ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХ
ЙЎНАЛИШИ 4-БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ
ЖУМАЕВ МИРОНШОҲ МУХТОР УҒЛИНИНГ
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ
ЖАРАЁНИДА АМАЛГА ОШИРГАН
ИШЛАРИ БЎЙИЧА
ҲИСОБОТ
Учқудук 2020
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ ЖАРАЁНИДА АМАЛГА
ОШИРГАН ИШЛАРИ БЎЙИЧА
ҲИСОБОТ
РЕЖА:
Педагогик амалиётни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари, мақсад ва вазифалари
2. Педагогик амалиётнинг мазмуни, унда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
3. Педагогик амалиёт якунлари бўйича умумий хулосалар
ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ўзбекистон Миллий университети ўқув ишлари бўйича проректорининг 2020 йил 2 сентябрдаги 03-916-сонли “Талабаларнинг педагогик амалиёти хусусида”ги буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 8 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган Малака талабларига мувофиқ талабаларнинг педагогик амалиётини сифатли ҳамда мазмунли ўтказилишини таъминлаш белгиланди. Унда Тарих факультети 5120300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналишининг 4-курс талабалари учун ўқув режасига кўра педагогик амалиёт 3 сентябрдан 28 октябргача талабаларнинг доимий яшаш ҳудудларида ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Мазкур буйруқ билан талабалар ва улар бириктирилган амалиёт муассасалари, шунингдек, амалиёт жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Педагогик амалиёт (ишлаб чиқариш амалиёти) жараёнини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида талабалар икки гуруҳга бўлинди. Педагогик амалиётнинг иккинчи гуруҳига Тарих факультетининг Жахон тарихи кафедрасидан т.ф.н, доцент Р.Турсунов, Ижтимоий фанлар факультетидан Г. Шадиметова, Д. Жамолов масъул этиб белгиланди. Мен педагогик амалиётнинг иккинчи гуруҳига қабул қилиндим. Мазкур амалиёт университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланган Педагогик амалиёт дастури асосида ташкил этилган бўлиб, унга мувофиқ амалиётга 144 соат ажратилган.
Педагогик амалиёт дастурида таъкидланганидек, педагогик амалиёт малакали мутахассис тайёрлашнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Талабалар педагогик амалиётни шартнома асосида касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва умумий ўрта таълим мактабларида ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мен амалиётни ўтказиш муассасаси сифатида Навойи вилояти Учқудуқ туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабини танладим. Мазкур мактаб кўплаб ютуқларга эришган бўлиб, таълим соҳасига оид рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Амалиёт дастурига мувофиқ, 2020 йил 28 август куни мазкур мактабнинг директори Қ.Полатова билан Малакавий амалиётни ўтказиш тўғрисида икки томонлама шартнома имзоланди. Шартномада университетнинг мажбуриятлари, амалиёт ўтказиладиган ташкилотнинг мажбуриятлари, шунингдек, шартноманинг бошқа шартлари белгиланди. Шу тариқа, 4-курснинг бошидаги 8 ҳафталик амалиёт ўтказиладиган муассаса билан барча шартлар норматив-ҳуқуқий жиҳатдан келишиб олинди.
Педагогик амалиёт дастурига мувофиқ, амалиёт давомида университетда олинган барча назарий, амалий билимлар ва ўқитувчилик касби бўйича орттирилган кўникмалар бевосита ўқув-тарбия жараёнида синаб кўрилади. Ўқув фанларидан олинган билимлар билан бир қаторда педагогика, психология, Ўзбекистон тарихи ва Жаҳон тарихини ўқитиш услубияти бўйича билимларни амалиётда қўллашда ижодий ёндашиш даражаси синовдан ўтказилади. Педагогик амалиётни қуйидаги 3 босқичда ўтказиш белгиланган:
Do'stlaringiz bilan baham: |