– Ҳай, шошманг, талабага ўхшайсиз, – сотувчи опа гулдастани ушлаб, янада паст нархни айтди.
Қиз рози бўлди. Пулни олиб, чопқиллаб кетди. Сотувчи опа гулдастага сув пуркаб, ўзгача зеб бериб, растага қўйди...
Бу манзарани узоқдан кузатиб турган йигитнинг кўзларига ёш келди. Кечагина охирги пулига шу гулдастани сотиб олган эди у.
«КАПТИВА»ДА
КЕЛГАН СОВЧИ
Қоп-қора мармар қопланган уч қаватли уй ёнига «Каптива» келиб тўхтади ва ундан бир аёл тушди.
– Манови оиланинг келин қиладиган қизлари борми? – деб сўради у қўшни хотинлардан.
– Сиз, яхшиси, ҳув анови уйнинг қизини келин қилинг, – маслаҳат беришди аёлга оддийгина, эски дарвозани кўрсатиб. – Ниҳо
-
ятда одобли, тарбияли, меҳнаткаш қизлари бор. Тилидан бол томади. Бир оилани обод қилади.
Аёл мармар уйга ишора қилди.
– Йўқ, менга мана бунақа уйлардан келин керак, – у шундай деди-да, машинасига ўтириб ҳайдаб кетди...
ХУШНУДЛИК
Мени кўриши билан у дарҳол юзимга тикилади. Кайфиятим жуда созлигини кўриб, ранги ўчади. Нима қилай, мен қовоғимни
уйиб юришдан кўра, табассум қилишни ёқтираман. Одамларга яхшилик улашгим келади. Барчага очиқ чеҳрам билан намоён
бўламан. Дўстлар даврасида кўнгил ёзаман, қавм-қариндошлар, таниш-билишларнинг муаммосини ҳал қилишга интиламан.
Бошқаларга ёрдам берган сайин қушдек енгил сезаман ўзимни.
Аммо бугун...
– Ие, нега кайфиятингиз йўқ? – сўради у ҳайрон бўлиб.
– Э, ишларим юришмаяпти, – жавоб бердим мен. – Аҳволим жуда ёмон, соғлиғим ҳам панд беряпти.
Унинг бит кўзлари катталашиб кетди. Шу куни яйради роса. Кайфияти аъло бўлди. Ҳар сафар менинг тунд қиёфамга
назар
ташлар, бунга сайин янада тетиклашарди.
Аслида менда ҳаммаси жойида. Бошқалар қатори бу одамни ҳам бир хурсанд қилишим керак-ку ахир!
ПАДАРКУШ
У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни
тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даво
-
ланса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди.
Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.
Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигидан кўра вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузу
-
ридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб,
қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида у тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат
қилгани
номаълум, аммо отасининг кўзларига қараб ҳақорат қилган эди у.
Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди. Кечга бориб унинг жони узилди. Агар
ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши керак эди.
ТУҒИЛГАН КУН
Телефонимга синглимдан СМС келди. «Акажон, туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр кўринг», дейилганди унда.
Жаҳлим чиқиб, укамга қўнғироқ қилдим.
– Битта-ю битта синглимиз акажонининг туғилган куни қачонлигини билмас экан, – дедим. – Мени табриклаб, СМС юборибди.
Ёзда туғилганимни етказиб қўй!
Укам бироз сукут сақлаб турди-да, сўнг жавоб берди:
– Менга ҳам
СМС юборибди, туғилган кунингиз билан табриклайман, дебди.
– Нима? Сенга ҳам юборибди?.. Нега?
– Тушунмадингизми? – хўрсинди укам. – Аслида мен билан сизнинг эмас, синглимизнинг туғилган куни экан!
Ҳеч нима дея олмадим. Уятдан юзларим ловулларди.
Биттагина синглим! Онам ўлганида у кишининг калишини юзига босиб, юм-юм йиғлаган синглим...
ХАЛОСКОР
У жажжи ўғли ўйнаб ўтирган соатига қаради-ю, кўчага шошилди. Ибодат вақти бўлган эди. Масжид кўчанинг нариги томонида.
Одамлар сийрак кўчага чиқар-чиқмас, қаттиқ қичқириқни эшитди. Барваста йўлтўсар бир кампирнинг сумкасини силтаб тортар,
аммо у тутқичдан ушлаганча ёрдам сўраб додлар эди. Ёрдам
бериш керак, бироқ бунга вақт кетади, у эса эсини таниганидан
буён намозга кечикмаган. Йўлтўсар қўйнидан пичоқ чиқариб кампирга ўқтала бошлади. У ноилож ўша томонга югурди.
Йўлтўсар билан олишув анчагача давом этди. Ўлжасидан қуруқ қолган аблаҳ халоскор йигитнинг жонига қасд қилишга роса
уринди, аммо қўлидан келмади. Полиция машинаси овози эшитилгач, у кичик муюлишга қараб қочди.
Кампир халоскор йигитни роса алқади. «Сизни Худо етказди», деди. Орадан ярим соатча вақт ўтган эди. «Намозга кечик
-
дим-да», деб ўйлади йигит.
У шоша-пиша масжидга кириб борганида эндигина азон айтилаётган экан. Улгурибди. Демак, ўғли соатни ўйнаётиб унинг
милларини олдинга суриб қўйган экан.
УЙҒОҚ КЕЧА
Эр-хотин «Ўткан кунлар»ни мутолаа қилдилар. Гоҳида эри, гоҳида хотини овоз чиқариб ўқиди. Гоҳида энтикиб, гоҳида йиғлаб
ўқишди. Кейин жим бўлиб қолдилар.
Ярим тунгача ҳар иккисининг ҳам уйқуси келмай ўйланиб ётишди.
«Китобдаги Отабек ҳаётда ҳам бормикан?» – бош қотирарди хотин.
«Кумуш рафиқам бўлганида қани эди», – хаёлидан ўтказарди эр.
ЕР ТИТРАГАНДА
У уйдан чиқиб
анча юргач, ер қаттиқ силкина бошлади. Қўрқиб кетди. Худдики ҳозир ўладигандек ваҳимага тушди. Ерга омо
-
нат ўтирди-да, астойдил дуо ўқий бошлади. Ўпкаси тўлиб, Худога ялиниб-ёлворди.
Зилзила тўхтади. У яна бироз ўтирди. Сўнг ўрнидан туриб, орқасига қараб олди-да, йўлида давом этди. Уйдагилардан ҳол сўра
-
моқчи эди, телефони жиринглаб қолди.
– Алло, қаердасиз? Ёмон бўлди-я? Қандилнинг бориб-келишини кўрсангиз эди! Тавба-тавба! Нега бунча тез-тез қимирлаяпти?
Ёмон ишлар кўп-да, а?.. Майли, яхши етиб олинг! Аммо хотинчангизни кўрган заҳоти мени эсдан чиқариб юборманг тағин,
жоним!
ҚЎНҒИРОҚДАН СЎНГ
Мен ўғлимни ҳар куни мактаб ҳовлисида кутиб турардим. Қўнғироқ чалингач, бироздан сўнг у ичкаридан чиқиб, нигоҳи билан
мени изларди. Кўзи тушгач, мақтанганнамо қадам ташларди: демак, беш баҳо олган! Салом-аликдан сўнг «Хўш?» деб сўрар
-
дим.
– Тўртта беш, – жавоб берарди.
– Зўр-ку!
Ўғлимнинг, ҳатто ўнта аъло баҳо олган пайтлари бўларди. Табиийки, у ҳам, мен ҳам қувонардик. Аммо бугун...
Ўғлимнинг нигоҳи маъюс эди. Менга кўзи тушгач, ўпкаси тўлиб кетди. Ёмон баҳо олганини сездим. У яқинлашган сайин, мен
бамайлихотир турардим. Кейин эса нима бўлганини сўрадим. Уч баҳо олибди. Ўғлим койишимни кутар, лаблари титрарди.
– Шунга шунчами? – дедим мен самимий тарзда. – Ҳечқиси йўқ, бўлиб туради.
Ўғлим йиғлаб юборди:
–
Мени кечиринг, дада...
– Ҳаммаси жойида. Йиғлама, ўғил болага ярашмайди...
У бундай муносабатимни сира кутмаганди. Менга шу қадар миннатдор боқдики, кўнглим алланечук бўлди. Кўз ёшларимни
зўрға тийдим. Йўл бўйи ўйладим:
«Болажоним, мен қандайдир рақамлар туфайли сени ранжитмайман. Асло бундай қилмайман. Мен учун маъюс кўзларингдан
кўра қувноқ қиёфанг минг марта аъло!..»
Кечқурун ўғлим бўйнимдан қучоқлаб, шундай деди:
– Сиз дунёдаги энг яхши дадасиз!..
ЗИЁФАТ
Америкада яшайдиган ўзбек юртга келиб, дўстларига зиёфат берди. Ошналари унинг нима иш қилаётгани-ю, қанча топаётгани
билан қизиқишди. Ҳаммаси аъло эмиш! Иши беш! Ҳафтасига фалон пул! Истаганча еб-ичади!
Зиёфатга келганлар орасида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган йигит ҳам бор эди. Америкалик уни унча хушламасди. Шу боис калака
қила бошлади:
– Эй, сен... ҳалиям папка қўлтиқлаб юрибсанми? Мана, мендан ўрган! Битта, иккита эмас, учта машинам бор! Вилламни кўр
-
санг, йиқилиб тушасан. Фирмалар очиб ташлаганман. Йирик компаниям бор! Хоҳлаган мамлакатимга саёҳат қиламан. Пулни
ўйламайман. Доллар дегани оқиб келади менга! Ҳаммаси о’кей!.. Сен-чи, сен лаллайиб юрибсан! Қани айт, ниманг бор ўзи?
Йигит мағрур жавоб берди:
– Менинг Ватаним бор! Ўзбекистоним бор!
Do'stlaringiz bilan baham: