Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Холиёр САФАРОВ
ИККИ ҚИЗ
Бекатга йўналишдаги «Мерседес» келиб тўхтади. Ихтисослаштирилган мактабда ўқиётган ўн беш-ўн олти ёшлардаги икки 
нафар дуркун қиз бир-бирига «кетдик» дея бош ирғади-да, лип этиб автобусга чиқишди.
Бўш ўриндиқ йўқлигидан улар автобус салонидаги устунга суянганича бир-бирларига бугунги таассуротларини «гапира» 
бошлашди. Қизларнинг қўл ҳаракатлари ва лаблари ишораси шу қадар чаққон ва назокатли эдики, бир зумда барча йўловчилар
-
нинг диққатини тортди.
«Шундай чиройли қизлар-а? Ё, Аллоҳим...»
«Бири кам дунё деганлари шу экан-да...»
«Ё тавба. Лекин буларнинг хушчақчақлигини қаранглар...»
Қизлар ёши ва қарашларига мос тарзда маъсума бахтиёр эди. Бу шодумонлик бошқаларга акс таъсир қилди. Айрим йўловчилар
-
ни ўй босди: «нега биз тўрт мучамиз соғ бўла буриб, ўзимизни бундай бахтли ҳис қилолмаймиз-а?»
Автобус навбатдаги бекатга келиб тўхтаганида ўрта ўриндиқда ўтирган кўзи ожиз аёл бекат номини эшитгач, елимхалтасини 
кўтариб ўрнидан турди-ю, йўл тополмай довдираб қолди. Унга кўзлари тушган иккала қизнинг бирдан туси ўзгарди. Аёлни 
икки ёнидан олиб, авайлабгина автобусдан тушириб қўйишди. 
− Раҳмат, болам. Илоҳим, умрларингдан барака топинглар...
Қизлар бу сўзларни эшитишмади. Улар соқов эдилар. Аёл қўлидаги узун таёқчасини тақиллатганича юриб кетгач, қизлар яна 
автобусга қайтиб чиқишди. Уларнинг чарос кўзларини аллақандай мунг чулғаб олган эди. Йўловчилар эса янада чуқур ўйга 
ботишганди.
БАХТ ҚУШИ
Бу қиз – маҳалланинг кўрки, ота-онасининг фахри. Йигитлар унинг узун сочлари ҳақида шеърлар ёзиб юборар, муҳаббатини 
қозонишга уринарди. Қизни келин қилиш истагида энг кўп ёнган аёл эса қўшни хотин эди. «Яхши қиз кўчасидан нарига чиқ
-
майди» деб уларникига тинимсиз совчи юборарди.
Ниҳоят, қиз ҳам, ота-онаси ҳам рози бўлишди. Тўйни эл оғзида қоладиган қилиб ўтказишди. Аммо эртаси куни...
«Келин кўрсатар» маросимидан олдин қайнона келинчакнинг бошига оқ рўмол ёпинаётганини кўрди-ю, устидан бир челак 
совуқ сув қуйилгандек бўлди.
– Вой, узун сочларинг қани, қизим?
Келинчак дув қизарди.
– Икки кун олдин қошларимни тердираётганимда... – келинчак айтсамми, айтмасамми дегандек жимиб қолди. Сўнг ийманиб 
давом этди: – Энди тўй бўляпман-ку, деб сочларимниям кестиргандим.
− Эҳ, болам-а... – аёл надомат билан бош чайқади. – Бошингдаги бахт қушини учириб юборибсан-ку! Ҳаммамиз ўша сочларин
-
гга маҳлиё эдик-ку?!
«Келин кўрсатар»га чиқиши керак бўлган келинчак юришни ҳам, юрмасликни ҳам билмай қолди...
БЕМОР
Мактабдан ишдан қайтаётиб, яхмалак ерда тойиб йиқилган аёл неча кундан бери уйда – икки оёғи гипсланган. Турай деса
туролмайди, ўтирай деса, ўтиролмайди фақат ётади. Ташқарига чиқмоқчи бўлса, эри ёки болалари ёрдамида зўрға жойидан 
қўзғалади. Кейинги кунларда зерикканидан овунчоқ бўлсин деб икки ёшли ўғилчасини боғчага юбормай қўйди. 
− Ўзимнинг меҳрибоним! Айланай сендан! – ўғилчасини ёнига ётқизиб олган она уни эркалайди. Юзларидан ўпиб, сочларини 
силайди. – Жоним мени...
Кун совуқ. Спирал плита ёниқ. Она тўшакда, боласи эса «Лего» ўйинчоқларидан уйча ясаб ўтирибди. Телевизорда спорт ҳақида 
кўрсатув намойиш этилаётганди. Бола экранга тикилиб қолди ва бир маҳал ўрнидан туриб, бошини ерга қўйди-да, ўмбалоқ 
ошди. Бироқ чинқириб йиғлаб юборди. Оёғи плита устига тегиб куйган эди.
Ана шунда бемор ётган онанинг жон-пони чиқиб кетди. Қандай турди, қандай қилиб уй бурчагидаги плита ёнига югурди, 
ўғилчасининг оёғидаги куйиб, тутаётган пайпоқни қачон ечиб отди, билмайди. Билгани – ўғли бағрида, унинг пешанасидан 
ўпар, овутарди. Яна биладики, эри ё болалари келиб, жойига ётқизиб қўймагунча гипс кўчиб кетган оёқларининг оғриғидан зор 
қақшаб ўтиради...
ТОҒА
У – обрўли одам. Университетда дарс беради. Фан доктори. Давраларнинг тўри, мақтовларнинг зўри уники. Тенгқурлари ора
-
сида биринчи бўлиб унга сўз берилади, табригу тилакларни ҳам биринчи бўлиб шу инсон айтади. Меҳмонга борадиган бўлса, 
уйнинг тўри унга. Тағин «бизда шу бел йўқ-да...» деб иккита ёстиқни олиб, дарров ёнбошлаб олади-да, гурунг бераверади. Бу 
олимнинг суҳбатлари-да обрўсига яраша...
Аммо у фақатгина бир жойда уйнинг тўрига ўтмайди, ёнбошлаб ҳам ўтирмайди. Бу – тоғасининг уйида ва тоғасининг олдида...
МУҲАББАТ ЧОЙИ
У гўзал қиз. Ошиқлари-да кўп. Ҳар икки куннинг бирида уларнинг остонаси супурилиб, уйига совчи келар ва ўзлари ҳам ўғил
-
ларининг ақл-ҳушини ўғирлаган қизнинг жамолини бир кўриш илинжида бўлишарди. Бироқ қиз ҳеч қачон кўриниш бермас, 
онаси қанча қистовга олмасин, уларнинг олдига чой киритмас эди. Онанинг ғазаби қўзиб кетар ва койиб қўярди.
– Бу туришингда ҳадемай қариқиз бўлиб уйда ўтириб қоласан. Бир чойнак чой киритиб бер, улар сени кўрамиз деб неча марта 
келишди-а?


– Йўқ! – рад этарди қиз. – Қандай келган бўлишса, шундай қайтиб кетаверишсин. Мен чақирганим йўқ!
Икки йилдан бери шу аҳвол. Қизи коллежни битирди, ишга кирди, аммо бирор марта совчиларнинг ҳузурига чой олиб кирмади. 
Она ҳайрон. Баъзан ўзича «бунинг бир дарди бор-ов», деб қўяди. Қизи тушмагур эса хотиржам…
Бир куни, айни баҳор вақтида нариги маҳалладан совчи келди. Ўғли яқинда ҳарбийдан қайтган экан. Она меҳмонларни уйга 
киритиб, айни кўнглидаги оила эканлигидан қувонди. Улар олдидан чиқса, қизи ошхонада чой дамлаб турибди.
– Ҳаҳ, шум қиз! Гап бу ёқда экан-да... – онанинг чеҳраси ёришди.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish