар гал ўша чап тарафга ўтириб олиб, яккам-дуккам учраб турган йўловчилардан тушган пулни санаб
тургувчийди. Ғира-ширада икки йўловчининг бири чапдаги эшикка яқинлашиб келаркан, аёл беихтиёр ўнгга сурилиб, жой
беради. Манзилга етганда кўрсаки, телефони йўқ, йўловчилар қўздан йироқ кетганди…
Ўғил онасини тинчлантириб, дарҳол янги телефон учун пул жўнатди: «Майли, қайғурманг, онажон, йўқолган бўлса йўқолибди,
балою қазони даф қилсин илоҳим. Ўғирланди, демайлик. Йўқолди. Шунчаки йўқолди. Дунёда ўзгалар ҳаққига хиёнат қилмай
-
диган, ҳалол одамларгина яшайдиган, шодон болалигим кезиб юрган ўша дўппидай шаҳарча ҳали ҳам борлигига ишонаман».
РИЗҚ
Кексайиброқ кўринган чўлоқ қўнғир ит чўққайган кўйи бомдодга чақирилган азон овозини охиригача эшитиб бўлгач, ҳовли
тўридан лапанглаганча меҳмонхона олдига келиб турди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, эшик аста очилиб, ичкаридан жигарранг
йўлли сариқ мушукнинг боши кўринди. Ит бир керишиб оларкан, беозоргина бошу оёғини узатиб, эшик олдида чўзилиб ётабер
-
ди. Сариқвой ҳурмат бажо келтиргандай оҳистагина уни айланиб ўтди. Она бўлганига бир неча йил бўлганига қарамай, итнинг
қатор эмизаклари бўртиб турар, қулайроқ чўзилиб олгани учун хира чироқ ёруғида юнглари орасидан улар яққол кўринарди.
Мушук тумшуғини эмизаклардан бирига чўзди ва чўлпиллатиб эма бошлади. Меҳри товланиб ётган итнинг вужудидан сутми,
шарбатми сизиб чиқаркан, сариқвой ҳузур қилиб эмишда давом этаверди.
Меҳмонхонадан таҳорат олиш учун ташқарига чиққан нуроний онахон бир неча ойдан буён ҳар азонда шу тахлит керилиб ёта
-
диган бу жониворларга кўпам эътибор бермай ўтаркан, «Яратган эгам, ҳар бир тирик жоннинг ризқини ўзинг улуғ қилгайсан»,
деб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |